1-мавзу. Бошқарувда ахборотнинг аҳамияти, ахборот манбаи ва хусусиятлари


-қадам.Мақсад ва вазифаларни белгилаш


Download 74.61 Kb.
bet8/8
Sana17.06.2023
Hajmi74.61 Kb.
#1551998
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Бошкарув хисоби 1-маввзу (2)

1-қадам.Мақсад ва вазифаларни белгилаш
Бошқарув ҳисобини жорий қилишдан аввал тизим олдига қўйилиши кутилаётган мақсад ва вазифалар аниқлаб олинади.Рахбарият бошқарув ҳисобини жорий қилиш-дан кутилаётган якуний натижа тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши лозим.
2-қадам.Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва назоратнинг хозирги холатини баҳолаш
Бунинг учун:
- ахборотларни олиш ва қайта ишлаш жараёнини мукаммал ўрганиб чиқиш;
- бизнес-жараёнлар мазмунини ёритиб чиқиш;
- корхонанинг ташкилий ва молиявий таркиби чизмасини тайерлаш;
- корхона таркибий бўлинмаларининг сони ва уларга юкланган хизмат мажбурият-
лари тўғрисида етарли ахборотга эга булиш ;
- маьлумотларни узатиш тизими (ким, қайси муддатларда,қандай хажмда ва кимга
ахборот тақдим қилиши) тўғрисида етарли маьлумотга эга бўлиш ;
- мавжуд ҳисобот шакллари тўғрисида ахборот йиғиш лозим.
3-қадам.Бошқарув ҳисоби тизимини жорий қилишга тайёрлаш
2-қадамда аниқланган холат чуқур тахлил қилиб чиқилгач, корхонадаги мавжуд бухгалтерия ҳисобини жорий қилиниши кўзда тутилаётган бошқарув ҳисобидан қанчалик даражада узоқда эканлиги бахоланади.Сўнгра мавжуд номувофиқлик-ларни бартараф қилиш ва корхона менеджменти тавсия этган даражада Бошқарув ҳисобини жорий қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади.Бундай тадбирлар қато-рига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- бошқарув ҳисобини жорий қилишга жавобгарлик масьулияти юклатилган гурух ёки менеджерни тайинлаш;
- корхона ихтиерида булган ресурслар (зарурий ходимлар,уларнинг тайергарлик даражаси, ишончлилиги; коммуникация ва техник воситалар холати) ни бахолаш.;
- бажарилиши лозим бўлган барча харакатлар ва уларнинг муддатлари ва бажа-рилишига масьул шахсларни батафсил тарзда ўз ичига олган график ишлаб чиқиш;
- ички ва ташқи харажатларни ўз ичига олган батафсил бюджет ишлаб чиқиш;
4-қадам.Бошқарув ҳисоби тизимини жорий қилиш
Бу босқичда бошқарув ҳисоби режада кўзда тутилган тарзда амалиётга жорий қилина бошланади ва мониторинг жараенида аниқланган камчилик ва номувофиқ-лар бўйича унга тегишли ўзгартиришлар қилинади.
Тестлар


1. Қуйидаги тавсифларнинг қайси бири Бошқарув ҳисобига тегишли ?

а) Аниқ, қонун билан тартибга солинади,бутун фаолиятни қамраб олади


в) Бошқарув учун зарур бўлган маьлумотларгина ишлатилади, фаолиятни барча
томон ларини қамраб олади, миллий стандартлар асосида ташкил қилинади
с) Зарур бўлганда юритилади,маьлумотлар жуда тўғри бўлмаслиги мумкин, келгуси
даврни қамраб олади
d) Зарур бўлганда юритилади,маьлумотлар жуда тўғри бўлиши шарт, корхонанинг
айрим участкаларини қамраб олади
Download 74.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling