1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/26
Sana09.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1256389
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
mavzular

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР 
ҚУЙИДАГИЛАРГА БЕРИЛАДИ: 
- қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) 
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотларига – товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
юритиш учун; 
- тажриба – ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув – тажриба ва ўқув – ишлаб 
чиқариш хўжаликлари, илмий тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик 
муассасалари ва ташкилотларига илмий тадқиқот ва таълим 
мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор 
тажрибаларни тарғиб қилиш учун; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – фермер хўжаликларини
юритиш учун; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – деҳқон хўжаликларини 
юритиш, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик учун
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – жамоа боғдорчилиги, 
полизчилиги ва узумчилиги учун
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланмайдиган 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга – ёрдамчи қишлоқ 
хўжалигини юритиш учун. 
Шундай қилиб, кадастр ҳудуди – бу мамлакат ягона ер фондидир
яъни кимнинг ихтиёрида бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон 
Республикаси давлат чегарасидаги барча ерлардир.
Ер фонди ерлардан фойдаланишнинг асосий мақсадига қараб 
қуйидаги тоифаларга бўлинади. 
1) Қишлоқ хўжалиги ерлари – қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун 
ёки ана шу мақсадларга мўлжалланган ерлар. 
2) Аҳоли пунктларининг ерлари (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ 
аҳоли пунктларининг ерлари), шаҳар ва посёлка чегаралари 


доираларидаги, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктлари чегаралари 
доираларидаги ерлар.
3) Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа мақсадларида фойдаланиш 
учун мўлжалланган ерлар. 
4) Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация 
мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган ерлар. 
5) Тарихий – маданий мақсадларда фойдаланиш учун 
мўлжалланган ерлар. 
6) Ўрмон фонди ерлари. 
7) Сув фонди ерлари. 
8) Захира ерлари.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling