4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet18/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Нутқ ва тил маркази: дарахтга қушча келиб қўнади ва тарбиячи болаларни жалб қилиб ўша қушчани кузатишга кузатишга киришади.
Тарбиячи: нимаси бор экан қушнинг?
Болаларнинг жавоби: тумшуғи, думи, қаноти, қушлар учади, сакрайди, ашула айтади товуш чиқарди.
Тарбиячи: қани болажонлар қуш инига нон ушоғини қўямиз ва кузатамиз.
Болалар ҳикояси: қуш учуб келди, нон еяпти.
Тарбиячи: болалар қушлар жуда ҳам қўрқўқ бўлади шунинг учун уларни узоқдан кузатамиз.
Тарбиячи:қани энди қушларнинг овозини тақлид қиламиз.
Боалар жавоби: болалар қушларнинг овозини тақлид қилади.
Тарбиячи:бизнинг шаҳарда қушлар кўп эканми?
Улар овоз чиқарадими?
Нималар билан озиқланади?
Қандай қушларни кузаттик?
Бугунги сайримиз ёқдими?
Учади учмайди ўйини билан якунланади.

Декабр ойининг
3 – Ҳафтаси
Машгулот :Қарға ҳақида тушунча бериш.
Мақсад: қушар ҳақида қисқача маълумот айтиб бериш.
Қушлар ҳақида маълумот бериш ва қарға ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш у нималар билан озиқланишини ўргатиш. Болаларнинг қушларга бўлган муносабатини тарбиялаш.
Керакли жихозлар: қушлар расми,қарға қушининг расми(унинг қанотлари), табиат манзараси.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: болажонлар бугун почтачи хат ташувчи менга хат ташлаб кетди. Хатнинг ичида топишмоқ бор экан? “Улар учиб билади, уларнинг пати билан қаноти ҳимоя қилади.”
Тарбиячи: бу нима экан?
Болажонлар: қушлар
Тарбиячи:энди расмга қараб қушларнинг расмини айтамиз (қушлар номи)
Тарбиячи:бугунги мавзумиз қарға ҳақида.
Болажонлар қани айтингларчи қарға ҳақида нималар биламиз?
Болалар: ранги қора бўлади, катта ва айёр бўлади.
Тарбиячи:қиш тушиши билан қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетади. Энди айтингларчи қарға иссиқ ўлкага учадими ёки бизнинг ўлкада қоладими?

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling