33-мавзу. Стартапларни молиялаштириш


Download 253.58 Kb.
bet5/6
Sana03.02.2023
Hajmi253.58 Kb.
#1156409
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 мавзу

Номолиявий бонус”. Лойиҳага пул ўтказган шахс бирор моддий буюмга эга бўлади. Масалан, китоб чоп этилиши учун маблағ ўтказган шахсга ўша китоб бепул тақдим этилиши мумкин.

Маблағ йиғиш қандай амалга оширилади?

Ҳар бир краудфандинг майдончаси лойиҳа, унинг мууаллифи ва ҳомийларга нисбатан ўз талабларига эга бўлади. Платформаларнинг талабига кўра, унинг иштирокчилари вояга етган, ўз лойиҳасини тақдим этиши, лойиҳа қонунчиликка зид бўлмаслиги ҳамда йиғилган пул ўша лойиҳани амалга оширишга сарфланиши лозим. Муаллиф лойиҳани, унинг ўзига хос хусусиятлари ва қандай наф келтиришини баён этади. Асосийси, пул қандай мақсадда йиғилаётганлиги аниқ кўрсатилиши керак. Муаллиф шунингдек, мақсадга эришиш учун қанча маблағ кераклигини ҳам кўрсатади.

Жаҳондаги таниқли краудфандинг майдончалари

Жаҳондаги таниқли краудфандинг майдончалари

Kickstarter – дунёдаги энг йирик ва таниқли краудфандинг майдончаси. У “ҳаммаси ёки ҳеч нарса” тамойили асосида ишлайди. Агарда 60 кун ичида етарли маблағ тўпланмаса, лойиҳа муаллифига ҳеч қандай пул берилмайди.

Шу билан бирга, кўпчилик бу майдончага қўйилган лойиҳалар учун йиғилган маблағнинг 5 фоизини ўзига олгани учун танқид қилади. Улар сайт бу билан ижтимоий ёрдам ўрнига даромадли бизнес келтирувчи тижоратга айланиб қолган деб ҳисоблашади.


Indiegogo – бу йўналишдаги иккинчи ўринда турувчи сайт. Бу платформанинг ажралиб турадиган хусусияти шундаки, лойиҳа муаллифининг қайси мамлакатдан эканлиги борасидаги талаб қаттиқ эмас. Бундан ташқари, лойиҳа тоифаси бўйича чеклов йўқ. Истаган шахс ўз ғоясини (ҳаттоки ғайритабиий ёки ақлга сиғмайдиган бўлса ҳам) жойлаштириши ва маблағ тўплаши мумкин.

Европадаги краудфандинг майдончалари

Европадаги краудфандинг майдончалари

  • Швейцария. 2015 йил охирида 30та краудфандинг платформаси бўлган бўлса, 2017 йил апрелида уларнинг сони 50 тани ташкил этган. 
  • Етти йил ичида краудфандинг орқали 193,8 млн швейцария франки йиғилган. 2016 йилда краудфандинг лойиҳаларини 100 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган. 

Download 253.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling