Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари


-расм. Аэропорт майдонинг планли-баландлик асосини чизмаси


Download 0.55 Mb.
bet3/5
Sana27.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1131338
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари

9.3-расм. Аэропорт майдонинг планли-баландлик асосини чизмаси:
1- яшаш зонаси;2-назорат учун таянч пунктга боғлаш;3-асосий таянч тўр; 4-лойиҳаланаётган учиш-қўниш тасмаси; 5- лойиҳаланаётган ҳизмат зонаси


Топографик тасвир олиш даврида ер юзидан кўтарилиб турган барча тўсиқларнинг(электр таянчлар, алохида турган иморатлар, корхоналарнинг трубалари, алхида турган дарахт ва ва бошқа тўсиқлар) баландликлари аниқланади.
Қидирув ишларида турли топографик тасвир олиш усуллари қўлланилади. Анъанвий квадратлар бўйича нивелирлаш усули амалиётда асосийларидан ҳисобланади. Тасвир олиш асосининг ичида (квадратлар тўрлари 400 х 400 м ва 200х200 м) 1:2000 маштабли харита учун 40х40 м ёки 20х20м 1:1000 маштаб учун пикетаж тўрлари режаланади ва қозиқлар билан белгиланиб тартиб рақамлари кўрсатилиб қўйилади.Режалаш давомида тафсилотлар ҳам тасвирга олинади. Шундан сўнг, юзада геометрик (баьзи ҳолларда тригонометрик)инвелирлаш ишлари бажарилади. Кўпинча 200 м квадратларда барча нуқталарни нивелирлаш бир станциядан туриб олиб борилади. Ўлчашлар натижасида жойнинг топографик плани тузилади .
Ҳаво йўлидаги тўсиқларни тасвирга туширишда–ҳаво транспортларини учиш қўниш жараёнидаги ҳавфсизликни таъминлаш учун бажарилади. Бунда, ҳаво транспортларини учиш-қўниш жараёнидаги ҳавфсизликни таъминлаш учун бажарилади. Бунда, ҳаво транспортлари об-ҳаво ёмон шароитларда бир-бири билан тўқнашиб кетмаслиги ва ер юзидаги тўсиқлар ҳавф туғдирмаслиги назарда тутилиб учиш майдонининг оҳирги йўналишида вертикал тўсиқ текислиги 1:200; 1:100 қиялигида ва кўндаланг кесими бўйича ушбу қиялик 1:25 дан ошмаслиги талаб этилади.
Ҳаво йўли йўналишидаги вертикал тўсиқларни плани тригогометрик нивелирлаш, тўғри фазовий туташтириш ва вертикал туташтиришлар усулларида амалга оширилиши мумкин.


Аэропорт майдонларини режалаш ишлари
Аэродромларнинг асосий ўқ чизиқларини мустаҳкамлаш ва режалаш. Қурилиш ишилари бошланишдан олдин аэропорт майдонидаги геодезик тўр назоратдан ўтказилади. Бунда барча тўрлар қайтадан кўриб чиқилиб йўқолган ёки бузилган белгилар тикланади. Пикитаж тўри назоратдан ўтказилади.
Аэропорт лойиҳасини жойига кўчириш учиш-қўниш тасмасини (СУҚТ) ўқини режалашдан бошланади. СУҚТ ўқини режалаш эса аэропортларнинг геодезик тўрларига боғланиб, ўқнинг бошланғич ва охирги нуқталариниг жойидаги холатлари қутбий усулда энг яқин асосий квадратлар тўридан белгилаб олинади. СУҚТ бош ва охирги нуқталаридан пикетаж лента ва ўлчаш аниқлиги 15 ёки 30-секундлик теодолит билан олиб борилади. Барча ўлчаш ишларидаги ўртача квадратик хатолик 1:5000 ошмаслик талаб этилади.
Пикетаж ишларинг сўнгида вақтинчалик белгиланган қоровул қозиқлар ва нуқталар мукаммалига алмаштирилади.Бунда бетон моналитлардан ҳам фойдаланилади. Тупроқ ишларида ушбу белгиларнинг бузилишини ҳисобга олиб, СУҚТ ўқиинг ҳолати икки томон бўйлаб 50-75м масофада қўшимча белгилар билан кўрсатиб қўйилади. Аэродромнинг барча иншоатлари СУҚТ ўқиниг пикетаж қийматлари бўйича режаланади.
Режалаш ишлари 1:5000 маштабида бажарилган ижроя режалаш ва аэродромниг мустахкамланган ўқининг чизмаларини тузиш билан тугаланади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling