2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Download 57.5 Kb.
bet5/15
Sana10.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1186974
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-mavzu

Танбеҳ бериш - энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқувчига юзма-юз туриб танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Огоҳлантириш - содир этилиши мумкин бўлган муайян хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳайфсан бериш - ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларини қатъий чоралар асосида баҳолаш. Агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани бермаса, ўқувчи белгиланган интизомни бузаверса, унинг айби қай даражада бўлиши ва интизомни қандай шароитда бузганлигини инобатга олиб унга ҳайфсан эълон қилиш мумкин.
Уялтириш- ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбияси учун масул бўлган субектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-ҳаёдир. Одамда инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади.


2. Тарбияни ташкил этиш шакллари.
Тарбия мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жараёнининг хусусиятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг муҳим хусусияти аниқ мақсадга йўналтирилганлигидир. Замонавий талқинда тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган самарали ҳамкорлик жараёни демакдир. Зеро, тарбия жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятлари ташкил этилади, бошқарилади ва назорат қилинади.
Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, улар тарбия моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташқи (субектив ва обектив) омиллар асосида ташкил этилади. Субектив омиллар шахснинг ички эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий муносабатларини англатиш, обектив омиллар эса шахснинг ҳаёт кечириши, шаклланиши, ҳаётий муаммоларини ижобий ҳал этиши учун шароит яратади. Тарбия мақсади педагогик фаолият мазмуни, йўналиши, шакли ҳамда обектив шароитлар билан қанчалик мутаносиб келса, шахсни шакллантириш борасида шунчалик муваффақиятга эришилади. Тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат ўқитувчи фаолияти, балки ўқувчининг ёш ва психологик хусусиятлари, ўй-фикрлари, ҳаётий қарашлари ҳам муҳим ўрин тутади.
Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг узоқ муддат давом этишидир. Тарбия натижалари тез суръатда яққол кўзга ташланмайди. Ўзида инсоният сифатларини намоён эта олган шахсни тарбиялаб вояга етказишда узоқ муддатли давр талаб этилади. Мактаб тарбияси шахс онги, дунёқарашини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Чунки ёшлик йилларида инсонда одоб тизими юқори даражада таъсирчан ҳамда беқарор бўлади. Шу боис тарбия муваффақияти айни ўқувчилик йилларида шахсга тўғри тарбия бериш лозимлигини тақозо этади. Тарбия жараёнининг яна бир муҳим хусусияти унинг узлуксизлиги саналади. Тарбия жараёни ўқувчилар ва ўқитувчининг биргаликдаги узлуксиз, тизимли ҳаракатлари жараёнидир. Ўқувчиларда ижобий сифатларни қарор топтиришда ягона мақсад сари йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, бойитиб борувчи, такомиллаштирувчи тарбияни ташкил этиш алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилаётган тарбиявий тадбирларни узлуксиз ўтказилишига эришиш мақсадга мувофиқдир.
Мактаб ёшидаги болани тарбиялашда мактаб етакчи ўрин эгалласа ҳам, болаларга узлуксиз таъсир ўтказа олмайди. Чунки болалар маълум муддатгина мактаб, ўқитувчининг тарбиявий таъсири остида бўлиб, қолган вақтнинг асосий қисмини оилада, кўчада, жамоат орасида ўтказадилар. Кузги, қишки, баҳорги ва айниқса, ёзги таътил даврларида ўқувчилар мактаб, ўқитувчи таъсиридан четда қоладилар. Демак, мактабда болаларни тарбиялаш вақт жиҳатидан чегараланган бўлиб, синфдан ва мактабдан ташқари амалга ошириладиган тарбиявий ишлардан ҳоли вақтда улар ўқитувчи ёки тарбиячининг тарбиявий таъсири ва назоратидан узоқлашадилар.
Ўқувчиларга нисбатан мактаб (таълим муассасаси)нинг таъсирини сусайтирмаслик мақсадида, синфдан ва мактабдан ташқари ҳамда таътил даврларида тарбиявий ишларга алоҳида эътибор берилади. Айни вақтда, Республикада ўқувчиларнинг таълим-тарбия муассасаларидан узоқлаштирмаслик мақсадида қўшимча таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Қўшимча таълим муассасаларида ўқувчилар хусусий фанлар ва хорижий тииларни мукаммал ўрганишлари, техника ва бадиий йўналишлар бўйича билим олишлари, амалий фаолият кўникмаларига эга бўлишлари мумкин. Қўшимча таълим муассасаларида ташкил этилаётган турли йўналиш ва мавзулардаги учрашув, кўргазма, кўрик ва суҳбатлар ўқувчиларнинг тафаккур дунёсини бойитишда, уларда мустаҳкам характер ва иродани таркиб топтиришда муҳим ўрин тутади.
Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг яхлит тарзда тизимли ташкил этилишида. Яхлитлик шундан иборатки, тарбия жараёнининг мақсади, мазмуни, вазифалари ва методларининг бирлиги шахсни шакллантириш ғоясини амалга ошириш учун хизмат қилади. Бизга маълумки, шахс сифатлари навбатма-навбат эмас, балки яхлит тарзда такомиллаштирилади. Шу боис педагогик таъсир ҳам яхлитдир, тизимлилик характерига эга бўлиши мумкин. Тарбия жараёнининг яхлитлик, тизимлилик хусусияти бир қатор муҳим педагогик талабларга амал қилиши ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни эҳтиёткорлик билан қарор топтиришини талаб қилади.

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling