4-bosqich 620-19 guruh talabasi G’olibbekov Omadbek Муаммоли ўкитиш технологияси
Download 279.45 Kb.
|
6- talim texnalogiyalari
Материални муаммоли баён килиш. Бунда ижод ўқитувчи томонидан амалга оширилади ва тобора фаоллаштириб борилади. Ўқитувчи янги материални баён қилишда унинг ечилишини ўзи таьминлайди. Бунда ўқитувчи зиддиятларни таъкидлайди, уни барчага эшиттирб муҳокама қилади, ўз мулоҳазаларини билдиради, ҳақиқатни фактлар, мантиқий исботлар тизнми ёрдамида асослайди. Ўқитувчи бу тадбирларни муваффақиятли амалга ошира олса, талабалар унинг фикрлари боришига диққат билан қўшилиб боради, муаммоларнпнг ечилиш оқимига қўшилиб кетади, бирга фикр юритади, бирга ҳаяжонланади, шу тариқа машғулотнинг қатнашчисига айланади. Бунда ўқитувчи талабанинг билиш жараёнини саволлар бериш, саволга савол бериш йўли билан бошқаради ва шу орқали аудиториядаги ўрганилаётган материаллар бўйича зиддиятларга диққатни жалб қилади ва талабаларни ўйлаб фикр юритишга мажбур қилади. Ўқитувчи тушунилмаган саволни ҳал қилишидан олдиноқ талабалар ўзларича ўз жавобларини тайёрлаб қўядилар ва уни маълум муддат ўтгач ўқитувчининг фикри ва хулосаси билан тақкослайдилар.
Материални муаммоли баён қилиш ахборотни баён қилишдан тубдан фарқ қилади, чунки унда у ёки бу ҳодисанинг белгилари, хоссалари, тушунчалари, қоидалари шунчаки тасвирлаб бсрилади, тайёр хулосалар баён қилинади. Ўқув ахборотларининг муаммоли баёни методидан фойдаланишнинг бошқа варианти фан тараққиёти тарихидаги у ски бу қонуннинг олимлар томонидан кашф этилиши йўлини ёритиб бериш бўлиши ҳам мумкин. Ўқув жараёмида кенг таркалган методлардан бири - шартли равишда ўкув ахборотларининг баёнини муаммоли бошлаш дсб номланадиган методдир. Материални муаммоли баён қилиш мстодидан бу метод муаммоли кам фақат материални баён қилиш бошидагина яратилиши билангина фарқланади. Кейинчалик материал ахборот усулида баён қилинади. Албатта, бу метод юқорида талабаинг ижодий излаииш фаолияти, айниқса, ижодий методида кўринган кўникмаларни ҳосил қилишга имконият бермайди, лекин талабаларнинг машгулот ибтидосида олган илхомлари барча материални фаол идрок қилишга, унга юқори қизиқиш уйғотишга бевосита туртки беради. Юқоридаги барча методлар орасида бу метод ўзинннг оддийлиги билан ажралиб туради. Муаммоли вазиятни ташкил қилишда қуйидаги эҳтимол кўринган дидактик мақсадларни ҳисобга олиш зарур: ўкув материалига талабалар диққатини жалб қилиш, уларнинг билишга бўлган кизиқишини уйготиш, талабаларнинг билиш фаолиятини жонлантириш, уларни интеллектуал зўриқиш машаққатларига олиб келиш, талабалар томонидан эгалланган ҳозирги билим, малака ва кўникмалар келажакда юзага келадиган билишга бўлган талабларини қондира олмаслигини кўрсата билиш, талабаларга ўқув муаммолариии таҳлил қилишга, унинг ечилишидаги энг рационал йўлларни аниқлашда ёрдам бериш керак. Ўқув жараёнидаги муаммоли вазиятнинг бир неча турлари фарқланади: Талабалар қўйилган вазифанинг ечилиш усулини билмайдилар, муаммоли саволга жавоб беролмайдштр. Талабалар аввал олган билимларини янги шароитда фойдаланиш заруриятига дуч келадилар. Вазифанинг назарий жиҳатдан ечилиши мумкин бўлган йўли ва танланган усулнинг амалий жиҳатдан қўллаш қийинлиги орасида зиддият юз беради. Вазифанинг бажарилишида натижага амалий эришиш ва талабаларда уни назарий жиҳатдан асослашга билим етишмаслиги ўртасида зиддият юз беради. Адабиётларда муаммоли вазият яратишнинг қуйидаги кўп учрайдиган усуллари қайд қилинади: ҳодисалар, ўрганилаётган тушунчалар моҳиятини тушунтириш учун муаммоли вазифалар кўйиш; . \ • олипгап билимларнинг амалий тадбики усулларини топиш учун муаммоли вазисра кўйиш; талабаларни ҳодисалар ва характлар орасидаги зиддиятлар ва номувофикликларни тушунтириб беришларига ундаш; Download 279.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling