Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet63/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

4) Симптоматик- дегидратация, электролит бузилишлар, коллапс, гипогликемия ва қўшилиб келган инфекцияга қарши курашишдан иборат бўлади. Биринчи 4-6 соат давомида 100 мг сувда эрувчи гидрокортизон 500 мл 5%ли глюкоза ёки изотоник натрий хлорга қўшиб юборилади. Бир вақтнинг ўзида м\о 75-100 мг гидрокортизон, кейин беморнинг аҳволига қараб ҳар 4-6 соатда 50-100 мг м\о ёки в\и юборилади. Биринчи суткаларда ва агар кўрсатма бўлса иккинчи суткада в\и томчилаб 400 мг гидрокортизон ёки 30-90 мг преднизолон юборилади. Гидрокортизоннинг суткалик дозаси 300-600 мг ни, керак бўлганда ундан ҳам ошириш мумкин. Кейинчалик беморнинг аҳволи яхшиланиб систолик қон босими 115-120 мм. сим. уст., диастолик қон босими 70-80 мм.сим.уст.га кўтарилганда глюкокотикоидлар дозаси аста-секин туширилади ва гидрокортизон м\о 25 мг дан кунига 4 маҳал буюрилади. Бемор аҳволига қараб кейинчалик таблеткаларда перорал берилади. Қон босими паст бўлганда улар билан биргаликда м\о 0,5% ли ДОКСА 1-2 мл (5-10 мг) буюрилади. Глюкокортикодлар дозасини оширишга кўрсатма бўлиб систолик қон босими 100 мм.сим. уст.дан, диастолик қон босими 60 мм. сим. уст.дан паст бўлиши ва тахикардия ҳисобланади. Дегидратация ва коллапсга қарши 2-3 л 5% ли глюкоза натрий хлор изотоник эритмасида 50 мл 5% ли аскорбин кислотаси ва 4-6 мл кордиамин билан биргаликда в\и томчилаб юборилади. Қон босими бирданига тушиб кетганда гидрокортизон ва ДОКСА га 0,1%ли адреналин ёки 0,2 % ли норадреналин ёки 1-2 мл 1% ли мезатон қўшилади. Тўхтовсиз қусиш кузатилганда электролитлар ўрнини босиш мақсадида в\и га 5-10 мл натрий хлор эритмаси юборилади. Яллигланиш жараёнлари бўлганда антибиотикотерапия ўтказилади.


БУЙРАК УСТИ БЕЗИ ПЎСТЛОҚ ҚИСМИ ЎТКИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ.

Катострофик ҳолат бўлиб, буйрак усти бези пўстлоқ қисми функционал резервларининг тез ёки бирданига пасайиши натижасида бемор ҳаётининг хавфли бўлиши билан характерланади. Касаллик хохлаган ёшда, эркак ва аёлларда бир хилда учрайди. Касалликнинг тоза туғилган чақалоқлар ва туғувчи аёлларда учраши Ватерхауз-Фридерихсон синдроми дейилади.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling