Фарзандлар омонатдир. Омонатни эгасига саломат қайтариш шарт


келажагимда, қариганимда менга қарайди, парвариш қилади


Download 335.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana19.04.2023
Hajmi335.03 Kb.
#1364245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ (1)

келажагимда, қариганимда менга қарайди, парвариш қилади, 
деб ўйлашади. Мана шунақа важхлардан болага таълим-тарбия 
беришни мақсад қилади. 
 
Мусулмон киши эса, мен бундан Аллоҳнинг хузурида 
сўраламан, ҳисоб-китоб қилинаман, деб ѐндашади, ният қилади. 
Демак, бу нарса фарзандлар неъмат бўлиши билан бирга омонат 
экан. Омонат деганда, омонатнинг омонатдан фарқи бўлади. 
 
Масалан, бизга кимдир қимматбаҳо гавҳар, тилла, ѐки 
қимматбаҳо, эътиборли хужжат-қоғозларни омонатга қўйсада, 
сизда туриб турсин, мен бир ойга ѐки 15 кунга сафарга 
кетаяпман, қайтcам оламан, деб бизга ишониб, бериб кетcа, буни 
эҳтиѐт қилиш учун яхшилаб ўраб, кўздан, одамлардан 
панароқда, яширин жойларда сақлаб беришга ҳаракат қиламиз. 
 
Агар бирор бир дугонамиз тувакда қиммат, катта, чиройли 
гулини ташлаб кетcа, қараб парваришлаб туришимизлигини 
айтиб, қайтcа олишлигини айтиб кетcа, уни бошқача сақлаймиз. 
Уни ўраб, бир четга беркитиб қўймаймиз, уни вақтида суғориб 
туриш керак, сув қуйиш керак, қанақадир ўғитлар солиш керак, 
дорилаб туриш керак. Мана шунга ўхшаш вазифаларини ҳам 
бизга юклаб кетади.
Омонатдор бўлганимиздан кейин қўрқамиз, келгунизча 
гулингизни қуритиб қўймасмикинман, сўлитиб қўймасмикинман, 
нима қилишим керак, неччи маҳал сув қуйишим керак, қанақа 
дори солиш керак, деб мана шу нарсаларни диққат билан сўраб 
оламиз. Яна сиз билан телефонда боғланиб турай, сўраб тураман, 
бирон нима эсимдан чиқса, деб жиддий қараймиз. Агар жиддий 
қарамасдан, сув қуйиб тураманда, деб ўйласак, бунда хато қилиб, 
омонатни зое қилиб қўйишимиз мумкин. Келгунича у гул қуриб 
қолиши мумкин. 
 



Download 335.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling