2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти
Download 46.14 Kb.
|
2боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилий маданиятнинг турлари
Ташкилотнинг қадриятлари – менежмент томонидан тараққий эттириладиган ва расман эълон қилинадиган қадриятлар йиғиндиси бўлиб, у ишчиларнинг коммуникацион тажрибаси ҳамда фирма менежерлари томонидан кўрсатиладиган онгли мақсадли таъсирлар асосида умумий қадриятларнинг натижаси кўринишида ва маълум вақт давомида намоён бўлади.
Ташкилот қадрияти ишчилар хулқ-атворини лавозим мажбурияти, топшириқлар, ўзаро иш ва шахслараро муносабатларнинг ижро этилиши давомида тартибга соладиган фирма ички маданияти, қоидалар, меъёр ва анъаналарда ўз ифодасини топади. Менежмент ходимларга ёрдам берадиган қоида ва меъёрларни доимий такомиллаштириш билан бирга тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик, ички тартиб-қоида бузилишига қарши жазо жорий этиб, ходимлар ва мижозларнинг амалий вербал коммуникацияларини тартибга соладиган меъёрларда ифодаланган муайян қадриятларни ривожлантириб боради. Қадриятларни бошқариш менежерлар томонидан қуйидаги учта мауммолар мажмуини назарда тутади: 1) ташкилот муваффақиятини таъминловчи асосий омилларнинг тушунарлилигига эришиш; 2) ходимлар томонидан ташкилотнинг умумий қадриятларини тўлиқ тушуниш ва тан олинишига эришиш; 3) ташкилот манфаатлари борасида ходимлар орасида ўзаро келишувга эришиш. Ташкилий маданиятнинг турлари Ташкилий маданиятнинг кенг тарқалган таснифи Р.Куинн ва К.Камерон томноидан таклиф қилинган тўртта ташкилий маданиятдир. Оила шаклидаги ташкилий маданият. Ушбу маданиятнинг ўзига хослиги компанияда дўстона муносабатлар хукм суриши, ходимлар ўхшаш манфаатларга эга бўлишидадир. Корхона боўмларини катта оилага ўхшатиш мумкин ва уларнинг раҳбарларини ота-оналарга қиёслаш мумкин. Ходмлар ўртасида ролларни тақсимлаш ҳам шу мезонга асосланади. Компанияга ва анъаналарга содиқлик бундай маданиятнинг асосий шарти ҳисобланади. Компанияда маънавий муҳитнинг барқарорлигига эътибор қаратилади, ходимларни ривожлантириш ва узоқ муддатли хамкорликка чорлаш қўллаб қувватланади. Ходимлар жипслиги юқори бўлади ва компаниянинг мижоз олдидаги мажбуриятлари шахсий мажбурият сифатида қаралади. Адхократик ташкилий маданияти (лотин тилида “ад хос”, яъни тасодифий сўзидан олинган). Ушбу маданиятнинг хусусияти меҳнатнинг ижодий йўналтирилганлиги ва ўзгарувчанлигидадир. Компания муваффақияти учун ходимлар хавф-хатарга, хатто шахсий манфаатлардан воз кечишга тайёр бўладилар. Компанияда янгиликларга тайёрлик, тажриба ўтказиш қўллаб қувватланади. Руҳбарлардан эса новатор шахслар бўлиши талаб қилинади. Бундй компаниянинг узоқ муддтли муваффақияти янги ресурсларни жалб қилиш ва тезкор ўсиш орқали таъминланади. Бюрократик ташкилий маданият. Ушбу маданият ўта расмийлаштирилган меҳнат шароитлари билан ажралиб туради. Хар бир ходим учун меҳнат қоидалари қадамма-қадам белгиланган бўлади, қоидилар қатъий ва уларни бажариш мажбурий ҳисобланади. Компания раҳабарлари юқори даражада ташкилотчилик қобилиятига эга бўладилр ва ишни қандай ташкил қилишни ания биладилар. Компаниянинг асосий қадриятини унинг расмий сиёсати ва ички тартиб қоидлари ташкил қилади. Узоқ муддатли муваффақиятнинг калити айнан тартибни сақлаб қолишидадир. Бозорга йўналтирилган ташкилий маданият. Ушбу маданиятнинг негизида якуний натижа ётади. Компаниянинг асосий мақсади юқори натижа бўлганлиги сабабли ходимлар ўртасида рақобат муҳтит хукмрон бўлади. Раҳбарлар талабчан бўлади ва ходимларни иш натижаси бўйича баҳолайди. Узоқ муддатли натижа компаниянинг имиджи ва обрўсини сақлаш орқали эришилади. Уильям Оучининг таниф бўйича ташкилий маданиятнинг учта асосий тури мавжуд: бозор маданияти (фойдага йўналтирилган), бюрократик маданият (тартиб-қоидаларга йўналтирилган) ва гуруҳли маданият (ички қадиятлар ва анъаналарга йўналтирилган). Ташкилий маданиятнинг замонайи таснифини қуйидаги схема билан ифодалаш мумкин (1-расм). Ташкилий маданиятнинг турлари Қадриятларнинг мос келиши бўйича: барқарор ва беқарор Қадриятларнинг тан олиниши бўйича: кучли ва кучсиз Ташкилот ва ходимлар қадриятлари бўйича: интегратив ва бузғунчи Меҳнатга таъсири бўйича: позитив ва негатив Тартиб қатъийлиги бўйича: маъмурий ва инвестицион Қадрият маъноси бўйича: шахсга йўналтирилган ва лавозимга йўналтирилган Ташкилий омиллар бўйича: оилавий, адхократик, бюрократик ва бозор Ташкилот ҳаётий цикли бўйича: ижодий, тадбиркорлик, инвестицион, маъмурий, бюрократик Ташкилотнинг ҳаётий циклида шаклланиш, интенсив ўсиш, барқарорлик ва сўниш босқичларига мос равишда ташкилий маданият ҳам ўзгариб боради. Ташкилот шаклланганда ходимлар ўратисида юқори ишонч, ўзаро хамжихатликка асоланган ижодий маданият яратилади. Компания кенгайиши ва янги ходимлар кириб келиши билан натижа катта аҳамиятга эга бўла бошлайди ва тадбиркорлик маданияти пайдо бўлади. Бозорда ўз мавқеига эга бўлган компания маданиятнинг қадриятларига эътибор бера бошлайди ва узоқни кўзлайдиган инвестицион маданиятни шакллантиради. Компания ривжланиш чўққисига келганда ички тартиб-қоидалар унинг асосий мақсадига айланади ва у маъмурий маданият асосини ташкил қилади. Инқирозга юз тутган ташкилотларда расмий мунсоабалар натижадан устун бўла бошлайди ва бюрократик маданият ривожлана бошлайди. Ташкилотнинг сўниш босқичида маданият кучсизланади ва чуқур маданий инқориз содир бўлади. Download 46.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling