Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet8/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Лаборатор ўзгаришлар-оғир формаларида анемия, лейкопения, эозинофилия, айрим ҳолларда углеводларга толерантликнинг пасайиб қандли диабетгача олиб келади, умумий оқсил миқдори ошган, гипоальбунемия, гиперглобулинемия, протромбин индекси ва фибрин стабилизацияловчи фактор миқдори пасайган. Гипергепаринемия ва гиперфибриногенемия кузатилади. Касалликнинг актив фазасида СТГ, ноорганик фосфор, иммунореактив инсулин миқдори ошган, сийдик билан ноорганик фосфор ва кальций чиқиши ошган.
ДИАГНОСТИК СИНАМАЛАР:
1) Инсулинли синама- 0,1 тб\кг инсулин в\и юборилади. Зардобдаги СТГ микдори инсулин юборишдан 15 минут олдин ва кейин 30, 60, 90, 120 минутларда текширилади. Соғлом одамларда СТГ миқдори 30 минутларда СТГ миқдори ошиб 90 минутларда яна пасаяди. 2)Тиролиберинли синама- Синама эрталаб ўтказилади синтетик тиротропин-релизинг гормон 200-500 мкг тиролиберин 2 мл физиологик эритмага эритилиб вена ичига юборилади. Тиролиберин юборишдан олдин ва кейин 30, 60, 90 ва 120 минутларда қондаги СТГ микдори аниқланади. Соғлом одамларда тиролиберин юборгандан кейин СТГ миқдори ошмайди. Акромегалияда тиролиберин юборгандан сўнг ўсиш гормонининг ошиши кузатилади. Кўпгина авторлар тиролиберинли синаамга қараб акромегалияни 2 формага ажратишади: гипоталамусга боғлиқ бўлмаган (гипофизар) ва гипоталамусга боғлиқ (гипоталамик, марказий) 3) L-ДОПАли синама- 100 мг\кг га L-ДОПА перорал ичирилганда у ичаклардан сўрилади ва МНС бориб допаминга айланади ва дофаминли рецепторларни стимуллайди. Соғломларда L-ДОПА ичилгандан сўнг 1 соатдан сўнг қон зардобида СТГ 3 марта ва ундан ортиқ мартага ошади ва аста-секин 3 соат мобайнида ўз ҳолига қайтад. Нанизмда эса ўзгармайди Кўп авторлар тиролиберинли тестга қараб акромегалияни гипоталамусга боғлиқ бўлмаган («гипофизар») ва гипоталамусга боғлиқ («гипоталамик», ёки «марказий») формаларга бўладилар.


Гипоталамик ва гипофизга боғлиқ бўлган акромегалиянинг бир-биридан фарқи:




Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling