21- мавзу. Электромагнит индукция қонунлари. Режа Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими


Индукцион электр юритувчи куч. Фарадей қонуни


Download 205.66 Kb.
bet3/8
Sana20.12.2022
Hajmi205.66 Kb.
#1039969
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
21. Электромагнит индукция қонунлари

Индукцион электр юритувчи куч. Фарадей қонуни.
Индукцион токни ҳосил қилувчи электр юритувчи куч индукцион электр юритувчи куч (ИЭЮК) деб аталади.
Индукция ЭЮК катталиги магнит индукция оқимининг вақт бирлиги ичида ўзгариш тезлигига пропорционал, яъни:
Ɛ= - dФ /dt (2)
(2) формула Фарадей қонунини ифодалайди.
Формуладаги «–» ишора индукцион токнинг йўналишини аниқлашга имкон беради.
Агар контур N ўрамдан иборат бўлса, индукция ЭЮК:
Ɛ= - N(dФ/dt)
Қаршилиги R бўлган берк ўтказувчи контурда индукцион ток кучи:
I =Ɛi/R
Доимий магнит майдонда l ўтказгични v тезлик билан ҳаракатида электромагнит индукция ЭЮК:
Ɛi =B v ∙ l ∙sinα
бу ерда, ​α​ – B ​ ва v векторлар орасидаги бурчак.


§ 2. Ленц қоидаси. Ўзиндукция ҳодисаси. Контурни индуктивлиги. Ўзароиндукция. Магнит майдон энергияси.
1833 йилда Ленц индукцион ток йўналишини аниқловчи ва Ленц қоидаси деб аталувчи умумий қоидани ўрнатди: индукцион ток шундай йўналишга эгаки, унинг шахсий магнит майдони шу токни ҳосил қилувчи магнит индукция оқимининг ўзгаришини компенсациялайди.
Электромагнит индукциянинг ихтиёрий ҳолида энергияни бир турдан иккинчи турга айланиши рўй беради. Ўтказгичда ҳосил бўлган индукцион токнинг йўналиши ўнг қўл қоидасидан фойдаланиб аниқланади.
Магнит майдонда ўнг қўлимизни, индукция векторини кафтимизга кирадиган қилиб, 900 га керилган бош бармоғимизни эса ўтказгичнинг ҳаракат йўналишини кўрсатадиган қилиб тутсак, у ҳолда ёзилган тўртта бармоғимиз индукцион токнинг йўналишини кўрсатади.

Расм.2
Ɛ= - dФ /dt ифодадаги минус ишора ўтказгич контуридан ўтаётган магнит оқими ортганда (dФ/dt >0), индукцион ЭЮК манфий бўлишини кўрсатади, яъни у магнит оқимга қаршилик кўрсатадиган индукцион ток ҳосил қилади.
Магнит оқими камайганда (dФ/dt< 0) ЭЮК мусбат бўлади ва индукцион ток камайиб бораётган магнит оқимини сақлаб туришга ҳаракат қилади.
Тажриба кўрсатадики, магнит оқимининг ўзгаришида берк контурда қўзғатилган индукцион ток, ҳар доим шундай йўналганки, у ҳосил қилаётган магнит майдон, индукцион токни вужудга келтирувчи магнит оқимини ўзгаришига қаршилик қилади. Бу Ленц қоидаси дейилади.
Ленц қоидаси чуқур физик маънога эга–у энергияни сақланиш қонунини ифодалайди.
Берк контурни кесиб ўтувчи магнит оқимини ўзгариши иккита сабабга биноан бўлиши мумкин.
1. Магнит оқими, контурни ёки унинг қисмлариниг, вақт бўйича доимий бўлган магнит майдонда силжиши натижасида ўзгаради. Бу эса, ўтказгичлар, у билан биргаликда зарядни эркин ташувчилари магнит майдонда ҳаракат қиладиган ҳолатдир.
2. Берк контурни кесиб ўтувчи магнит оқими ўзгаришининг иккинчи сабаби –қўзғалмас контур ҳолатида магнит майдонни вақт бўйича ўзгаришидир.
Ўзгарувчан магнит майдон вужудга келтирувчи электр майдони потенциал эмасдир. У, уюрмавий электр майдон деб аталади.
Шундай қилиб, ҳаракатланувчи ва қўзғалмас ўтказгичлардаги индукция ҳодисаси бирдай рўй беради.
Аммо, индукцион токни вужудга келишининг физикавий сабаби, бу икки ҳолатда турличадир:
ҳаракатланувчи ўтказгичлар ҳолатида индукция ЭЮК Лоренц кучлари билан шартлашилган;
қўзғалмас ўтказгичлар ҳолатида индукция ЭЮК магнит майдон ўзгаришида вужудга келадиган уюрмавий электр майдоннинг эркин зарядларига таъсирининг натижасидир.

Download 205.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling