Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet4/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

4) L-ДОПАли синама- 100 мг\кг га L- ДОПА перорал ичирилганда у ичаклардан сўрилади ва МНС бориб допаминга айланади ва дофаминли рецепторларни стимуллайди. Соғломларда L-ДОПА ичилгандан сўнг 1 соатдан сўнг кон зардобида СТГ 3 марта ва ундан ортиқ мартага ошади ва аста-секин 3 соат мобайнида ўз ҳолига қайтади. Нанизмда эса ўзгармайди. Рентгендиагностика: Калла суяги рентгенограммасида унинг ўлчамлари ёш болаларникидай, унинг гумбази ингичка, генетик нанизмда турк эгари ўзгармаган, турк эгаридаги ўзгаришлар касалликни келтириб чиқарадиган сабабларига боғлиқ. Туғма гипофиз ривожланмаганида турк эгари кичрайган, ўсма бўлганда формаси ўзгариб катталашган ва деворлари деструкцияга учраган. Генетик нанизмнинг пангипопитуитар формасида суякланишнинг орқада қолиши кузатилади. Даволанмаган ҳолларда ўсиш зонаси бир умрга очиқ қолиши мумкин.
ДИФФЕРЕНЦИАЛ- ДИАГНОСТИКАСИ:
1) Тиреогенли нанизм билан - бунда интеллект пасайган, гипотериоз белгилари: беҳоллик, қабзият, терининг қуруклиги, қалқонсимон безнинг радиоактив йодни ютинишининг пасайганлиги кузатилади. 2) Хонродистрофия билан - бунда ўсишнинг тўхташи нопропорционал, жинсий органлар ривожланиши ва функцияси нормал. Беморнинг ташқи кўриниши: боши катта, пешона ва чакка қисмлари ривожланган, мучалар қисқарган, оёқлар қийшайган, думбалар ташқарига чиққан 3) Шерешевский -Тернер синдроми билан- бунда бўйин териси бурмаси кузатилиб, бу бурма бошдан елкага қараб боради, қулоқ супраси пастда жойлашган, ички органлар туғма деффекти (аорта бўйинчаси стенози ва б), скелетдаги ўзгаришлар (синдактилия, Маделунг типидаги билак-панжа бўғимининг деформацияси, метакарпал ва метатарзал суяклар ва фалангаларнинг қисқариши), манфий жинсий хроматин, кариотип 45Х 4) Даун касаллиги билан- бунда ўсишнинг тўхташи ақлий заифлик билан бирга кечади . Беморларнинг ташқи кўриниши: кўзлари ғилай, юзнинг сабабсиз қувончли кўриниши, тили катта оғзидан чиқиб туради. Скелет ривожланишининг паспорт ёшидан орқада қолиши гипофизар нанизмдек яққол ифодаланмаган, жинсий ривожланиш кечикмаган ёки озгина кечиққан 5) Соматоген дистрофия билан- анамнезида: очлик, моддалар алмашинувининг сурункали бузилиши ва ички органларнинг сурункали касалликлари; клиникасида: анемизация, ориқлаш, буйрак, юрак, ўпка, овқат ҳазм қилиш системаси касалликлари симптомлари 6) Лоренс-Мун-Бидл синдроми билан - бунда паст бўйлилик ақлий заифлик, семизлик, полидактилия, пигментли ретинит билан бирга кечади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling