2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Download 46.14 Kb.
bet11/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб

Ижтимоий менежмент тамойиллари
Ижтимоий менежмент тамойиллари деганда жамиятда ўрнатилган ижтимоий шароитларда бошқарув органлари раҳбарлик қиладиган қонунлар, асосий ҳолатлар ва хулқ меъёрлари тушунилади. Улар ижтимоий бошқарув тизими, тузилмаси, жараёни ва механизмига талабларни қўяди. Хусусан, ижтимоий бошқарув тамойиллари - бу бошқарув муносабатлари ривожланиши қонунларини акс эттирувчи раҳбарлик ғоялари. Тамойиллар, қонунлар ва қонуниятлар ўзаро алоқасини қуйидаги кетма-кетликда кўриш мумкин: ижтимоий ривожланиш қонунлари - ижтимоий ривожланишнинг мос даврдаги ижтимоий қонунлар - ижтимоий бошқарув қонун ва қонуниятлари - ижтимоий бошқарув тамойиллари. Ижтимоий бошқарув тамойиллари ва усуллари ўртасидаги фарқ шундаки, бошқарув тамойиллари танланмайди, уларга амал қилинади. Тамойил усуллар тизимини шакллантириш ва ҳар бир усулни алоҳида танлаб олиш имконини беради.
Асосий тамойилларга куйидагилар киради:

  1. Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиялик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш персонали аъзоларининг ягона рахбар буйрукларига катъий буйсунушини талаб килади.

  2. Илмийлик тамойили. Бошқарув тамойиллари орасида валютаризмни инкор килувчи хар бир рахбар иқтисодий қонунлар, жамият ривожланишининг объектив йуналишлари, бу сохада миллий ва чет эл тажрибасини куллашини такозо килувчи урин эгаллайди.

  3. Режалилик тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни режали бошкариш - бизнес ва тратегик режасини тўзиш - иқтисодий сиёсатларни амалга оширишнинг мухим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиқариш ривожланишининг ўзок муддатга мулжалланган йуналишлари, суръатлари ва нисбатларини, суръатлари ва нисбатларини белгилашни ифодалайди.

  1. Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг уч шакли мавжуд: хусусий, жамоа, давлат бошқаруви. Бошқарувнинг хусусий шаклида мулкдор якка ўзи қарор қабул килади ва бутун иш учун жавобгар булади. Бошқарувнинг жамоа шаклида икки ёки ундан кўп жисмоний ва ҳуқуқий шахслар бошқарув қарорларини биргаликда қабул киладилар ва корхона ёки акционерлар жамияти фаолияти учун жавобгар буладилар. Давлат бошқарув шакли давлат ёки махаллий мулк бўлган корхоналарда амалга оширилади. Давлат бу корхоналар фаолияти учун тулик жавоб беради.

  1. Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жийига куйиш тамойили махим ахамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув кадрларига катъий талаблар куяди, уларнинг ишбилармонлик сифатлари, ишлаб чиқариш олдида турган масалаларни белгилайди.

  1. Агентлар мустакиллик ва эркинлиги тамойили. Бозорда агентлар фаолияти иқтисодий жавобгарлик билан биргаликда амалга ошиши керак.

  2. Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор, шахсий фойда учун харакат килувчи, тадбиркор кишилар фаолият юритиши керак.

  3. Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз фаолияти учун жавобгар булиши, бунда маълум таваккалчилик хам хисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз хукук ва мажбуриятлари булиши керак.

Уларнинг ҳаракати фақат одамлар фаолиятида намоён бўлади. Бошқарувчи тизим одамлар меҳнатини бирлаштириб, мақсадни аниқлаш, уни амалга ошириш йўлларини қидириш, эришилган натижаларни баҳолашда намоён бўладиган ижтимоий ва иқтисодий қонунлар талабларига қатъий риоя қилиши керак. Масалан, асосий ижтимоий қонунларга ижтимоий ривожланиш қонунлари, ижтимоий стратификация қонунлари ва бошқалар киради.
Ижтимоий менежментнинг асосий махсус қонунларига қуйидагилар киради:
- жамият ривожланишининг маданий, сиёсий ва иқтисодий омиллар билан шартлаштирилган ижтимоий бошқарув тизимининг бирлиги. Бу узлуксиз бошқарув муносабатлари занжирида менежментнинг асосий функция ва услублари қоришмасида намоён бўлади;
- ижтимоий тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалари нисбати. Бу шу тизимчаларнинг самарали амалга ошишини таъминлаш мақсадида улар орасидаги оқилона нисбатни назарда тутади;
- ижтимоий бошқарув функциялари марказлашувида оптимал муносабат. Бошқарувнинг марказлашиш даражаси жамият ривожланиши жараёнида ўзгаради ва бу ўзгариш ижтимоий бошқарув қонуни ҳисобланади. Жамият ривожлани-шининг ҳар бир босқичи учун марказлашишнинг ўз мақбул даражаси бўлиши керак;
- аҳоли турли қатламларининг ижтимоий бошқарув, унинг самарадорлиги ва маъсулиятини оширишда иштирок этиши. Чунки моддий ва маънавий неъматларнинг жамият ишлаб чиқариши аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадига бўйсундирилган.
Шу билан биргаликда замонавий менежмент фанининг ютуқларидан бўлмиш қуйидаги тамойиллар ҳам ижтимоий менежментга бевосита боғлиқ:
- қарор қабул қилишда яккахокимлик, уни муҳокама қилишда эса кўп фикрлилик тамойили;
- давлат - маъмурий, ҳўжалик ва ижтимоий - маданий менежментнинг бирдамлик тамойили;
- ижтимоий бошқарувнинг илмийлиги тамойили;
- ижтимоий бошқарувни башорат қилиш тамойили;
- ижтимоий меҳнатни рағбатлантириш тамойили;
- ижтимоий бошқарув натижалари учун шахсий маъсулият тамойили;
- кадрларни оқилона танлаш, уларни тайёрлаш, жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тамойили;
- бошқарувда тежамкорлик ва самарадорлик тамойили;
- тизимлилик тамойили;
- иерархия тамойили;
- зарурий хилма-хиллик тамойили;
- тескари ҳаракат алоқаларининг мажбурийлиги тамойили.
Бошқарувнинг бу тамойиллари ижтимоий бошқарув ва жамият жараёнларининг ривожланиши натижасида ўзгариб боради, такомиллашади ҳамда мазмунан ижтимоий ташкилот мақсадларига мослашиб боради.

Назорат учун саволлар


Ижтимоий менежментнинг умумий қонунларини тушунтириб беринг.
Бозор иқтисодиёти қонунларига нималар киради?
Ижтимоий менежмент қонуниятларига нималар киради?
Ижтимоий менежмент тамойилларини санаб беринг.
Ижтимоий менежментнинг махсус қонунлари.
Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириш тамойилини тушнтириб беринг.
Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling