3-Маъруза Мавзу: Янгидан қуриладиган пахта тозалаш корхонасига керакли хом ашё базасини аниқлаш


Корхонани лойиҳалаштиришда ечадиган техникавий вазифалар


Download 37.96 Kb.
bet6/9
Sana28.12.2022
Hajmi37.96 Kb.
#1018235
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Mavzu. Yangidan quriladigan paxta tozalash zavodiga kеrakli xom ashyo bazasini aniqlash.

Корхонани лойиҳалаштиришда ечадиган техникавий вазифалар: Белгиланган ассортимент бўйича керакли хом ашё миқдорини аниқлаш; ҳамма бўлимлар бўйича асосий ва ёрдамчи ускуналар сонини ҳисоблаш ва танлаш; хом ашё ва тайёр маҳсулотлар учун керакли омборхоналар сонини билиш; хом ашёни ишлаб чиқариш технологик жараёнини лойиҳалаштириш; корхонани электроэнергия, газ билан таъминланиш услуби ва ҳажмини аниқлаш; исситиш; вентиляция; пневмотранспорт; сув билан таъминлаш ва канализация тармоқларини лойиҳалаш; бўлим оралиқ ва бўлим ичидаги транспортни танлаш ва ҳисоблаш; бўлимларни ва ёрдамчи биноларни жойлаштирадиган керакли майдон юзасини ҳисоблаш; ишлаб чиқариш ускуналарини бўлим ичида жойлаштириш режасини тузиш; ишлаб чиқариш биносининг ва омборхоналарнинг турини, формасини ва ўлчамларини танлаш; бош планни лойиҳалаш; меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғиндан сақлаш техникаси бўйича тадбирларини тузиш; керакли ишлаш вақти фондни аниқлаш ва штатни (ишловчилар сонини) тузиш.
Ташкилий вазифаларга кирадиганлар: Иш жойини ва ишни рационал ташкил қилиш масалаларини ишлаб чиқиш, айрим бўлимлар ва бутун корхона бўйича ҳисобга олиш, ҳисоб бериш шаклини аниқлаш ва ташкил қилиш; технологик жараённинг ҳамма босқичлари бўйича техник назоратни ташкил қилиш; ишчи кадрларни тайёрлаш бўйича тадбирлар тузиш; корхонани ва унинг бўлимларини; бўлимларини бошқариш таркибини ишлаб чиқиш; маъмурият - техник персонали лавозимга эга шахслар билан корхона бўлим лари орасидаги ўзаро алоқани аниқлаш.
Корхоналарни лойиҳалашда асосини тузадиган бу вазифалар бир-бирлари билан боғланган ҳолда, технологик жараённинг босқичлари бўйича; хом ашёни тайёрлашдан бошлаб тайёр маҳсулотни харидорига жўнатили- шига тўлиқ ишлаб чиқиш керак бўлади.


4. Лойиҳалаштириладиган пахта тозалаш корхонаси учун
технологик жараёни танлаш ва асослаш.
ПТК нинг технологик жараёнини лойиҳалашдаги асосий мақсад - пахтани қайта ишлаб чиқаришда иқтисодий ва рационал йўлларини қидириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг миқдорини кўпайти- риш, сифатини яхшилаш ва пахта чиқинди ларини камайтириш.
Технологик жараёнини лойиҳалаш даврида пахта тозалаш саноатидаги техник, технологик йўналишларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштири-лиши керак. У йўналишлар қуйидагилардан иборат:
1. Пахта тайёрлаш масканларида хом ашёнинг сифатини, давлат стандар- тига асосланиб объектив аниқлаш ва навига (сортига), терим турига, сифати- га қараб тўпламоқ (жамғармоқ) лозим.
2.Физика-механикавий хусусиятини сақлаган ҳолда хом ашёни бунтлар- да, омборларда узоқ сақлаш мумкинлигини қидириш.
3. Қуритиш, тозалаш, жинлаш, линтерлаш ва пресслаш бўлимларида ўрнатиладиган ускуналардан унумли фойдаланиш мумкинлигини ҳал қилиш ва ҳамда тавсифнома (характеристика), инструкция талаблари билан иш тутушни юзага олиш.
4. Технологик ускуналардан фойдаланишда уларнинг ишлатиш режимини (тартибини) сақлаш, натижада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифа- тини яхшилаш.
5. Технологик жараёнини автоматлаштиришни жорий қилиш ва илмий- изланиш ишларнинг ютуқларини пахтани дастлабки ишлаш соҳасида макси- мал кўллаб-қувватлашни ҳал қилиш керак.
6. Оқим юналишли (линияли) технологик жараёнини пахтани дастлабки ишлаш технологиясида кенг равишда фойдаланиш, бўлимларнинг ишлашини координация қилиш.
Технологик жараёнини лойиҳалашда қуйидаги асосий саволларни ҳал қилиш керак:
1.Пахтани дастлабки ишлаш технологик жараён усулини ва ташкил қилиш йўлларини ўрганиш.
2. Хом ашёнинг ишлаб чиқаришга керакли ҳажмини аниқлаш асосида керакли бунт майдончаларини, ёпиқ омборлар сонини ҳисоблаш.
3. Пахта нави бўйича тола чиқишини ва ассортиментини аниқлаш керак.
4. Пахтани ишлаб чиқаришда керакли ускуналар сонини аниқлаш ва асосий технологик ускуналарнинг ишлаш режасини ҳисоблаш.
5. Пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнини асослаш, бўлим ичида ускуналарни жойлаштириш, транспорт воситаларини танлаш ва ишлаш жадвалини тузиш.
6. Асосий ишлаб чиқариш бўлимларининг ишлашини ташкил қилиш, тайёр маҳсулотларни ҳажмини ҳисобга олиш ва сифатини назорат қилиш.
7. Ердамчи бўлимларнинг, таъмирлаш устахонасининг ва бошқа корхононинг технологик жараёнига керакли объектларнинг ишлашини таъминлаш керак.

Download 37.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling