Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

 
Илк ҳайз кўрган аёл ким?
Илк ҳайз кўрган аёл онамиз Ҳазрати Ҳавводир. Бу ҳолат ўша кундан бошлаб барча 
аёлларда содир бўлади. Баъзилар, илк дафъа ҳайз бани Исроилда кўрилган, дейишади, аммо 
бу хусусда Жаноби Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) муборак сўзлари борлиги учун Имоми Бухорий 
бу кейинги фикрни рад этган. Ҳазрати Ойиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Ҳаж ниятида 
Мадинадан чиқдик. Сарифа деган жойга борганимизда ҳайз кўрдим. Мен, ҳаж фарзларини 
ўрнига қўйиб адо этолмайдиган бўлиб қолдим, дея йиғлардим. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнимга 
келдилар ва: «Нима гап? Бетаҳорат бўлиб қолдингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», дедим. Марҳамат 
қилдиларки: «Ҳайз Аллоҳнинг Одам қизларига тақдир этганидир. Ҳожилар адо этган 
фарзларни сен ҳам адо эт, фақат Каъбани ҳайз тугагунча тавоф қилма» 
(«Tecridi Sarih»: 
1/118).
Ҳазрати Ҳавво жаннатдан чиққач ҳайз кўра бошлади, жаннатда ҳайз кўрмас эди. 
(«Feyzul 
Bari»: 1/370). 
Нега? Сабаби жаннатда туғмасди. Жаннатда ҳомила орттириш, бола кўриш йўқ 
эди. 
 
Ҳайз аёлларга жазоми?
Баъзи китобларда шундай нотўғри фикр учрайди: «Ҳавво онамиз Ҳазрати Одамга қўшилди, 
унга жаннат мевасидан едирди. Бу ҳодиса иккисининг ҳам жаннатдан чиқишига сабаб бўлди. 
Бунинг учун Жаноби Ҳақ ҳайз ва ҳомиладорликни Ҳазрати Ҳаввога жазо қилиб берди». 
Ислом дини келгач, яҳудийлар ва насороларнинг аёллар шаънига ёпиштирган бундай 
лаънат тамғасини бартараф этди. Одамнинг (алайҳиссалом) жаннатдан чиқишига сабаб бўлган 
айбни фақат хотинга юкламади. Ҳар иккисини ҳам масъул тутди. Исломда аёл ёмонликларнинг 
ва шайтон иғволарининг манбаи саналмайди. Ислом ақидасида, Ҳазрати Одамни хотини йўлдан 
урди, деб инонилмайди. Ислом бу ботил эътиқод ва тушунчаларни тамоман рад этган. Жаноби 
Ҳақ марҳамат қилади: 
«Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб. масканларидан чиқарди» 
(Бақара, 36).
Қуръони карим Одам ва Ҳавво тўғрисида шундай маълумот беради: 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling