Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Юрак-қон томир системаси-


Download 0.65 Mb.
bet60/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Юрак-қон томир системаси- гипотония (асосан систолик қон босими ҳисобидан), пульс босими ва қоннинг минутлик ҳажми камайган. Пульс тез, юмшоқ. Юрак ўлчамлари кичрайган, тонлар бўғиқ. ЭКГ да тишлар вольтажи пасайган, S-T интервал изолиниядан пастда, Т тишча манфий ёки икки фазали, P-Q интервал ва QRS комплекси кенгайган. Нафас олиш системаси- ўпкаларда актив ва ноактив туберкулёз жараёнлари ривожланади.
Ошқозон-ичак системаси- диспептик ҳолатлар, қоринда оғриқ хуружлари (адиссоник ошкозон - ичак кризлари), ошқозон соки кислоталигининг пасайиши, ошқозон ости бези ташқи секрецияси пасайган. Айрим ҳолларда сурункали гастрит ривожланади. Адиссон касаллигининг ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги билан бирга келиши кузатилган. Баъзан ошқозон-ичак тракти шиллиқ қаватининг кўп сонли юза яраланиши кузатилади. Жигарнинг антитоксик, оқсил ҳосил қилувчи ва гликоген ҳосил қилувчи функциялари бузилган. Сийдик ажратиш системаси- коптокчалар фильтрацияси ва натрий ҳамда хлоридлар реабсорбцияси камаяди. Жинсий сферадаги ўзгаришлар доимий эмас. Эркакларда либидо ва потенциянинг пасайиши, аёлларда эса дисменорея кузатилади. Нерв-психик бузилишлар юқори нерв қўзғалиши ёки депрессия ва уйқусизлик кўринишида намоён бўлади. Айрим ҳолларда психоз, парестезия ва тутқаноклар кузатилади. Гипоальдостеронизм типида кечувчи адиссон касаллигида буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг фақат коптокча зонаси функциясининг бузилиши билан кечади. Касалликнинг бу формасида ҳамма симптомлар бўлади, фақат сув-туз алмашинуви (ифодаланаган гиперкалиемия, гипонатриемия, гипохлориемия, сийдик билан чиқадиган альдостерон миқдорининг камайиши) устунлик қилади. Сийдик билан чиқадиган 17-ОКС ва 17-КС миқдори нормал. Аутоиммун адиссон касаллиги бошқа аутоиммун табиатли касалликлар: аутоиммун гипопаратиреоз, гипотериоз, қандли диабет, тухумдонлар гипофункцияси билан бирга келиши кузатилган. Идеопатик адиссон касаллиги аутоиммун тиреоидит билан бирга келганда (Шмидт синдроми) аутоиммун тиреоидит яширин кечади. Бу беморларда қондаги ТТГ микдори ошган, ТТГ юборилганда қалқонсимон безнинг унга реакцияси пасайган. Адиссон касаллигининг энг оғир асоратларидан бири адиссоник криздир (буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг ўткир етишмовчилиги). Унинг ривожланишида қуйидагилар туртки омил бўлиб ҳисобланади: ўткир инфекциялар, интоксикациялар, хирургик операциялар, ҳомиладорлик, адиссон касаллигини чала даволаш. Организмда кортизол ва альдостероннинг етишмовчилиги натижасида дегидротация, коллапс, буйраклар функциясининг бузилиши, оғир гипогликемиялар ривожланади. Адиссоник криз кўп ҳолларда аста-секин (бир неча кун ёки ҳафтада), кам ҳолларда ўткир (бир неча соатларда) ривожланади. Беморларда умумий ҳолсизлик кучаяди, иштаҳа пасаяди, пигментация кучаяди, тезда ориқлаш қоринда оғриқ пайдо бўлиб, баъзан қорин бўшлиги органлари ўткир касалликларини стимуллайди. Кўнгил айниши, оғиздан ацетон ҳидининг келиши, тўхтовсиз қусиш, ич кетишлар дегидратацияни кучайтиради. Натижада тери тургорлиги ва кўз ичи босими пасаяди, артериал қон босими бирданига тушиб қон қуюклашади.Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ривожланади. Инфекция бўлмаганда тана ҳарорати паст бўлади, кўпинча клоник тутқаноқлар ва менингиал синдром, баъзан эс-ҳушнинг йўқолиши кузатилади. Қонда гипергемоглобинемия, лейкоцитоз, СОЭ ошиши, гипонатриемия, гипохлориемия, гиперкалиемия, гиперкетониемия, гипогликемия, днгидратация ва коллапс оқибатидаги коптокчалар фильтрациясининг бирданига пасайиши натижасида қолдиқ азот ва мочевина миқдори ошган, қонда альдостерон,кортизол ва 17-ОКС миқдори камайган. Сийдикда ацетон пайдо бўлади, протеия урия, лейкоцитурия, микрогематурия, цилиндрурия, сийдик билан чиқадиган 17-КС ва 17-ОКС миқдори бирданига камаяди.Ўз вақтида даволанмаса бемор эс-ҳушини йўқотади, гипохлориемик кома ва ўлим юзага келади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling