10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)

Тушунчани чегаралаш – жинс (ҳажми кенг) тушунчадан тур (ҳажми тор) 
тушунчага фикран ўтишдан иборат. Тушунча чегараланганда жинс тушунчанинг 
мазмунига тур тушунчани ҳосил қилувчи белгилар қўшилади. Масалан: Инсон → аѐл → 
ўзбек аѐли → ўзбек шоираси → шоира Увайсий. Чегаралаш амали якка тушунчада 
тўхтайди.
Тушунчани умумлаштириш тур (ҳажми тор) тушунчадан жинс (ҳажми кенг) 
тушунчага фикран ўтишдан иборат. Бунда берилган тушунча тур тушунча деб қабул 
қилиниб, унинг мазмунидан тур ҳосил қилувчи белгилар чиқариб ташланади. Натижада, 
мазмун жиҳатидан унга нисбатан торроқ, лекин ҳажмига кўра кенгроқ бўлган жинс 
тушунча ҳосил бўлади. Масалан: Олма дарахти → мевали дарахт → дарахт → ўсимлик.
А 
Б 
С 
С
Б 
А 
А 
Б 
С 
Д 


Умумлаштириш амали энг умумий тушунча – категорияларда тўхтайди. 
Тушунчани чегаралаш ва умумлаштириш амаллари илмий билишда ва кундалик 
турмушда кенг қўлланилади.
Тушунчаларни таърифлаш (дефиниция). Ҳар бир инсон ҳаѐти давомида 
тушунчаларнинг аниқ таърифланишига эҳтиѐж сезади, тушунчанинг таърифига асосланиб 
билимга эга бўлади, воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатини белгилайди. 
Масалан, Мажид Хавофийнинг: ―Саҳийлик- бу (бирор нарсани) бошқа кишига ҳеч қандай 
ѐмонликни ният қилмай ва тамагирликни ўйламай ҳамда шу нарсанинг қайтарилишига 
умид боғламай туҳфа қилишдир,‖- деган фикрини ўқиб, саҳийлик тушунчасининг
мазмунини билиб оламиз. Тушунчанинг мазмунини аниқлаш, унга таъриф бериш 
демакдир. 
Таърифлаш - дефиниция тушунчанинг мазмунини очиб берувчи мантиқий амалдир.
Биз кундалик ҳаѐтда ва илмий билишда қўллайдиган тушунчаларнинг таърифлари 
юқоридаги усуллар орқали хосил қилинган. 
Ҳар бир фан доирасида қўлланиладиган атамалар қатъий таърифланган бўлиб, 
илмий жамоат томонидан қабул қилингандир. Бу таърифларни субъектив хоҳишга кўра 
ўзгартириш мумкин эмас. Кундалик ҳаѐтда қўлланиладиган тушунчалар ижтимоий 
ҳаѐтдаги ўзгаришлар, инсоннинг ѐши, шахсий тажрибаси, билими, дунѐқараши, руҳий 
холати ва б. таъсирида ўзгариб туради. Шу боис одамлар бир-бирларини 
тушунмасликлари, бир ҳодисага нисбатан турли нуқтаи назардан ѐндашишлари мумкин. 
Бундай холатларда томонлар аввало баҳсга сабаб бўлаѐтган тушунчаларнинг мазмунини, 
яъни таърифини аниқлаб олишлари зарур. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling