1. Аэродинамиканинг асосий фаразлари ва таърифлари
Download 0.49 Mb.
|
Маъруза 2 - 2021-2022 сиртки (1)
Маъруза № 2.3.
Суюқликлар ва газлар кинематикаси: гирдобли харакат, гирдоб чизиғи, гирдоб найчаси, гирдоб ипи. Гирдоб чизиқлар тенгламаси. Гирдобли ҳаракатнинг узилмаслик тенгламаси. Гирдобнинг интенсивлиги ва унинг циркуляция билан боғлиқлиги. Циркуляция тезлиги. Режа: 1. Гирдобли ҳаракат. Гирдоб чизиғи, гирдоб найчаси, гирдоб ип. Гирдоб чизиқлар тенгламаси. 2. Гирдоб ҳаракатнинг узилмаслик тенгламаси. Гирдобнинг иненсивлиги ва унинг циркуляция билан боғлиқлиги. Циркуляция тезлиги. Реал суюқлик ўзининг қовушқоқлиги билан идеал суюқликдан ажралиб туради. Гирдобли ҳаракат жисмдан қовушқоқ суюқлик оқиб ўтганда пайдо бўлади. Шунинг учун гирдобли оқим назарияси аэродинамикада катта ўрин тутади ва жумладан суюқлик ва қаттиқ жисмнинг ўзаро таъсир кучини аниқлашда ҳам. Гирдобли ҳаракат самолёт қанотидан ҳаво оқиб ўтганда, сувда кемалар ҳаракатланганда пайдо бўлади. Аэродинамика нуқтаи назаридан циклонлар (бўрон), антициклонлар, қуюнлар атмосферада жамланган гирдоблардир. Гирдоб ўзининг физик моҳиятига кўра, бурчак тезлик вектори орқали аниқланадиган суюқликнинг жуда кўп заррачаларининг айланишидир. Юқорида кўрсатилганидек, суюқлик заррачаларининг тезлиги 3та ташкил этувчиларнинг йиғиндисидир: илгариланма тезлик Vпост, айланма тезлик Vвращ ва заррачанинг деформацияланиш тезлиги Vдеф . Шунинг учун суюқ заррачалар айланма ҳаракати қаттиқ жисм айланма ҳаракатидан суюқ заррачаларнинг ўзи ҳам деформацияланиши билан фарқ қилади. Агар қаттиқ жисмда унинг нуқталарининг тезлигининг айланма ташкил этувчисини худди ўша бир лаҳзали бурчак тезлик вектори аниқласа, суюқликда эса ҳатто қўшни заррачалар турли бир лаҳзали тезликларга эга бўлиши мумкин. Ток чизиғи, ток найчаси ва оқимчани ифодалаган суюқликнинг илгариланма ҳаракати моделига ўхшаш гирдоб чизиғи, гирдоб найчаси, гирдоб ипи ва гирдоб арқони кўринишидаги айланма ҳаракат модели қурилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling