Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet5/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ПРОФИЛАКТИКАСИ:
1) Ҳомиладор аёлларда инфекцион касалликларнинг олдини олиш 2) Ҳомиладор аёлларда физик зўриқишларнинг олдини олиш 2) Ҳомиладор аёлларда психик зўриқишларнинг олдини олиш 4) Чақалоқларда туғруқ пайтидаги бош мия травмаларининг олдини олиш 5) Ҳомиладор аёлларда яхши социал-гигиеник шароит яратиб бериш 6) Ҳомиладор аёлларда тўлақонли овқатланишни таъминлаш ДАВОЛАШ:
1) Парҳез: Беморларнинг овқатланиши тўлақонли бўлиши керак, бунда ҳайвон оқсиллари, мева ва сабзовотлар, А Е С Д витаминлари, В гуруҳ витаминлари, кальций ва фосфорга бой бўлиши керак 2)Этиотроп: унинг сабабига боғлиқ. Агар ўсма бўлса ўсмани хирургик йўл билан олиб ташлаш, баъзан нур билан даволанади 3) Патогенетик: Гипофизар нанизмда ўсиш ва физик ривожланишни стимуллаш учун синтетик анаболик стероидлардан фойдаланилади. Бу учун беморнинг ёши 5-7 ёшдан 19 ёшгача бўлиши керак, улар узоқ муддатда буюрилади, паст активликдаги препапатлар юқори активлик билан алмаштирилади (одатда 2-3 йилдан кейин): метандростеналон (нерабол, дианобол) суткалик дозаси 0,1-0,15 мг\кг, Ретаболил 1мг\кг ойида 1 марта м\о, ўсиш гормони секрецияси етишмовчилигида соматотропин 2-4 т\б м\о ҳафтасига 3 марта 2 ой кейин 2 ой танаффус 4) Симптоматик: гипотериозни бартараф этиш учун тиреоид препаратлар тиреоидин 0,05-0,2 г кунига трийод тиронин гидрохлорид 5-20 мкг кунига Жинсий безлар ривожланиши ва функциясини стимуллаш учун хорионик гонадотропин 1 000-1 500 т\б ҳафтасига 1-2 марта м\о даво курси 10-15 инъекцияни ташкил этади . Хорионик гонадотропин билан даволаганда у билан биргаликда эркакларга кичик дозадаги андрогенлар (метилтестестерон кунига 5 мг дан сублингвал) , аёлларга эса эстроген препаратлар берилади .
Акромегалия ва гигантизм
Акромегалия ва Гигантизм - маълум бир патологик жараёнларнинг вариантларидир.
АКРОМЕГАЛИЯ- грекча acron- мучаланиш ва megas- катта деган маъноларни билдиради – скелет, юмшоқ тўқималар ва ички органларнинг диспропорционал ўсиши бўлиб аденогипофиз эозинофил ҳужайралирининг ўсиш гормонини кўп ишлаб чиқарилиши билан характерланади. Унинг учраши кўпинча 20-40 ёшга тўғри келади. ГИГАНТИЗМ- ўсиш гормонинг кўп ищлаб чиқарилиши натижасида скелет, юмшок тўқималар ва ички органларнинг ёшга нисбатан кўп пропорционал ўсишидир.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling