1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Бастакорлар уюшмасининг 1990-2000 йиллар фаолияти


Download 143.11 Kb.
bet6/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза

5. Бастакорлар уюшмасининг 1990-2000 йиллар фаолияти
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоларининг 1990 йил 29 октябрда ўтказилган умумий мажлисида ташкилотнинг янги Низоми ишлаб чиқилиб, 1991 йилнинг 3 январида тасдиқланди ва ўша кундан кучга кирди. Мазкур Низомда уюшма мақсади ва вазифалари аниқланди. Уюшманинг асосий мақсади: “Ўзбекистон миллий мусиқасини кенг кўламда бойитиш ва юксалтириш, Ўзбекистонда яшайдиган бошқа халқлар мусиқаси камол топишига мунтазам ёрдам бериш, халқнинг мусиқий дунёқарашини тарбиялашда бутун куч-кудратини сафарбар этиш, Ўзбекистон композитор ва мусиқашуносларини жумҳурият ва хорижий давлатларда тарғибот қилиш” дан иборатлиги белгилаб олинди.
1995 йилнинг 1-6 ноябрида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси X қурултойини ўтказди. 6 кун давом этган қурултой дастурида бастакор ва композиторларнинг турли жанрларда яратган қуйидаги асарлари жаранглади: Н.Зокировнинг “Тахтга йўл”, М.Бафоевнинг (О.Узоқов ва Ж.Камол либреттоси) “Умар Ҳайём”, С.Жалил ва Т.Тўлаларнинг “Маликаи сайёр” опералари, С.Ҳайитбоев, Э.Самандаровларнинг “Башорат”, Ф.Алимов, Ў.Умарбеков, Р.Маъдиевларнинг “Фотима ва Зуҳра”, Ш.Шойимардонова, Х.Ғуломларнинг “Муҳаббат навоси” мусиқали драмалари, А.Мансуров, Н.Қобилларнинг “Бир соатлик ҳалифа” мусиқали комедияси намойиш этилди. Қурултой ташкилий масалани ҳам кўриб чиқди. Уюшманинг кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш раиси лавозимига композитор Рустам Абдуллаев, ўринбосарлар этиб композитор Ҳабибулла Рахимов, мусиқашунос Равшан Юнусов ва бастакор Аваз Мансуровлар, тафтиш ҳайъати ва унинг раиси қилиб мусиқашунос Рустамбек Абдуллаев сайланди. Уюшма “Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси” деб аталди ва Низомга айрим ўзгаришлар киритилди.
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг аъзолари озод ва обод Ватанимизнинг мусиқий маданиятини ривожлантириш жараёнида фаол ижод қилмоқдалар. Мустақилликнинг ўтган даврида композиторлар Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрини, айниқса, Муқимий номидаги мусиқали театрни ва вилоятдаги барча театрларни, миллий симфоник оркестрни, хор жамоаларини ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрларини, эстрада симфоник оркестрини, камер симфоник оркестрини, драма театрларни, болалар хор жамоаларини, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва чегарачилар қўшинлари таркибидаги “Ашула ва рақс ансамбли” ва дамли чолғу асбоблар оркестрлари ва бошқа ижрочи жамоаларининг репертуарларини янги-янги мусиқий асарлар, спектакллар билан доимий равишда бойитиб келмоқдалар. Шу билан бирга уюшма аъзолари республикамизда ҳар йили ўтказилаётган “Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқ танловида, ҳар икки йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалларида фаол қатнашмоқдалар. Замонавий симфоник мусиқа санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш ниятида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзтелерадио компанияси, Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлиги ва “Ўзбекнаво” билан ҳамкорликда ҳар икки йилда Тошкент “Халқаро симфоник мусиқа фестивали” номли анжуманни, Ёшлар “Илҳом” театр жамоаси ҳар йили Тошкентда “Халқаро замонавий мусиқа фестивалини”, Бастакорлар уюшмаси “Давр садолари” анжуманини ўтказиб келмоқда. Мазкур фестивалларни ўтказишда композитор ва мусиқашунослар ташкилотчи ва мусиқа муаллифи сифатида иштирок этмоқдалар.
Ҳозирги кунда уюшманинг 120 дан ортиқ аъзоси бор. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси мусиқий жанрлар бўйича турли ижодий фаолият юритади: булар – “Ёшлар билан ишлаш”, “Эстрада мусиқаси”, “Мусиқашунослик”, “Саҳна асарлари”, “Болалар мусиқаси”, “Оммавий жанрлар”, “Симфоник ва камер мусиқаси”, “Ҳарбий Ватанпарварлик”, “Анъанавий мусиқа”, “Бастакор – аранжировкачилар” шўъбаларидир. Уюшманинг Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида бўлимлари мавжуд.
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасига 1995 йилдан буён композитор Рустам Абдуллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамларида, давлат миқёсидаги тадбирларда, Республика мусиқа фестиваллари ва танловларида ўзларининг асарлари билан қатнашиш қаторида ташкилий масалаларда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда.

Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling