4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet29/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Машгулотнинг бориши :
Тарбиячи: Баракалла болажонлар. Биз сиз билан бугун яна янги билимларимизни оширамиз ва урганамиз. Тайёрмисиз
Болалар: Тайёрмиз
Тарбиячи: - Қани ким қайси касбни эгаси бўлмоқчи. Стол устидаги касблар расмларидан болалар хохлаган касб эгаларини расмини олади ва тариф берилади.
Болалар: - болалар жавоби
Тарбиячи: - Тарбиячи марказлар ҳақида маълумот беради Ҳар бир тарифдан сунг марказларда жойлашадилар
Ақлий ривиожлантириш маркази
Тарбиячи: Қани кичик жаноблар
Сизга борай яқинроқ
Билгим келди шу топда
Кимнинг ақли чаққонроқ
Қани болажонлар мен сизга топишмоқ айтаман сиз топасиз
Келиб кетар бир йилда
Тўрт оға-ини ҳар хилда
Болалар: Йил фасллари .
Тарбиячи:- Баракалла болажонлар. Мени қўлимдаги шаклларни кўряпсизми
қандай шакллар?
Болалар: Тўғри тўрт бурчак шакллари
Тарбиячи: Ранглари-чи
Болалар: Яшил, қизил, сариқ ва оқ
Тарбиячи:- Баракалла бу тўрт хилдаги шаклни табиатимизнинг рангларига
киёсласак бўладими
Болалар: Ҳа
Тарбиячи:- Мени қўлимдаги рангларни фаслларга қиёслаймиз қани ким менга ёрдам беради. Қайси фаслимиз яшил рангда бўлади.
Болалар: - Бахор фаслимиз (бу фасл ҳақида сухбат)
Тарбиячи:- Қайси фаслимиз кизил рангда бўлади
Болалар: - Ёз фаслимиз (бу фасл ҳақида сухбат)
Тарбиячи:- Қайси фаслимиз сариқ рангда бўлади
Болалар: - Куз фаслимиз (бу фасл ҳақида сухбат)
Тарбиячи:- Қайси фаслимиз оқ рангда бўлади
Болалар: - Киш фаслимиз (бу фасл ҳақида сухбат)
Тарбиячи:- Болажонлар табиатимизнинг жозибали ранглари камалакка
жойлашган. Камалакни кўрганмисиз?
Болалар: - Ҳа
Тарбиячи:-- Камалакнинг нечи хил ранги бор
Болалар: - 7 хил
Тарбиячи:- Баракалла болажонлар буни хафта кунларига тахсимот киламиз.
Хафтанинг биринчи кунига кўк ва ҳоказо.
(Болалар хафта кунларини айтиб чикадилар)

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling