5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Манба самараси: имиджнинг муҳимлиги


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
10.4. Манба самараси: имиджнинг муҳимлиги 
 
Саноат маркетингида коммуникациялар вақт ўтиши билан 
тўпланиб борадиган синергетик самара яратади. Шахсий сотув 
харажатлари қоидага кўра, саноат маркетингида бюджетнинг асосий 
таркибий қисмлари ҳисобланиши туфайли (жами харажатларнинг 
90%игача), маркетинг коммуникацион миксида шахсий мулоқотни 
назарда тутадиган коммуникациялар ва шахсий сотувлар ўртасидаги 
ўзаро алоқалар энг муҳими ҳисобланади. 
Агар мижоз ѐки потенциал мижоз компаниянинг савдо вакили 
билан мулоқотга киришадиган бўлса, мижознинг ушбу таъминотчи 
ҳақида фикрига энг катта таъсирни айнан шу ходим билан ўзаро 
алоқалардан олинган таассурот кўрсатади. Бироқ агар савдо вакили 
билан бевосита мулоқот рўй бермаса, мижознинг ѐки потенциал 
мижознинг компания ҳақида таассуроти унинг бошқа ахборот 
манбалари, жумладан, миш-мишлар, PR ва паблисити, шунингдек
ОАВдаги реклама шакллантирадиган умумий имиджига асосланади.
Исталган компания, у катта ѐки кичик бўлишидан қатъи назар, 
ўзининг потенциал харидорлар онгида юзага келган ижобий ѐки 
салбий, аниқ ѐки мавҳум имиджига эга бўлади. Имидж компаниянинг 
уни қўллаб-қувватлаш учун бирон нарса қилишидан қатъи назар 
мавжуд бўлаверади. 
Компания 
имиджи 
– 
компания 
ҳақида 
коммуникация 
хабарларининг бу таъсирга учрайдиган одамларга кўрсатиладиган 
умумий таъсири натижасидир. Ижобий имидж компаниянинг 
маркетинг коммуникациялари самарасини кучайтириши мумкин. 
Компания ахборот «манбаси» сифатида унга коммуникатор 
сифатида белгиланган ишонч даражаси билан тавсифланади. 
Компанияга ишонч даражаси ахборот олувчи нуқтаи-назаридан 
коммуникатор ҳалоллик, ишончлилик ва тажрибалилик каби 
тавсифномаларга қанчалик эга бўлиши билан белгиланади. Мақсадли 


161 
доира идрокидаги ижобий нуфуз алоҳида хабарларни кучайтиради, 
ноқулай нуфуз эса – пасайтиради. Манба самараси хабарлар 
самарадорлиги манба нуфузи билан қанчалик кучайиши ѐки 
кучсизланишини кўрсатади. Бу самарани хабар ўзгартирмасдан 
қолдириладиган, манба эса ўзгартириладиган эксперимент ѐрдамида 
аниқлаш мумкин – хабар бошқа манба номидан берилади, холос. 
Ижобий нуфузга эга бўлган саноат компанияларининг савдо 
вакиллари номаълум ѐки ѐмон ном остида шуҳрат қозонган 
компанияларнинг савдо вакиллари билан таққослаганда доимо 
яхшироқ жавоб олади. Саноат маркетологлари учун техник 
тажрибалилик кўпинча манба ишончлилигининг энг муҳим 
кўрсаткичларидан бири саналади. Ишончли манбага мисол қилиб 
Monsanto Chemical Company – жиддий нуфузга эга бўлган 
компанияни кўрсатиш мумкин. Шундай қилиб, реклама ва бошқа 
оммавий коммуникация турлари воситасида яратиладиган компания 
нуфузи савдо вакилларининг иш самарадорлигини ощириши мумкин. 
Компания 
нуфузи 
директ-мейл, 
промо-акциялар 
ва 
савдо 
кўргазмалари каби бошқа коммуникация тури самарадорлигига кам 
таъсир кўрсатади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, компания рекламаси таъсирига 
учраган мижозларга сотув харажатлари бу рекламани кўрмаган 
мижозларга сотув харажатларидан кўра 10-30% паст бўлади. Реклама 
жамоатчилик фикри ва хулқ-атворига ҳақиқатда маълум бир таъсир 
кўрсатади, бу эса, ўз навбатида, мижозлар сонининг ҳам, бозор 
улушининг ҳам ортишига олиб келади ҳамда самаралар иерархияси 
моделининг эмпирик тасдиғи ҳисобланади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling