1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Бастакорлар уюшмасининг 1938-1950 йиллардаги фаолияти


Download 143.11 Kb.
bet3/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза

2. Бастакорлар уюшмасининг 1938-1950 йиллардаги фаолияти
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси (дастлабки номи “Ўзбекистон композиторлар союзи”) Ўзбекистон Халқ Комиссарлари кенгашининг 1938 йилдаги № 203- сонли қарорига асосан ташкил топган. Республикада фаолият кўрсатаётган бастакор ва композитор ҳамда мусиқашуносларни ғоявий ва ижодий бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор ва дирижёр Толибжон Содиқовга уюшмани тузиш учун расман ваколат берилди.
Республика Ҳукуматининг халқ Комиссарлари 1940 йил 21 феврал № 258 - қарорига билан Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси 1 съездини 1941 йил октябр ойида ўтказиш белгиланди ҳамда унинг аъзолари тасдиқланди: Толибжон Содиқов – раис, Мухтор Ашрафий – раис ўринбосари, Карим Абдуллаев – масъул котиб, Тўхтасин Жалилов, Юнус Ражабий, Николай Миронов, Алексей Козловский, Елена Романовская, Мутал Бурҳонов, Виктор Успенский, Шариф Рамазонов, Имомжон Икромов, Матюсуп Харратовлар – ҳайъат аьзолари қилиб сайландилар. Карим Абдуллаев ўз аризасига кўра масъул котиб вазифасидан озод этилгач, ўрнига мусиқашунос Е.Е.Романовская сайланади. Собиқ иттифоқ ҳукумати қарорига асосан 1939 йилда “Композиторлар уюшмаси” ва “Мусиқа фонди” таъсис комитети ташкил этилади. Ҳайъат раиси вазифасига атоқли композитор ва мусиқашунос, академик Борис Владимирович Асафьев (адабий тахаллуси Игоръ Глебов (1884-1949) тайинланади.
Уюшманинг биринчи ташкилий қурултойини ўтказиш 1941 йил ноябр ойига белгиланган бўлса-да, 1941 йил 22 июнда бошланган Иккинчи Жаҳон уруши мазкур ижодий уюшма қурултойини ўтказишга имкон бермади. Уруш йилларида Ўзбекистон композиторлар уюшмаси ва унинг “Мусиқа фонди” жанговар штабга айланди. Айрим саньаткорлар қўлларига қурол олиб жанг майдонларига отландилар, қолганлари эса адабиёт ва саньатнинг ривожланиши учун фаол меҳнат ва ижод қилдилар. Бастакор ва композиторлар, шоир ва драматурглар билан ҳамкорликда мусиқанинг барча шакл ва жанрларида ижод қилиб, янги-янги мусиқий ва саҳна асарлар яратдилар. Бу жараёнда, юкорида тилга олинган ҳайъат аъзолари билан биргаликда Комилжон Жабборов, Фахриддин Содиқов, С.Калонов, Н.Хасанов, П.Рахимов, М.Ниёзов, Нишонов, М.Салимов, О.Тошматов (Ориф гармон), К.Мансуров, М.Муртазаев, А.Аллаберганов каби бастакорлар, 1941 йилнинг июнь ойида Тошкент давлат консерваторияси илк битирувчилари И.Акбаров, Б.Гиенко, В.Мейен, И.Ҳамзин (урушда халок бўлган) ҳамда консерватория педагогларидан Г.Мушель, Б.Надеждин, Ян Пеккер ва юкори курс композитор-талабалари уруш мавзусига бағишланган асарлар ярата бошлашди. Бу ижодий жараёнга Москва ва Ленинград, шунингдек, Белорусиядан вақтинча кўчиб келган таниқли композитор ва мусиқашунослардан Б.Арапов, С.Василенко, В.Волошинов, Л.Ревуцкий, О.Чишко, Ю.Тюлин, М.Штейнберг, Н.Богуславский, Г.Таранов ва Ленинград консерваторияси профессор, педагог ва талабалари ҳам қўшилдилар.
1948 йил 11-14 октябрда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг 1-қурултойи бўлиб ўтди. Толибжон Содиқов ҳисобот маърузасида республикамиз мусиқа маданиятининг ривожланишидаги ютуқ ва муаммоларига тўхтаб ўтди. Қурултой дастурида композиторларнинг мусиқали спектакллари, турли жанрларда яратилган мусиқали асарлари янгради. Қурултойда уюшманинг ҳайъат аьзолари, раис лавозимига композитор Собир Бобоев, раис ўринбосари лавозимига Б.Гиенко, тафтиш комиссияси аъзолари ва унинг раиси этиб И.Акбаров, “Ўзбекистон мусиқа фонди” ҳайъат аъзолари, унинг раиси этиб В.Мейен сайланди. Директор вазифасига Р.Гисин тасдиқланди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, 1945-59 йилларда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси сафига консерваторияни битирган 27 нафар ёш композиторлардан қуйидагилар қабул қилинди: И.Ҳамроев, Г.Кодиров, Г.Собитов, Пак Ендин, И.Акбаров, Г.Зубатов, В.Князев, Х.Изомов, Д.Зокиров, С.Бобоев, Д.Соаткулов, С.Абрамова, А.Берлин, Х.Рахимов, С.Варелас, А.Муҳамедов, В.Зудов, Ф.Назаров, О.Салимов, Ю.Николаев, А.Малахов, Ф.Янов-Яновский; Консерваторияни битирган 54 нафар ёш мусиқашунослардан И.Дулгарова, Ю.Кон, К.Алимбаева, Ф.Кароматов, М.Ковбас, А.Асиновская, Т.Соломонова, Т.Адамбаева, Т.Головянц, Т.Жумаев, М.Ахмедов ва Н.Янов-Яновскаялар қабул қилинди.

Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling