1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро муносабатлардаги барқарорликни таʼминлаш борасидаги давлат сиёсати


Download 40.12 Kb.
bet5/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

5. Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро муносабатлардаги барқарорликни таʼминлаш борасидаги давлат сиёсати.


1990-йил июн ойида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж қилиши тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
1992-йил Президент фармони билан Рамазон ва Қурбон ҳайит кунлари умумхалқ байрами, деб эʼлон қилинди.
1999-йил Тошкентда Мирказий Осиёдаги биринчи Ислом Университети очилди. Мамлакатимизда 10 та диний таʼлим муассасаси, жумладан, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иккитаси хотин-қизлар ўқув муассасасидир.

Виждон эркинлиги диний бағрикенгликнинг шаклларидан бири бўлиб, динга эʼтиқод қилиш ва қилмаслик ҳуқуқини англатади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда диний бағрикенглик ва виждон эркинлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, “Виждон эркинлиги, диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топди. Мустақиллик йилларида минглаб масжидлар қурилди ва таʼмирланди ҳамда черков, синагог ва бошқа ибодатхоналар ўз фаолиятини жонлантирди.


Юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенглик муҳити туфайли мамлакатимизда 2 минг 200 дан ортиқ турли диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Зеро, турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларни ривожлантириш, фуқаролар қайси дин ва эʼтиқодга мансублигидан қатʼи назар, уларнинг тенг ҳуқуқлилигини таʼминлаш масаласи ҳар доим ҳукуматнинг энг муҳим вазифалардан бири бўлиб келган


Бу борада 1995-йили рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси ташкил этилганлигининг 125 йиллик юбилейи, Ўзбекистан евангел-лютеран жамоаси ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишланган “Бир осмон остида” шиори билан мусулмон ва христиан динлари вакиллари ўртасида ўтказилган мулоқот катта аҳамият касб этди. Шунингдек, 2000-йилнинг сентабр ойида Тошкентда ЮНЕСКО раҳнамолигида “Жаҳон динлари тинчлик маданияти йўлида” мавзуида динлараро мулоқот, халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Франсия, Россия, Эрон, Исроил, Ҳиндистон, Хитой, Ватикан каби ўттизга яқин мамлакат ҳамда бир қатор халқаро диний муассасалар вакиллари қатнашдилар. Анжуманни ўтказиш учун айнан Ўзбекистон танлангани бежиз эмас. Зеро, бу ўлкадан дунёга донғи кетган буюк алломалар, ислом оламида катта ҳурматга эга бўлган буюк зотлар етишиб чиққан.


Диний қадриятларга бўлган муносабат янгиланаётган Ўзбекистонда тубдан ўзгарди. Диний қадриятлардан хавфсираш эмас, ундан илму маʼрифат йўлида, ёш авлодлнинг тарбияси йўлида фойдаланиш ўз натижаларини бера бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев диний қадриятларга ўзига хос ёндашув, яʼни халқимиз келажаги ва ёшларимиз тарбиясидаги беқиёс ўрнини теран англаш лозимлигини доимо уқтириб келмоқда. Жумладан, президентимизнинг таʼкидлашича, “Азалий қадриятларимиз ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас динимизни асраш ва қадрлаш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ислом ҳақиқатни англаш демакдир, у одамзодни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлишни ўргатади. Шу нуқтайи назардан буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутун жаҳон сивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу масала ёшларда илм-фанга ва таʼлим олишга интилиш туйғусини кучайтириш, барча жамиятларда ислом қадриятлари ва маданиятини тўғри англаш ҳамда қабул қилиш, дунёнинг барча халқларига ислом динининг ҳақиқий мазмун-моҳиятини етказиш учун муҳимдир. Шунингдек, бугунги кунда халқаро миқёсда конфессиялар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйиш, тинчлик ва тотувликка эришишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.





Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling