Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
196
Болалар луғати
мақтанчоқ одам
– ўзини-ўзи 
мақтайдиган, мақтанишни яхши 
кўрадиган киши.
Камтар одам
– мақтанишни 
истамайдиган, ўзини бошқалар-
дан паст оладиган, мағрурлан-
майдиган киши.
Холис одам
– самимий, қалби тоза, беға-
раз, кўнглида кири йўқ, яхшиликни бирон 
таъмасиз амалга оширувчи киши. 
Ҳикмат
аъзи ҳакимларнинг айтишича, тўрт 
нарса хунук, лекин яна тўрт нарса бор-
ки, ундан хунукроқдир:
1. Ёшларнинг гуноҳ қилишлари хунук, ле-
кин қариларники бундан ҳам хунукроқдир;
2. Жоҳилларнинг дунё билан машғуллиги 
хунук, олимларники бундан ҳам хунукроқ-
дир;
3. Барча инсонларнинг дангасаликлари ху-
нук, олим ва талабаларники бундан ҳам ху-
нукроқдир;
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
197
4. Бойларнинг мақтанчоқлиги хунук, аммо 
камбағаллар-ники бундан ҳам хунукроқдир.
баҳоуддин нақшбанднинг каромати
(Ибратли ҳикоя)
уридлари ҳазрат Баҳоуддин Нақш-
банддан каромат кўрсатишни сўрашиб-
ди. Ҳазрат ўринларидан турибди-да, енгил-
енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига 
ўтирибди. Муридлар ҳайрон бўлиб қарашиб-
ди. Шунда ҳазрат Нақшбанд шундай дебди:
– Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни 
кўтариб, қушдай енгил юришимнинг ўзи ка-
ромат эмасми?
Болалар луғати
Каромат
– ноодатий ҳодиса 
(каромат мўъжиза эмас. Зеро, 
мўъжизани фақат пайғамбарлар 
кўрсатишган. Валийлар эса ка-
ромат кўрсатишади).
Ҳазрат
– жаноб, ҳурматли 
(бирон кишини ҳурматлаш маъносида унинг 
исми олдидан ёки исми ўрнига ишлатилади).
мурид
– издош, эргашувчи, шогирд.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling