2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Download 46.14 Kb.
bet4/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб

Замонавий бошқарув маданияти
Жамиятни бошқариш замонавий муаммолари ечимида маданий омилнинг роли ортмоқда ва келажакда ортиб боради. Бу қатор ҳолатлар билан изоҳланади.
Биринчидан, жамият ҳаётининг ижтимоий назоратчилари ахборот инқилоби талаблари (иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий) билан бирга тобора катта аҳамият касб этмоқда. Иккинчидан, улар жамиятдаги ўзаро боғлиқ кучларнинг йиғиндиси сифатида кенгайиб тизим кўринишига келмоқда ва ўз таъсир майдонини кенгайтириб, жамиятнинг ҳар бир элементи фаолиятига кириб келмоқда. Учинчидан, ялпи жамият маҳсулотидаги ақлий мулк ҳиссаси ортиб бормоқда ва ривожланган давлатларда 50%дан ка бўлмаслиги таъминланади. Бу жамиятни унинг асосий ресурслари - инсон ва ақлдан оқилона фойдаланишдаги маъсулият ва моҳиятни оширади.
Инсоният маданияти ўсувчан, ўзгарувчан, чунки хозирги авлод олдинги авлодлар маданий қадриятларидан ижодий фойдаланиш асосидагина янада ривожланиши мумкин. Ўзбекистоннинг ноёб маданияти йиллар, асрлар давомида шаклланиб, уни сақлаш, ривожлантириш кўп миллатли республиканинг юқори маълумотли инсонлари - фан, адабиёт, санъат арбоблари вазифасидир.
Инсон хаёти фаолиятининг муҳим таркибий қисми бутун инсоният томонидан жамланган маданий бойликка эга бўлиши, шу жумладан бошқарув маданиятини эгаллашдир.
Менежмент маданияти жуда муҳимдир. Инсоният ўз ривожланиш жараёнида жуда катта менежмент тажрибасини жамлаган. Бозор шароитида бу тажриба бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилиши керак. Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши, аввало бошқарув маданияти даражаси юксалиши билан боғлиқдир. чунки, менежмент йўллари, усуллари, восита ва услубларига танқидий баҳо бериш йўли билан, уларнинг энг яхшилари жахон тажрибасида қўланиши учун ажратиб олинди.
Менежмент маданияти инсон маданиятининг таркибий қисми бўлиш билан бирга қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Маданиятга эга бўлиш менежер учун шартдир, чунки ҳар бир ташкилотнинг ҳар бир бўлинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга бўлишлари керак.
Менежмент маданияти даражаси ходимлар, айниқса, менежерлар маданиятини, менежмент жараёни маданияти, бошқарув техникаси, меҳнат шароитини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўйича баҳоланади. менежмент маданияти унсурларининг кўплиги бошқарув жараёнида турли-туман меъёрларга, жумладан, ахлоқий, хуқуқий, иқтисодий, ташкилий, техникавий, эстетик меёрларга риоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради.
Ахлоқий меёрлар инсоннинг ахлоқ ва одоб соҳасидаги хулқини тартибга солади. Улар жумласига ижтимоий бурчни тўғри тушиниш, шахслар ўртасида инсоний муносабат ва ўзаро хурмат, виждонлилик, хақиқатгўйлик, камтарлик ва хоказолар киради. Бошқарув жараёнида ахлоқий меъёрларга риоя қилиш унинг маданияти юқори даражасидан далолат беради.
Менежментда хуқуқий меъёрлар қонуний ва ташкилий-хуқуқий меъёрий хужжатларда акс этади. Уларга қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Ваирлар Махкамаси қарорлари ва бошқалар киради. Лекин қонунлар хар бир корхонанинг ўзига хос хусусиятларини хисобга ололмайди. Шу сабабли, ҳар бир корхонада ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олувчи меъёрий қоидалар ўрнатилади.
Иқтисодий меёрлар корхона фаолияти жараёнида эришилиши лозим бўлган иқтисодий кўрсаткичларни белгилайди. Улар жумласига молия-кредит меъёрлари, ссудалар олиш тартиби, амортизация меъёрлари, махсулотнинг хисобланган баҳоси, фойда меъёри, рентабеллик меъёри, фондлар учун тўловлар, бюджетга тўловлар, иқтисодий рағбатлантириш меъёрлари киради.
Ташкилий меъёрлар ташкилот таркибини, алоҳида бўлинма ва шахслар фаолияти таркиби ва тартибини ички тартиб фаолият турларини, ходимлар вазифаларини, ахборотни қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгилайди.
Техникавий меъёрлар корхонанинг ва унинг бўлинмаларининг бошқарув учун зарур ускуна, техника ва транспорт воситалари, асбоблар билан қуролланганлик даражасини билдиради.
Эстетик талаблар ва меъёрлар ҳам бошқарув жараёнида қўлланиладиган техника воситалари ва ускуналари, ҳам бошқарув ходимларини ўраб турувчи ташқи муҳит учун белгиланади.
Бошқаришни маданиятининг белгиланган бир қанча маданият қисмлари мавжуд. Маданиятнинг асосий элементлари одам билими, хиссиётлари, кайфияти, бошқарув, фалсафий ва иқтисодий концепциялари, фикрлаш жараёнлари бўлиб ҳисобланади. Бироқ, белгиланган маданиятнинг манбалари бўлган бошқарув маҳорати, турмуш шароити, урф-одатлар, тантаналар, жамият муносабатлари ва бошқаларсиз, умумий ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш ва моддий - маънавий неъмати истеъмоли бўлмайди. Маданиятнинг асосий масаласи - инсон ўзини такрор ишлаб чиқариш, унинг билими, янгиликлари, моддий ва маънавий неъматларини ҳал қилиш ҳисобланади.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, бошқарув маданияти элементларини умумий маданиятнинг бир қисми сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • бошқарув билимлари (менежмент ва бошқарув назариялари) кайфият, онг мувофиқлиги;

  • жамият муносабатлари намуна, меъёрлар ва билимлар мужассамлаштирган ташкилий бошқарувчанлик инсон маданияти элементларидир;

  • бошқарув фаолияти, ҳақиқий ижодий характерга эга бўлиб, ижтимоий ривожланиш маҳсули ва ижтимоий меҳнат жараёнининг объектив зарурий унсуридир.

Хусусан, бошқарув маданиятини бошқарув фаолиятининг маълум босқичидаги бошқарув билимлари, ҳиссиётлари, неъматлари, бошқарув ва ташкилий муносабатлар йиғиндиси сифатида тушиниш мумкин. Унинг шаклланиш механизми қуйидагича бўлиш мумкин:

  • билимлар, бошқарув концепциялари, лойиҳалари, дастур-ларининг шаклланиши;

  • бошқарув муносабатларининг ривожланиши;

  • бошқарув соҳасида ижодий фаолиятни рағбатлантириш;

  • жамиятда жамоат институтлари, давлат, қонунларга ҳурматнинг тасдиқланиши;

  • бошқарув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

XXI асрда дунё глобал характердаги муаммолар олдида турибди. Лекин уларнинг кескинлашуви содир бўлмагунча, ечиш усуллари эскилигича қолмоқда. Бунинг негизи - маданиятнинг, шунингдек, инсон маданиятининг бир қисми бўлган бошқарув маданиятининг ортда қолишидадир. Дунё янги миллий маданиятларнинг хилма-хиллиги даврига қадам қўйди. Маданиятларнинг кўплиги - бу конфронтациянинг кўпайиши учун асос эмас, балки толерантлик - ўзаро чидам, одамларнинг ўзаро тушуниши учун шароит. Инсоният тирик қолиши учун меҳнат фаолиятини, ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил этишда қатор прогрессив ўзгаришлар киритиши лозим. Лекин бугун цивилизацияни бундай замонавийлаштириш фақатгина маданиятлар, билимлар, неъматлар, хақиқатни англаш усулларини тезда алмаштириш шароитидагина мумкин. Жамиятни замонавийлаштириш муҳим, лекин маданий янгиланиш ундан олдин бўлиши ва доимо уни таъминлаши, суръат ва муддатларини аниқлаши лозим. Жамият маданияти «параметрларини», унинг алоҳида регионлари, меҳнат ассоциацияларини ўзгартирибгина, уни сифатли ривожланиш босқичига олиб чиқиш мумкин.
Бир томондан, маданият бутун жамият тузилмаси, жамият муносабатларидан тезрок ўзгаради. Бунга маданият, фан, таълим, ақлий мулкка истиқболли қўйилмалар кўмаклашади. Бошқа томондан, инсонни бошқа маданий муҳитга тез кўчириб бўлмайди. Бу халқаро ҳуқуқ ва инсоннинг олий неъмат сифатида ҳимоя қилиш мақсадига эга бўлган одиллик ва этика меъёрларининг бузилишига олиб келади.



Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling