1-Маъруза Кириш
Сув ресурсларининг танқислиги ва ифлосланиши
Download 5.03 Mb.
|
Экология лекция сиртқи
Сув ресурсларининг танқислиги ва ифлосланишиСув ресурслари қурғоқчил Ўзбекистонда ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ҳар йили 60 куб км ҳажмда сув сарфланади, бу республиканинг сувга бўлган кундалик эҳтиёжининг 80% ини ташкил этади. Сувдан оқилона фойдаланмаслик, унинг сифати пастлиги ва етишмаслиги бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда, аҳолининг кўплаб касалликларга чалиниши, суғориладиган ерларнинг дегратацияга учраши, Амударё ва Сирдарё қуйиладиган Орол денгизи экотизимининг бузилиши шулар жумласига киради. Ўзбекистоннинг кўплаб оқар сувлари мамлакатда қабул қилинган таснифга кўра ўртача ифлосланган ёки ифлосланган ҳисобланади. Қорақолпоғистон Республикаси, Фарғона водийси коллектор-зовур сувлари юқори даражада ифлосланган. Тошкент вилоятидаги оқар сувлар, жумладан Чирчиқ дарёси ва Салор канали ҳам юқори даражада ифлосланган. Ўзбекистон Республикасида умумий сув ресурсларига ер ости сувлари ҳам киради. Бу сувлар шаҳарларни ва аҳоли яшаётган пунктларни ҳамда саноат корхоналарини сув билан таъминлаб турадиган манба ҳисобланади, яйловларни суғоришда ҳам ер ости сувларидан фойдаланилади, қисман экинларни суғоришда ишлатилади. Одамларнинг табиатга таъсир кўрсатиш соҳасидаги фаолияти натижасида ер ости сувларининг табиий сифати мунтазам ифлос-ланиб бораётганлиги кузатилмоқда, натижада илгари аниқланган ер ости чучук сувларининг 40% и ичишга яроқсиз ҳолга келиб қолган, бу салбий жараён ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон сув ресурсларидан фойдаланишда содир бўлаётган асосий муаммолар қуйидагилардан иборат: аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви билан кам таъминланганлиги; суғориладиган деҳқончиликда вужудга келган тизим; сув ресурсларини бошқариш ва сувдан тежаб фойдаланишни рағбатлантиришдаги камчиликлар. Аҳолининг ичимлик суви билан етарли таъминланмаган-лиги. Аҳоли, айниқса болалар ва гўдак ёшдагилар юқори даражада касалликларга чалинишининг сабабларидан бири ичимлик сувининг ифлосланганлигидир. Бу бутун эътиборни биринчи навбатда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашга қаратиш зарурлигини кўрсатади. Сув таъминотини яхшилаш Ўзбекистон ҳукуматининг устивор вазифасидир.1996 йилдан бошлаб сув таъминотини яхшилаш Дастури доирасида давлат бюджети ҳисобидан йирик минтақавий, районлараро ва хўжаликлараро сув ўтказиш қувурлари ётқизиш учун маблағ ажратилди, натижада қишлоқ аҳолисининг марказлашган сув таъминоти 64% га, шаҳар аҳолиси сув таъминоти эса 74% га етди. Айни вақтда вилоятлар бўйича катта фарқлар мавжуд: Қорақал-поғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг қишлоқ аҳолиси яхши сифатли сув билан нисбатан камроқ таъминланган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозир 12,7 минг қишлоқ аҳоли пунктидан 59 фоизи тозаланмаган сувдан фойдала-нишга мажбур бўлмоқда. Аммо эришилган муваффақиятларга қарамай, ичимлик сувини етказиб бериш ва сифатини яхшилаш муҳим муаммолигича қолмоқда. Кўпгина ҳолларда, айниқса ёз ойларида, кимёвий ва микробиологик кўрсаткичлар бўйича гигиена нормативларига мувофиқ келмайди. Водопровод мавжуд бўлган баъзи жойларда эса сув етишмайди. Натижада аҳоли бошқа сув манбаларидан фойда-ланишга мажбур бўлмоқда. Энг ёмони ифлосланган қудуқлардан сув олиб, ўз ҳаётларини хавф остида қолдирмоқда. Умуман мамлакатнинг учдан бир қисми аҳолиси давлат стан-дартларига тўғри келмайдиган ичимлик сувини истеъмол қилмоқда. Шу билан бирга сув сарфини ўлчайдиган счётчиқ бўлмаганлиги, водопровод тармоқлари ишдан чиққанлиги, амалдаги таъриф тизимининг камчиликлари натижасида ичимлик сувининг бир қисми исроф қилинмоқда ёки ундан нотўғри фойдаланилмоқда. Ичимлик сувини истеъмол қилиш бир суткада ҳар жон бошига 1990 йилга нисбатан шаҳарларда 20 л, қишлоқ жойларда 50 л га кўпайди ва тегишлича 520 ва 170 л ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар даромади биз қатори ва биздан юқори бўлган мамлакатлардагидан анча кўпроқ. Ички сув ресурслaрининг ифлoслaниши вa бузилиши бу сувдa хaр xил oргaник, нooргaник, меxaник, бaктериoлoгик вa бoшқa мoддaлaр тўплaниб унинг рaнги, тиниқлиги, хиди вa мaзaси, oргaник вa минерaл қўшимчaлaр миқдoри oртиб, зaрaрли бирикмaлaр пaйдo бўлиши, сувнинг тaркибидa кислoрoднинг кaмaйиб, хaр xил бaктериялaр турининг кўпaйиб, юқумли кaсaлликлaрни тaрқaтувчи бaктериялaрнинг пaйдo бўлишигa oлиб келaди. Сувни ифлoслoвчи манбалaри oрaсидa энг мухим ўринни сaнoaт вa мaиший кoммунaл xўжaликлaрдaн чиққaн oқовa сувлaр ҳaмдa атмосфера ёғинлaри, қoр эриши нaтижaсидa хoсил бўлaдигaн ифлoс сувлaр эгaллaйди. Сaнoaт чиқинди сувлaридa тирик oргaнизм учун xaвфли бўлгaн ҳaр xил кислoтaлaр, фенoллaр, вoдoрoд сулфaти, aммиaк, мис, руx, симoб, циoнид, мишьяк, xрoм вa бoшқa зaхaрли мoддaлaр ёғ, нефть мaхсулoтлaри мaвжуд бўлиб, улaр сaнoaт кoрxoнaлaридa ишлaтилaдигaн oқовa сувлaр билан биргa дaрё, кўл вa сув oмбoрлaригa қўшилиб улaрни ифлoслaйди. Термaл ёки иссиқ ифлoс сувлaрни вужудгa келтирувчи aсoсий oмиллaр метaллургия, кимё вa бoшқa зaвoдлaр, иссиқлик вa aтoм электр стaнциялaри хисoблaнaди. Ифлосланган сувнинг таркибидаги зарарли моддалар киши организмига овқат орқали кириши, ҳамда тери қатлам ва шиллиқ пардаларга таъсир этиши мумкин. Сув ҳавзаларига тушиши мумкин бўлган машинасозлик саноатининг инсон соғлигига зарар келтира-диган чиқиндилар таркиби баъзи кимёвий моддалар аралашмасидан иборат. Улар сувнинг таркибида жуда кам миқдорда бўлиши мумкин, лекин концентрациянинг оз миқдорда кўтарилиши ҳам организмга зарар келтириши мумкин. Масалан: ичиладиган сувдаги фторнинг оғирлик концентрацияси 1,5 мг/л дан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда тишнинг эмаль қавати емирилади, янада юқорироқ концентрацияда инсон суяк тўқималарига таъсир этиб, флюороз касаллигига олиб келади. Оқова сувлар билан сув ҳавзаларига, ер қатламларига - ичиладиган сув ва овқатга тушадиган металл ва унинг бирикмалари жуда зарарлидир. Аввалдан маълум бўлган ёппасига касалланиш ҳодисаси, оғриғи, кўриш қобилиятининг бузилиши, тез толиқиш, қорин, оёқ, қўлларда оғриқ туриши намоён бўладиган қўрғошин эпидемияси бунга мисол бўла олади. Бундай касаллик пайдо бўлиш ўчоғини ўрганишда, бир вақтда катта гурухда касалликнинг пайдо бўлиши қўрғошиндан ясалган трубалардан ўтган сувдан фойдаланилганлиги аниқланган. Бизнинг давлатимизда қўрғошиндан ясалган трубалардан фойдаланиш таъқиқланади. Ичимлик сувлари таркибида бўлиши мумкин бўлган бошқа зарарли металга кадмий киради, ундан заҳарланиш натижасида кўнгил айниш ва суяклар юмшаши сезилади, хром - терини зарарлайди (шиш, дерматит, экзема), симоб - кўнгил айниш, оғиз шиллиқ қаватига таъсири билан (стоматит) намоён этиладиган ўткир ва сурункали заҳарланишга олиб келади ва марказий нерв системасининг иш фаолиятини бузади. Сувнинг таркибида ион бирикмасининг бўлиши ўта хавфлидир. Оқова сувлар сув ҳавзалари ва тупроқни зарарлаши натижасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси касалланиши мумкин. Масалан: тупроқдаги борнинг (охак) миқдори ортиши бир қатор ўсимликларни касаллантиради. Фтор ва унинг бирикмалари ҳайвонларни озуқа ва сув орқали сурункали заҳарланиш флюороз касаллигига олиб келади. Селен моддаси ортиқча миқдорда бўлса ҳайвонлар жуни тўкилиб кетади, туёқларининг ривожланиши бузилади, жигар ва юрагида касалликка мойил ўзгаришларга олиб келади. Сув ҳавзаларининг зарарланиши қушларга, айниқса, сувда сузадиган қушларга салбий таъсир кўрсатади. Лекин сув ҳавзаларининг: дарё, кўл, сув омборлари ва денгизларнинг ифлосланиши асосан сув фауна ва флораси биринчи навбатда овланадиган балиқларда хавф туғдиради. Оқова сувларнинг сув ҳавзаларига таъсирида балиқларни меёрда кўпайиши ва ўсиши бузилади, чунки балиқлар учун озуқа бўладиган кўпгина организмлар йўқолиб кетади, тухум қўйиш ўз аҳамиятини йўқотади. Балиқлар эса турли касалликларга учрайди, жумладан, рак касаллиги холлари ҳам учрайди. Натижада сув ҳавзаларининг унумдорлиги ва маҳсулот сифати кескин қисқаради, натижада балиқчилик хўжалигига катта зиён етказилади. Сув организмларининг ҳаёт фаолияти учун сув ҳавзаларининг сувда эриган кислород миқдори билан аниқланадиган ҳарактерис-тикаси алоҳида аҳамиятга эга. Балиқчилик хўжалиги аҳамиятига эга бўлган сув ҳавзаларида кислороднинг оғирлик концентрацияси рухсат этилган минимал қийматдан 6 мб/л. кам бўлмаслиги, бунда балиқ хўжалигида юқори қийматга эга бўлган осетрали ва ферел балиқ турлари етиштиришда бошқа холларда эса 4 мб/л. дан кам бўлмаслиги зарур. Шу нуқтаи-назардан сувларни нефт ва нефт маҳсулотлари билан ифлосланиши ўта хавфли ҳисобланади. Минерал ёғлар нефт каби сув юзасини парда ҳолда қоплаб олишиб, ҳаводан сув ҳавзасига кислород киришига тўсқинлик қилади ва натижада ҳаво алмашиниш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари улар сувни овқат тайёрлаш ва техник мақсадда фойдаланишни қийинлаштиради. Сув юзасини қопловчи парда шамол таъсирида сувнинг юза қисмига нисбатан тахминан 2 марта тезроқ силжийди. Нефт маҳсулотларининг бундай тезлик билан силжиши, ҳамда уларнинг оксидланишига чидамлилиги, нефт маҳсулотлари тез тарқалиб, кенг майдонни ифлосланишига олиб келади. Сув ҳавзаларининг ифлосланиши натижасида кислород миқдорининг камайиши билан бир қаторда микроорганизмларнинг заҳарланиши, қирилиб кетиши ҳисобига ўз-ўзидан тозаланиш жараёни секинлашади, баъзида бутунлай тўхтаб қолади. Ишлаб чиқаришларда ифлосланган сувдан фойдаланиш сезиларли иқтисодий йўналишларга олиб келади. Совитгич сифатида фойдаланилаётган сувнинг таркибида минерал ва органик аралашмаларнинг миқдори рухсат этилмаган юқори даражада бўлса, совитилаётган юзада механик ва кимёвий моддаларни ўтилиши биологик қават ҳосил бўлиши ва натижасида иссиқлик алмашинишни ёмонлашиши ва технологик жараёнлар самарадорлигини пасайишига олиб келади. Сувдан хом ашё турларининг бири сифатида қўллашда, унинг сифатининг қониқарсиз бўлиши маҳсулот сифатини пасайтиради. Техниканинг баъзи тармоқларида хўжалик ва ичимлик суви сифатидан ҳам юқори сифатли сув керакдир. Органик шиша, кимёвий толалар фото ва кино материаллар ва текстил фабрика-ларида баъзи операцияларда ишлатиладиган сув қўшимча чуқур тозаланади, бунда сув кремний, марганец ва муаллақ бўлаклардан тозаланади. Яна ҳам тоза сув ярим ўтказгичлар ва монокристалл ишлаб чиқаришда талаб этилади. Ҳатто ҳалқ хўжалигининг тармоғи энергетика, сув транспорти, улар учун сувнинг миқдори аҳамиятга эга бўлса, унинг сифати ҳам аҳамиятга эга эмас. Сувдаги зарарли моддалар тартибининг ортиши гидротурбиналар фаррагини, кемалар металл қобиғини емирилишига олиб келади. Сув таъминотини яхшилаш. Аҳолининг яшаши учун қулай шароитлар яратишда устивор йўналишлардан бири уни сифатли ичимлик сув билан таъминлашдан иборатдир. Бу масала Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро вилоятларида айниқса кескин бўлиб турибди, чунки уларнинг ўз тоза чучук сув манбалари йўқ. Шунингдек Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларини ҳам сув билан таъминлашни яхшилаш керак. Жаҳон банки амалга оширган баҳолаш ишларига мувофиқ, аҳолини соғломлаштиришдан олинган самара одатда бундай тадбирларга қилинган ҳаражатлардан анча юқори бўлади (масалан, Жануби-Шарқий Осиёда бу натижа ҳаражатлардан 3-8 баробар юқоридир). Сув қувурлари коррозияга учраши ва улар жисмонан емирилиши натижасида истеъмолчига етиб боргунча йўқоладиган сув 5-10% га етмоқда. Сувнинг камида 15-20%и сантехника ускуналари носозлиги ёки йўқлиги туфайли нобуд бўлмоқда. Шаҳар ва қишлоқ жойларда ичимлик сувдан ўринсиз мақсадларда - томорқа ерларни суғориш учун фойдаланилмоқда ва бунга сув ҳажмининг 20% и сарфланмоқда. Сув билан таъминлаш ҳаражатлари ва натижаларининг ўзаро нисбати нуқтаи назаридан қараганда қуйидаги чора тадбирлар ғоят самаралидир: - водопровод сувидан ичиш ва бошқа мақсадларда фойдаланганлик учун ҳақ тўлашнинг самарали тариф тизимини жорий этиш; - сувнинг ортиқча оқиб кетишини назорат қилиш ва жазо чораларини кучайтириш; - ичимлик сув сарфини ҳисобга олишни ташкил этиш; - коммунал хизматларни мустаҳкамлаш; - сув истеъмол қилиш меёрларини қисқартириш (уларни жаҳон-даги даражага келтириш); - водопровод тармоқлари ва гидротехника иншоотларини қайта қуриш ҳамда техника билан қайта қуроллантириш. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling