1 – амалий иш. Фойдаланувчилар қайд ѐзувини яратиш ва уларни созлаш


Download 35.19 Kb.
bet5/8
Sana15.06.2023
Hajmi35.19 Kb.
#1485233
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
a11m

Фойдаланувчилар стандарт холда куйидагиларни бажара олмайдилар:

  • барча фойдаланувчиларга тегишли бўлган тизим реестрининг глобал созланишини ўзгартириш;

  • операцион тизим файлларини ўзгартириш;

  • маъмур томонидан ўрнатилган ва барча фойдаланувчилар учун мўлжалланган дастур файлларини ўргартириши;

  • бошқа фойдаланувчиларга хам тегишли бўлган дастурларни ўрнатиш ѐки Users гуруҳидаги бошқа фойдаланувчилар томонидан ўрнатилган дастурларни бажариш (бу чеклаш «троянского коня» - ―троян оти эффектига йўл қўймаслик учун муҳим, чунки дастур фақат уни ўрнатган фойдаланувчи томонидан ишга тушиши мумкин.

I. Фойдаланувчилар қайд ѐзувини хосил қилиш.
Компьютерда янги фойдаланувчи қўшилганда унга шу компьютердаги файллар ва дастурлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Бажарилиши зарур бўлган ишлар кетма-кетлиги компьютер тармоқ доменининг аъзоси ѐки алохида ишчи станция бўлишига боғлиқ. Компьютер ишчи станцияга уланган вариантни кўриб чиқамиз. Компьютерга янги фойдаланувчини қўшиш учун компьютернинг маъмури қайд ѐзувига эга бўлиш керак.
Фойдаланувчиларнинг қайд ѐзувини турли йўллар билан хосил қилиш қилиш мумкин.
1. «Учетные записи пользователей» -“Фойдаланувчиларнинг қайд ѐзуви” утилитаси ѐрдамида .
1. Бошқарув панелида «Учетные записи пользователей» - ―Фойдаланувчиларнинг қайд ѐзуви ни очинг.
2. “Создать учетную запись” – “Қайд ѐзувини яратиш” белгисини (ссылка) босинг.
3. Янги қайд ѐзуви номини киритинг ва ―Далее” – “Кейингиси” тугмасини босинг.
4. Керакли қайд ѐзувига қараб, ―Администратор компьютера” – “Компьютер маъмури” ѐки ―Ограниченная запись” – “Чекланган қайд ѐзуви” қайта улагичини танланг, кейин ―Создать учетную запись” – “Қайд ѐзувини яратиш” тугмасини босинг.
Эслатма:

  • Қайд ѐзувида киритилган исм ―Приветствие экранида ва ―Пуск – ―Бошлаш менюсида кўрсатилади.

  • Компьютернинг биринчи фойдаланувчиси компьютер маъмури қайд ѐзувига эга бўлиши шарт.

  • «Учетные записи» - ―Қайд ѐзуви компонентини очиш учун ―Пуск” –“Бошлаш” тугмасини босинг, ―Настройка” – “Созлаш” ва ―Панель управления” – “Бошқарув панели”буйруғини (командаси) танланг, кейин ―Учетные записи пользователей” – “Фойдаланувчиларнинг қайд ѐзуви” белгисини икки марта босинг.

2. Фойдаланувчилар қайд ѐзувини Net User буйруғи ѐрдамида яратиш.
Буйруқ сатрида қуйидагича конструкцияси киритилади: net user Мавзу2 /Add, бу ерда Мавзу2 – яратилаѐтган қайд ѐзувининг номи, Add – қайд ѐзув параметри (мазкур холда қўшиш, яратишни билдиради). Қайд ѐзувининг параметрларини созлаш буйруқ сатрида бошқа параметрларини кўрсатиш билан амалга оширилди (Net user/?).
3. Янги қайд ѐзувини “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” воситаси ѐрдамида яратиш
1. ―Управление компьютером‖ – ―Компьютерни бошқариш‖ ойнасини очинг.
2. Консол дарахтида (дереве консоли) ―Пользователи” – “Фойдаланувчилар” тугмасини босинг ( “Управление компьютером – ―Служебные программы―Локальные пользователи и группы–―Пользователи).
3. “Действие” – “Ҳаракат” менюсида ―Новый пользователь” – “Янги фойдаланувчи” ни танланг.
4. Диалог ойнасида мос маълумотни киритинг.
5. Қуйида келтирилган байроқчаларни ўрнатинг ѐки олиб ташланг.

  • Тизимга келгуси киришда паролни алмаштиришни талаб қилиш

  • Фойдаланувчига паролни алмаштиришни таъқиқлаш

  • Паролнинг муддати чекланмаган

  • Қайд ѐзувини ўчириб қўйиш

6. “Создать” – “Яратиш” тугмасини босинг, кейин эса ―Закрыть” –“Ёпиш” тугмасини босинг.
Эслатма:

  • ―Управление компьютером―Компьютерни бошқариш‖ воситасини очиш учун ―Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг, кейин ―Настройка” – “Созлаш” ва ―Панель управления” – “Бошқарув панели” буйруғини тангланг. ―Администрирование” – “Маъмурлаш” белгисини икки мартта босинг кейин ―Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” белгисини икки мартта босинг.

  • Фойдаланувчининг номи мазкур компьютердаги бошқа фойдаланувчилар ѐки гуруҳлар номи билан бир хил бўлмаслиги керак. У юқори ѐки қуйи регистрда 20 та белгидан иборат бўлиши мумкин, қуйидаги белгилардан ташқари: " / \ [ ] : ; | = , + * ? < > Фойдаланувчи номи фақат нуқта ѐки пробеллардан иборат бўлиши мумкин эмас.

Пароль” ва ―Подтверждение” – “Тасдиқ” майдонларида 127 та белгидан иборат бўлган парол киритилиши мумкин. Бироқ, Windowsнинг эски версияларида бўлса, у холда паролнинг узунлиги 14 белгидан ошмаслиги тавсия этилади. Агар паролни узунлиги катта бўлса, шу компьютерлар орқали тармоққа кириш амалга ошмайди.

Download 35.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling