Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet1/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420


1- МАВЗУ: ГИПОТАЛАМО- ГИПОФИЗАР ТИЗИМ АНАТОМО- ФИЗИОЛОГИЯСИ. АКРОМЕГАЛИЯ. ГИГАНТИЗМ. НАНИЗМ.
Эндокринология- endo ички, krino ажратаман, logos фан деган маънони англатади.

Ички секреция безлари 2 га бўлинади: 1) марказий безлар


2) периферик безлар
Марказий безларга - гипофиз, гипоталамус
Периферик безларга- меъда ости бези, қалқонсимон без, буйрак усти бези, айрисимон без, жинсий безлар киради.
Периферик безлар 2 га бўлинади:
1) Марказий безга бўй сунадиган периферик безлар- қалқонсимон без, буйрак усти бези, жинсий безлар.
2) Марказий безга бўй сунмайдиган периферик безлар- меъда ости бези, айрисимон без, қалқон олди бези.
Гипоталамус- энг асосий марказий без бўлиб, у фақат гипоталамусга буйруқ беради, лекин бирор хил буйруқни қабул қилмайди.
Гипоталамусдан рилизинг гормонлари ишлаб чиқарилади: (рилизинг бошқараман деган маънони англатади)
Либерин- кучайтирувчи
Статинлар- сусайтирувчи
Гипофиз- асосий суякнинг турк эгарида жойлашган. У асосан 3 қисмдан ташкил топган.
1. Олдинги қисми- аденогипофиз дейилади. У гипофизнинг 70-75% ни ташкил этади. Аденогипофизда 3 хил ҳужайралар бор.
А) эозинофил ёки ацидофил ҳужайралар- СТГ, пролактин ишлаб чиқаради.
Б) базофил ҳужайралар- ТТГ, АКТГ, ЛГ, ФСГ ишлаб чиқаради.
С) хромофоб ҳужайралар.
2. Ўрта қисм- гипофизнинг 5% ни ташкил этади. Бу ердан интермедин ёки меланин стимулловчи гормон ишлаб чиқарилади.
3. Орқа қисми- нейрогипофиз дейилади. Гипофизнинг 20-25 %ни ташкил этади. Бу ердан гормон ишлаб чиқарилмайди. У фақат қон -томир ва нерв толаларидан ташкил топган.
ЛГ- аёлларда лютенизация (сариқ тана ҳосил бўлиш жараёни)да иштирок этади, тухумдонларда эстеродиол ишлаб чиқаришда иштирок этади.
ЛГ- эркакларда Лейдинг ҳужайралари томонидан тестостерон ишлаб чиқаришда иштирок этади.
ФСГ- аёлларда прогестерон қисман эстеродиол ишлаб чиқаришда иштирок этади, фоллекула етилишини бошқаради.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling