8-mavzu. Tafakkurning mantiqiy shakllari va qonunlari.(2-soat) Reja: Tafakkur- mantiq ilmini o‘rganish obekti


Download 36.94 Kb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi36.94 Kb.
#1507625
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8 мавзу семинартТафаккурнинг мантикий шакллари (2)

Учинчиси истисно қонуни
Учинчи истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. Бу қонун «А В ёки В эмасдир» формуласи орқали берилади. Мулохазалар мантиғида бу қуйидаги формула орқали ифодаланади: рv . Бу формула қуйидагича ўқилади. р ёки р эмас.
Учинчиси истисно қонуни тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар тушунчанинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа белгиларнинг хам мавжудлиги маълум бўлса, унда учинчиси истисно қонуни амал қилмайди.
Масалан:
Талаба имтихонда»аъло» бахо олди.
Талаба имтихонда «икки» бахо олди.
Бу мулохазалар муносабатида нозидлик қонуни амал қилади. Чунки бу мулохазаларнинг хар иккиси хам хато бўлиши ва талаба имтихонда «ўрта» ёки «яхши» бахо олиши мумкин.
Агар, «Талаба имтихонда «аъло» бахо олди» ва «Талаба имтихонда «аъло» бахо олмади», мулохазаларини тахлил қилсак, унда бу мулохазалардан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлиги маълум бўлади. Чунки «яхши», «ўрта» ва «икки» бахолар-»аъло» бахо эмас.
Учинчиси истисно қонуни қуйидаги холатларда қўлланилади:
1. Алохида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда. Масалан,
Тошкент-ўзбекистоннинг пойтахти.
Тошкент-ўзбекистоннинг пойтахти эмас.
Бу мулохазалар биргаликда чин хам, хато хам бўла олмайди. Улардан бири чин, иккинчиси хато, учинчи мулохазага ўрин йўқ. Учинчиси истисно қонуни ўзаро зид умумий мулохазалар доирасида амал қилмайди. Чунки умумий мулохазаларда буюмлар синфига ва шу синфга мансуб хар бир буюмга нисбатан фикр билдирилади.
Масалан:
хамма файласуфлар нотиқдир.
хеч бир файласуф нотиқ эмас.
Бу мулохазалардан, бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги хақида хулоса чиқариб бўлмайди. Бундай холатда «Баъзи файласуфлар нотиқдир» деган учинчи бир мулохаза чин хисобланади.
2. Сон ва сифатига кўра ўзаро зид мулохазалар баён қилинганда, буюм ва ходисаларнинг синфи хақида тасдиқлаб баён қилинган мулохаза билан шу синф буюм ва ходисаларининг бир қисми хақида инкор этиб баён қилинган мулохазалардан бири чин, иккинчиси хато, учинчисига ўрин бўлмайди.
Масалан:
хамма файласуфлар табиётшуносдир.
Баъзи файласуфлар табиётшунос эмас.
Бу икки мулохаза бир вақтда чин хам, хато хам бўла олмайди. Улардан бири (Баъзи файласуфлар табиётшунос эмас) албатта чин, иккинчиси хато, учинчи мулохазага ўрин йўқ.
Демак, Учинчиси истисно қонуни:
1. Икки зид якка мулохазаларга нисбатан;
2. Умумий тасдиқ ва жузъий инкор мулохазаларга нисбатан;
3. Умумий инкор ва жузъий тасдиқ мулохазаларга нисбатан қўлланилади.
Учинчиси истисно қонунининг амал қилиши учун олинган зид муносабатларни ифодаловчи мулохазалардан бири тасдиқ, иккинчиси инкор бўлиши ёки тушунчалардан бири ижобий ва бошқаси салбий бўлиши шарт эмас. Олинган икки тушунча ёки мулохазанинг бир-бирини хажм жихатдан тўлиқ инкор этиши кифоя. Масалан, эркак ва аёл тушунчаларининг хар иккиси ижобий бўлиб, инсон тушунчасининг тўлиқ мазмунини қамраб олувчи зид белгиларни ифодалайди.
Учинчиси истисно қонунида хам, нозидлик қонунидаги каби вақт, муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс холда бу қонун ўз кучини йўқотади, фикрнинг изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўйилади.
Учинчиси истисно қонуни бошқа мантиқий қонунлар сингари зиддиятли мулохазаларнинг чин ёки хатолигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ва ходисаларни, уларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади. Инсон ўз билимларига асосланган холда ўзаро зид мулохазалардан қайси бири чин ёки хато эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулохазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди.
Учинчиси истисно қонунини билиш мухокама юритишда тўғри хулоса чиқариш учун мухим бўлиб, ўзаро зид қарашларни аралаштириб юборишга йўл қўймайди.

Download 36.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling