280 тижорат банклари фаолиятини мижоз нуқтаи назаридан баҳолаш


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana12.07.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1659992
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Таҳлил ва натижалар
Таклиф этилган 
методологик ёндашув асосида тижорат банкла-
рининг мижозлар билан ишлаш ҳолатига баҳо 
беришда маркетинг тадқиқотларида кенг тар-
қалган усуллар ҳисобланган сўров усулидан 
фойдаланилади[19].
2-расм. “Ипотекабанк АТИБнинг хизмат турлари бўйича мижозлар 
 билан муносбатлар даражаси 
Манба:
 Муаллиф иланмаси. 
БАНК
 ИШИ 


Иқтисодиёт ва таълим, 2021 йил, 6-сон
285
Тижорат банкларининг мижозлар билан 
муносбатлар ҳолатига баха беришда омиллар 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва корреляцион 
боғланиш зичлигини аниқлаш учун SmartPLS 
пакет дастурий воситаси асосида тизимли тенг-
ламалар моделидан фойдаланиш тавсия этила-
ди. SmartPLS пакет дастурий воситаси PSL алго-
ритми омилларнинг таъсир кучини аниқлаш 
имконияти беради. У омиллар таъсир кучини 
график интерфейсда ҳисобалаганлиги учун ҳам 
қулай ҳисобланади. SmartPLS пакет дастурий 
воситаси PSL алгоритми омилларнинг таъсир 
кучини аниқлаш имконияти беради. У омиллар 
таъсир кучини график интерфейсда ҳисобала-
ганлиги учун ҳам қулай ҳисобланади. SmartPLS 
пакет дастури асосида юқорида келтирилган ва 
асосий компонентларни ташкил этувчи яширин 
ўзгарувчилар асосида олинган PLS алгоритми 
2-расмда ифодаланган. Path таҳлил асосида ми-
жозлар билан муносбатларнинг самарадорли-
гига таъсир кучини ҳам аниқлаш имкониятини 
яратади. 
Олинган натижалари бўйича регрессия 
юкланишининг стандартлашган коэффициенти 
X (Path Coefficients) SmartPLS 3. дастурий пакети 
бўйича ўзгарувчилар орасидаги сабаб-оқибат 
боғланишлар кучини ўлчаш учун ишлатилади.
Path coefficients - Йўл коэффициентлари 
чизиқли регрессия оғирликларининг стандарт-
лаштирилган кўриниши ҳисобланади. Улар му-
раккаб тенгламалар системасини моделлашти-
риш ёндашувида статистик ўзгарувчилар ўрта-
сидаги мумкин бўлган сабабий боғланишни тек-
ширади. Стандартлаштириш оддий регрессия 
коеффициентини мос келадиган ўзгарувчининг 
стандарт оғишларига кўпайтиришни ўз ичига 
олади. Регрессия модели доирасидаги ўзгарув-
чиларнинг нисбий таъсирини баҳолаш учун йўл 
коэффициентларидан фойдаланилади.
2-жадвалда мижозлар билан муносабат-
лар бўйича танланган 4 та омилга тижорат 
банклари томонидан тақдим этилаётган хизмат 
турларидан юқори таъсир кучига эга бўлганла-
рини ажратиб олиш мумкин. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling