Узоқда турган акасига ишора қилиб, сени у урди, деса, унда ҳам
ишонмайди, ҳатто, акаси урмаганлигини ҳам хис қилади. Уни
урган қўл унақа ѐш боланинг қўли эмас, катта одамнинг қўли,
онасининг қўли эканлигини билади. Бу бир қилинган ишнинг
қилувчиси ким эканлигини англай олади.
Вақт ўтиб, гапирадиган бўлиб, озгина онги очилган вақтда
айтcакки, бу осмонлар, бу ерларни Аллоҳ яратган, десак, бу
феълнинг орқасида буюк Зот бор эканлигини сўзсиз хис қилади,
яъни, шу нарсани қабул қилади. Мана шу нарса мустахсанаaт,
яъни сўзсиз қабул қиладиган нарсаларга мисол бўлади. Аллоҳ
Таоло яратувчиси Аллоҳ азза ва жалла эканлигини сўзсиз қабул
қиладиган қилиб яратди.
Адолатни яхши кўриб, зулмни ѐмон кўришлиги. Боладаги
яхши хислатлар, албатта, бу ҳам табиий, Аллоҳ Таоло ўрнатиб
қўйган, ҳамма инсон баробар, адолатни яхши кўради, зулмни
ѐмон кўради. Ёмон хислатлари, ѐқимсиз томонлари бор, дедик.
Ҳамма инсонда бир шошқалоқлик, қизғанчиқлик, бахиллик
бўлади, яъни фарзандда шу иккита нарса бор.
Инсон туғилибдики, бу нарса бор, туғилгандан вафот
қилгунича бирга бўладиган хислатлар. Фарзанднинг тарбиясига
киришган вақтимизда мана шу учта нарсани ҳам хисобга
олишимиз керак. Сўзсиз у қабул қилиб, айтганимизга ишониб
кетадиган ҳолат бўлади, бу нарса соғлом фитрат. Ёқимли ва
ѐқимсиз нарсалар бўладиган бўлса, булар инсоннинг табиатидан
келиб чиқади. Демак, биз ана шу табиатларини яхши томонга,
ѐмон томонга йўналтиришликка ҳаракат қилишимиз керак.
Сабабларини кўрсатиб бера олишимиз керак.
Ҳар бир қилинган нарса ўзининг қилувчисига далолат қилади
дедик. Мана шу нарсани бола бевосита ўргатишсиз ҳам ўзи
Do'stlaringiz bilan baham: |