Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet63/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

114-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари
Акциядорларнинг ҳуқуқлари:
ушбу Қонунда белгиланган ва уставда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш орқали
эмитент (акциядорлик жамияти бошқарув органлари);
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари
ва фонд биржалари;
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг кўнгилли бирлашмалари;
суғурта ташкилотлари;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи; аудиторлик
ташкилотлари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя қилинади.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
66/66
Акциядорлар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа субъектлари ўртасида келиб чиқадиган
низолар суд тартибида ҳал этилади.
115-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари
Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш:
ҳуқуқни тан олиш;
ҳуқуқ бузилгунига қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузувчи ёки ҳуқуқни
бузиш таҳдидини солувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
ўзини ўзи ҳимоя қилиш;
натура ҳолида ижро этишга ҳукм қилиш:
зарарларни қоплатиш;
неустойка ундириш;
маънавий зарар учун товон ундириш;
ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш ёки ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Акциядорлар ўзларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда жамоат
бирлашмаларига уюшишга ҳақлидирлар.
Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар
билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
116-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона акцияларининг бирламчи
эмиссияси чоғида меҳнат жамоаси аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Акциядорлик жамиятига айлантирилаётган давлат корхонаси меҳнат жамоаси аъзоларининг
акцияларни сотиб олишдан иборат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатлари билан
таъминланади. Меҳнат жамоаси аъзолари орасида жойлаштирилиши лозим бўлган акциялар
улушининг миқдори ҳар бир алоҳида ҳолатда давлат мулкини тасарруф этиш ваколати берилган
орган томонидан белгиланади.
117-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг масъулияти
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари, фонд биржалари ва бошқаларнинг
масъулияти қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
118-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларида Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган
бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling