1-мавзу. Бошқарувда ахборотнинг аҳамияти, ахборот манбаи ва хусусиятлари


-босқич.Мақсад ва вазифани белгилаш


Download 74.61 Kb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi74.61 Kb.
#1551998
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Бошкарув хисоби 1-маввзу (2)

1-босқич.Мақсад ва вазифани белгилаш
Хар қандай бизнес фаолиятининг энг олий мақсади бу- компания фойдасини кўпайтиришдир.Бунга эришиш учун эса компания ўз олдига жорий ва узоқ истикболни ҳисобга олган
вазифаларни қўяди.Бундай вазифалар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
■ сотиш хажмини ошириш;
■ активлар қийматини ошириш;
махсулот сифатини яхшилаш;
■ ишлаб чиқариш жараенини кенгайтириш;
■ янги махсулот турини яратиш ва хк


2-босқич.Муқобил харакат вариантларини қидириш
Бу босқичда мақсадга эришишнинг стратегияси белгиланади.Масалан, агар ком-пания олдига якин 3 йил ичида сотиш хажмини ошириш ва бозордаги мавкеини мустахкамлаш вазифаси қўйилган бўлса, бу мақсадга эришишнинг турли йўллари изланади.Бундай йўллар сифатида қуйидаги харакат вариантларини келтириш мумкин:
▪ мавжуд бозорга янги махсулотларни таклиф қилиш;
▪ янги бозорларга мавжуд махсулотларни таклиф қилиш;
▪ янги бозорларга янги махсулотларни таклиф қилиш


3-босқич.Муқобил харакат вариантлари тўғрисида маьлумот йигиш
Мақсадга эришиш ва компания олдига қўйилган вазифаларни бажариш тавсия эти-лаётган муқобил вариантлардан бирини танлаб олиш мақсадида улар тўғрисида хар тарафлама маьлумотларни йигишни тақазо этади.Чунки аксарият қарорлар ноаниқлик ва кўплаб чекловлар мавжуд бўлган шароитда қабул қилинади.Қарорлар қабул қилиш жараенида айниқса назорат қилиб бўлмайдиган омиллар таьсирини ўрганиш алохида эьтиборни талаб қилади.Бундай омиллар сифатида, ўта юқори иқтисодий ўсиш сурьатлари,сезиларли инқироз даражаси,бизнес оламида ишчанлик даражасининг пасайганлиги, рақобат даражасининг ўзгарганлиги ва бошқаларни келтириш мумкин.


4-босқич.Муқобил харакат вариантларидан мақбулини танлаб олиш
Компания рахбарияти қўлида тўпланган маьлумотларга асосланиб таклиф этилган муқобил вариантлардан бири танлаб олинади.Бунда хар бир вариант:
а) стратегик
б) амалга оширилиши мумкинлиги ва
в) молиявий нуқтаи назардан бахолаб чиқилади
Тавсия этилган вариантларни стратегик бахолаш жараенида ушбу лойихани ком-паниянинг истиқболдаги режаларига қанчалик даражада мос келишлиги ўрга-нилади.Бунда қуйидаги саволларга жавоб олиниши кўзда тутилган:
■ ушбу лойиха компаниянинг стратегик ривожланиш режасига қанчалик даражада мос келади:
- самарадорликни оширади еки харажатларни камайтиради;
- мавжуд махсулот билан янги бозорларга чикиш имконини беради;
- мавжуд бозорга янги махсулот тавсия этиш имконини беради;
- янги махсулот билан янги бозорларга чиқиш имкони яратилади
■ компанияда ушбу лойихага муқобил вариантдаги лойиха(лар) мавжудми ?
■ ушбу лойихани амалга оширилиши асосий рақобатчилар билан бўлган муно-сабатларга қандай таьсир кўрсатади ?
Лойихани амалга оширилиши мумкинлиги даражаси ўрганилаетган пайтда- ушбу лойихани чиндан хам компанияга зарурлиги ва ушбу муаммони бошқача йўл билан хал қилиш имконияти аникланади.Масалан, лойиха ишлаб чикариш кувватларини оширишни мўлжаллаб тузилган бўлса:
- бизга ушбу қўшимча қувватлар керакми ?
- қўйилган мақсадга мавжуд қувватлардан янада яхширок фойдаланиш орқали эри-шиш мумкин эмасми? деган саволларга жавоб изланади.



Download 74.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling