14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият


-расм. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш технологияси


Download 93.65 Kb.
bet6/11
Sana10.08.2023
Hajmi93.65 Kb.
#1666286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14 (3)

14.2-расм. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш технологияси
Риэлторлик ташкилотларини ривожлантириш концепциясига мувофиқ равишда, бундай ташкилотларнинг бир қисми ўз филиаллари тармоғини нафақат битта шаҳар ёки регион, балки бошқа регионларда ҳам ривожлантирмоқдалар, бошқалари эса ўз фаолиятларининг янги йўналишларини ривожлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
Фирма тармоқларини яратиш тарафдорлари мижозлар учун офисга келиш қулай бўлиши керак, деган ёндашувдан келиб чиқадилар: узоқ масофани босиб ўтмай, хизматлар (ёки хизматларнинг бир қисми)га яқин жойда эга бўлиш.
Бу ёндашувнинг тарафдори бўлмаганлар – улар ҳам камчиликни ташкил этмайди – шу нарсага аминларки, барча ҳамроҳ хизматлар: диспетчер хизматлари, ҳуқуқий хизматлар, нотариус бириктирилган бош офисда ва узоқ филиалларда бир хил сифатли хизматлар кўрсатишни таъминлаш мумкин эмас.
Шунинг билан бирга, риэлторлик ташкилотларининг фаолиятида алоҳида йўналишлар: ипотека, VIP-мижоз, консультация ва бошқаларнинг ажралиб туриш тенденцияси яққол кўзга ташланади. Риэлторлик хизматлари кун сайин мураккаблашиб, фуқароларнинг умумий оқимини тақсимлаш зарурати туғилмоқда. Мисол учун, қиммат турар жой харидорлари ва ижарачилари алоҳида ёндашувни талаб қиладилар. Улар учун риэлторлик ташкилотлари алоҳида ходимларни, ускуна ва жиҳозларни, офисларни ажратиб берадилар.
Охирги вақтларда, ҳам шаҳар хонадонлари, ҳам шаҳар ташқарисидаги уйлар, ҳамда ижарага уй танлаб бериш билан шуғулланадиган универсал мутахассислар кам учрайдиган бўлиб қолди.
Риэлторлик ташкилотлари фаолиятида янги йўналишлардан бўлган, ипотека, кўчмас мулк эксплуатацияси ва уй-жой ижараси кенг тарқалган. Баъзи бир риэлторлик ташкилотлари нафақат алоҳида офисларни, балки, номдош ипотека марказлари, уй-жой ижараси ва кўчмас мулкни бошқариш бўйича департаментларни яратмоқдалар.
Риэлторлик фаолиятини бошқариш.
Риэлторлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти ҳақида” ги Қонуни ва ЎзР Ҳукуматининг бошқа ҳужжатлари, ҳамда ЎзР ижрочи органлари субъектларининг меъёрий ҳужжатлари асосида бошқарилади.
Риэлторлик фаолиятининг давлат бошқаруви билан бир қаторда жамоат бошқаруви ҳам мавжуд. Бундай бошқарув у ёки бу мутахассислик вакиллари қатъий қоидаларга эга, ўз-ўзини бошқарувчи профессионал жамоат уюшмаси (ЎБПЖУ) ни ташкил қилганларида юзага келади. ЎБПЖУ аъзолари шу уюшмада тайёрланган ва қабул қилинган профессионал фаолият стандартлари (қоидалари) ни қўллашлари шарт.
Одатда, ЎБПЖУ кўчмас мулк бозорида фаолият юритувчи турли хил юридик ташкилотларни бирлаштиради. Булар риэлторлик ва девелоперлик фирмалари, суғурта ва юридик компаниялар, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасалари, информацион тизимлар ва бошқалар, яъни уларнинг барчаси мутахассислар бўлиб, уюшманинг мақсад ва вазифалари борасида якдил бўладилар.
Уюшма фаолиятида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: кўчмас мулк бозорида ўзаро профессионал муносабатларни бошқариш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Ўзаро профессионал муносабатларни бошқариш давлат муассасалари билан ҳамкорликни, фирмалар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш механизмини, фирмалар ва агентлар ўртасида иш стандартларини ўрнатишни, профессионал мулоқот ва тажриба алмашинишни ташкил қилишни ўз ичига олади.
Қонунчилик базасини такомиллаштириш ва кўчмас мулк бозорида ўзаро профессионал иштирокчилар муносабатлари амалиётини шакллантириш, каби икки муҳим жиҳат, тенг баробар даражада маданиятли бозорнинг ривожланишига ёрдам беради.
Шунинг учун, риэлторлар уюшмаси ҳукумат ва бизнес ўртасида самарали диалог ўрнатиш, ҳамда профессионал уюшма ичида мулоқотни яхшилаш ва тушунмовчилик ҳамда келишмовчиликларни тез ҳал қилиш учун шароитлар яратади. Бу борада уюшма фаолияти бир неча йўналишларда намоён этилган:

  • уюшмаа ъзоси бўлган фирма қизиқишларини илгари суриш;

  • уюшма аъзолари ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш;

  • профессионал этика ва бетараф ҳакамлар суд комиссияларининг фаолияти;

  • профессионал тадбирларни ўтказиш;

  • кўчмас мулк бўйича мутахассисларнинг маълумотлар базасини яратиш ва янгилаш.






Download 93.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling