“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Беруний:- Буни ҳеч ким инкор этмас. Лекин унинг ҳаёти, таржимаи ҳоли 
равшан, қилган иши аниқдир. Муҳаммад ҳам инсон эди сизу бизга ўхшаган. 
Шайхулислом:- Бизни унга тенглаштирманг! У илоҳий бир сиймо! 
Аълам:- У тангрининг элчисидир бизга ваҳий келтирган! 
Беруний:- Ахир у ҳам инсонлардек бир онадан туғилган. Қабиласи қурайш эди, 
ҳошим эди отаси. У туғилди, у яшади, у курашди, сўнг ўлди... 
Аълам:- Парвардигор, гуноҳлардан ўзинг асра! 
Беруний:- Сўзимнингёлғони йўқ! 
Ибн Сино: - Китобларда зикр этилган ҳаммаси. 
Беруний:- Пайғамбарлар, авлиёлар келиб кетган беҳисоб, Мусо, Исо, Яъқуб, 
Довуд, етмиш беш минг пайғамбар тарихларда зикр этилур, ўйлайманки, 
билурсиз. Муҳаммад ҳам ўшаларнинг бири эди. 
Аълам: - Сўнггиси! 
Шайхулислом:- Ҳа, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳу вассаллам энг сўнгги 
пайғамбар! У парвардигори оламнинг энг севикли расули! 
Аъла м:- У донишманд, доно эди! 
Беруний:- Тўғри зукко, донишманд, кўп ақлли ва тадбиркор бир зот эди
шубҳасиз. Аммо у ҳам инсон эди, бу ёғини унутманг! Ҳа, тақсирлар, бу дунёда 
кўп воқеа юз берган. Ҳа, бу кўҳна дунё кўпдан можаролар маскани. Ҳар 
пайғамбар янги бир дин яратарди, динлар кўп. Эътиқодлар, мазҳаблар кўп, 
тариқатлар, йўллар кўп. Тариқатлар, мазҳабларнинг талошидан, жангидан ер 
юзини қоплаб олди қирғин, даҳшат, ҳалокат. Чунки ҳеч халқ хоҳиш билан эски 



динни тарк этиб, янги динга кирган эмас, бунга тарих гувоҳдир. Динлар қурол 
кучи билан тарқатилган вайрон бўлган мамлакатлар, ёндирилган шаҳарлар, 
пайғамбарлар қиличидан ўтказилган шўрликлар, бизни асло унутманг, деб кўз 
ўнгида турибди! Ҳа, тарихнинг ҳар варағи, ҳар бетида қон изи! 
Шайхулислом:- Ўтган ишга салавот деб, айтишмаган бекорга. Истиқболни 
ўйлаш керак. Титган билан тарихни фойда чиқмас, ишимизга манфаати 
тегмайди. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling