9-расмда тасвирланган «Ж ёрдамчи» номли жадвалнинг майдонларидаги


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1430386
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-mavzu MB (1)

таблицы дарчасидаги Закрьггь тугмасини босамиз (Закрыть тугмаси
устида сичқончанинг чап тугмасини). Сўров конструктори ойнасида
танланган жадваллар (майдон рўйхатлари билан бирга) ва жадваллар
орасидаги боғланишлар (агар бўлса) ҳосил бўлади (3-расм).
Айрим ҳолларда сўров конструктори ойнасига янги жадвалларни
киритишга тўғри келади. Бунинг учун Добавление таблицы дарчасини яна
пайдо қилиш керак. Уни асбоблар панелидан 
тугмачани босиш билан
ёки Запросы => Добавить таблицы менюси орқали ҳам ҳосил қилиш
мумкин. 
2-расм. 
3-расм. 


54 
3-расмда тасвирланган сўров бланкаси уч қисмдан иборат: 
- 1-қисм. Сарлавҳа сатри - бу сатрда сўров номи ва унинг тури
ёзилган. Сўров номи ҳозирча Запрос 1 кўринишида. Ҳосил бўлган сўровни
сақлаш жараёнида Access сиздан аниқ ном сўрайди ва бу ном кейинчалик
шу жойда акс этади. Сўровнинг тури Запрос на выборку кўринишида.
Одатда, Accessда оддий сўровлар шу ном билан аталади. 
- 2-қисм. Жадвал ва сўровлар майдони - бу майдонда сўровда
иштирок этадиган барча жадваллар, сўровлар ва улар орасидаги
боғланишлар акс этади. Агар жадваллар ёки сўровлардаги барча
майдонларнинг номлари бир пайтда кўринмаса, уларнинг чегараларини
кенгайтириш йўли билан экранда кўринадиган ҳолатга келтириш мумкин. 
- 3-қисм. Майдонларни танлаш - бу қисм бир нечта сатр ва 
майдонлардан иборат. Сатрлар сони сўров турига қараб ўзгариб туради.
Ҳар бир сатр маълум бир маънони англатади: 
Поле - сўров учун жадвалдан (сўровдан) танланган майдоннинг номи
жойлашадиган сатр. 
Имя таблицы - танланган майдон қайси жадвалдан (сўровдан) олинган
бўлса, шу жадвалнинг (сўровнинг) номи ёзиладиган сатр. 
Сортировка - бу сатр танланган майдон элементларини тартиблаш
шарт ёки шарт эмаслигини аниқлайди. Бу сатрга курсор ўрнатилганда
очилувчи меню пайдо бўлади ва ундан сиз саралаш усулини танлашингиз
мумкин (по возрастанию - ўсиш тартибида, по убыванию - камайиш
тартибида ва отсутствует - тартиблаш керак эмас). 
Вывод на экран - танланган майдон элементларини экранда кўрсатиш
керак бўлса, тўртбурчаклар (-) ичига белги ўрнатилади (
). Бунинг учун
тўртбурчак устида сичқончанинг чап тугмасини бир марта босиш етарли
(яна бир марта босилса белги йўқолади). 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling