Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари


Аэродром юзаларини вертикал текислаш ва грунт ҳажмини ҳисоблаш


Download 0.55 Mb.
bet4/5
Sana27.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1131338
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари

Аэродром юзаларини вертикал текислаш ва грунт ҳажмини ҳисоблаш. Аэродромларни вертикал текислаш (вертикал планировка қилиш) ишлари худуднинг рельефи, аэродромларнинг синифи ва меьёрий ҳужжатларнинг талабига мос бўлишини, унда ҳаво кемаларининг учиб-қўниш хафсизлигини таьминлаши, майдон юзасидан ёмғир ва эриган қор сувларини қочириш шароитини яратишинини , шу билан бирга қурилишдаги грунтларни сифатини, ер ости сувларини сатҳи, чим қатламларини тарқалишини ва ҳ.о. эьтиборга олиниши талаб этади.
Ушбу лойиҳалаш жараёни ва лойиҳа юзасин чизма шаклидаги тайёрланган материалларини вертикал текислаш (вертикал планировка қилиш) ва чизма ва матнларини вертикал текислаш лойиҳаси деб юритилади.
Замонавий аэродромларни қуришда катта ҳажимдаги тупроқ ишларини бажариш, уларни жойидан –жойига кўчиришга тўғри келади. Грунт ҳажмини ҳисоблашда майдоннинг рельефи, иншоотларнинг тури , снифи ва лойиҳа босқичига кўра: горизантал кесимлар, ишчи баландликлар чизиғи бўйлаб, квадратлар ва бошқа усуллар қўлланилади.
Горизонтал кесимлар усулида рельефни тўғрилашларни лойиҳалашда ҳақийқий ва лойиҳа горизонталлари орасида турли шакларда горизонтал текисликдаги кўтарма ва ўйма кесимларини ҳосил қилади (9.4- расм).

9.4- расм.Горизонталлар усули билан грунт ишларини ҳажмини ҳисоблаш усулининг чизмаси


Расмга кўра барча грунтлар массивининг ҳажми элементар шакллар ҳажмлар йиғиндисига тенг бўлади:
V = , (9.1 )
бу ерда S1-элементар шаклларни горизонтал кесимини майдони, h –рельефнинг кесим баландлиги, h ва h -мос равишда элементар шаклларни юқори ва қуйи қисмини баландлиги,n –элементар массив сони.
Грунт ҳажмини ҳисоблашдаги ишчи баландликлар чизиғи бўйлаб усулида чизиқлар ёпиқ шаклидаги бирхил ишчи баландликларни бирлаштирувчи геометрик шакл кўринишини хосил қилиб, нуль чизиқлар бир хилдаги (1- лойиҳа ва 2- ҳақийқий) нуқталар кесишган нуқтасидан ўтади (9.5- расм). Ҳар бир чизиқ (3) ёпиқ эгриликни ташкил этади. Яхлитланган h ишчи баландликлар лойиҳа ва ҳақийқий баландликларини кесишган нуқталаридан ўтиб ёпиқ шакллар – изоюзалар ҳосил қилади. Бунда кўтарма ва ўймадаги гурунтларнинг қалинлиги рельефнинг кесим баландлигига тенг бўлади. Грунтлар массивининг ҳажми қуйидаги тенгламадан аниқланади:
V = , ( 9.2 )
бу ерда S i S i +1мос изоюзаларнинг майдонлари; h - юқори элементар грунт массивининг баландлиги.


9.5-расм.Ишчи баландликларини изочизиқлар усули билан грунт ишларининг ҳажмини бажариш чизмаси:1-лойиҳа горизонтали;2- ҳақийқий горизонтал;3-ёпиқ эгри шаклидаги изочизиқ;4-ҳақийқий юза кесими;5-изоюза



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling