Қайта суғурталаш


Қайта суғурталаш муносабатларини ифодаловчи атамалар ва уларни гурухлаш


Download 58.5 Kb.
bet2/4
Sana17.12.2022
Hajmi58.5 Kb.
#1025422
1   2   3   4
Bog'liq
1353598267 40178

Қайта суғурталаш муносабатларини ифодаловчи атамалар ва уларни гурухлаш
Қайта суғурталаш жараёни суғурта муносабатларининг ўзига хос кўринишларидан бири хисобланади. Ушбу жараёнда қатнашувчи томонларнинг ўзаро муносабатини тегишли атамалар асосида ифодалаш қайта суғурта қилиш механизмини чуқуррок, ўзлаштириб олиш учун имконият яратади.
Қайта суғурталаш-суғурталашга рисқни қабул қилиш балки боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими (рисқларни бирламчи жойлаштириш) суғурталовчи мувозанатлашган суғурта портфелини яратиш ва суғурта операцияларини молиявий баркарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилиб олинган рисқни бир қисмини ўзаро келишган холда бошқа суғурталовчига бериши (рисқни икқиламчи жойлаштириш). қайта суғурталаш операциялари билан бир каторда асосан, ихтисослашган қайта суғурталаш компаниялари амалга оширади. қайта суғурталаш актив (рисқни бериш) ва пассив (рисқни қабул қилиб олиш) кўринишида бўлади. Бундан ташкари қайта суғурталаш нисбий ва нонисбий шаклда бўлади.
Айрим холатларда қайта суғурталаш операциялари қайта суғурталовчи брокер икки томон, яъни суғурта компанияси ва қайта суғурталовчи компания ўртасидаги воситачидир.
Қайта суғурталовчи суғурта брокери ёрдамида қайта суғурталаш учун рисқни қабул қилиб оладиган жисмоний ёки щуқуқий шахс. қайта суғурталовчи сифатида суғурта компанияси хам бўлиши мумкин. Жахондаги энг йирик суғурталовчилар гурухига Мюнхен қайта суғурталаш жамияти, Швейцария қайта суғурталаш жамияти, Кёльн қайта суғурталаш жамиятлари киради.
Қайта суғурталаш ишида унинг бир неча турларини учратиш мумкин. Жумладан, факультатив, облигатор ва факультатив-облигаторли қайта суғурталаш шулар жумласидандир. Факультатив қайта суғурталаш нисбий қайта суғурталаш шартномасининг тури бўлиб, бунда факультатив қайта суғурталашда хар бир берилаётган рисқ бўйича алохида шартнома тузилади. Цедент хар бир рисқ бўйича қайта суғурталаш зарур ёки зарур эмаслик масаласини мустақил кўриб чиқади. Ўз навбатида, қайта суғурталовчи хам цедентнинг таклифини қабул қилиши ёки қабул қилмаслиги хам мумкин.
Облигаторли қайта суғурталаш халқаро амалиётда икки хил маънони билдиради.
1) қайта суғурталашнинг мажбурий шакли. Айрим мамлакатлар қонунчилигига кўра, ушбу мамлакат худудида фаолият кўрсатаётган барча суғурта компаниялари қабул қилган рисқларини бир қисмини мажбурий равишда қайта суғурталаш компаниясига беради. Бу чора қайта суғурталаш орқали чет элга валюта чиқиб кетишини олдини олади.
2) суғурта компанияси (цедент) маълум бир суғурта тури бўйича рисқни қайта суғурталовчига беришини ва ўз навбатида, қайта суғурталовчи рисқни қабул қилишни назарда тутувчи қайта суғурталаш шартномаси. Факультатив-облигатор шартномаси цедент қайта суғурталовчи билан келишган тоифадаги хар қандай суғурта рисқини бериши, қайта суғурталовчи эса уларни қабул қилиши шарт эканлиги хақидаги қайта суғурталаш шартномаси.
Цедент атамаси рисқни икқиламчи жойлаштиришни амалга оширувчи, яъни рисқни қайта суғурталаш учун берувчи суғурта компанияси. Икқиламчи цедент ретроцедент деб аталади.



Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling