ФСГ- эркакларда сперматогенез жараёнида иштирок этади.
ПРГ(пролактин)- аёлларда туғруқ даврида сут ишлаб чиқарилишини стимуляция қилади. Эркакларда сперматогенез жараёнида иштирок этади.
Окситоцин- бачадон силлиқ мушакларини қисқаришини таъминлайди. Эркакларда ҳам ишлаб чиқарилади, лекин фаолияти паст.
АДГ ёки вазопрессин- иккиламчи буйрак каналчаларида сув реабсорбциясида иштирок этади.
Гипофизнинг 7 та гормонларида ҳам либерин бор фақат СТГ, ПРГ, МСГда статини бор.
ҚАЙТАР БОҒЛИҚЛИК МЕХАНИЗМИ- бу безлар ёки гормонларнинг бир - бирига бўлган муносабати.
Унинг 3 хил тури тафовут этилади:
1. Узун йўл орқали хабар перифериядан гипоталамусга боради.
2. Қисқа йўл орқали хабар перифериядан гипофизга ёки гипофиздан гипоталамусга боради.
3. Ультра қисқа йўл жараён фақат битта безнинг ўзида рўй беради. Мисол: гиперпролактенемикгипогонадизм ПРГ ишлаб чиқарилишининг ошиши ўз навбатида ЛГ, ФСГ ишлаб чиқарилишининг пасайишига олиб келади. нормада лактацияда, патологияда ўсмада.
НАНИЗМ
Нанизм – грекча nanos cўзидан олинган бўлиб, пакана деган маънони англатади. СТГ нинг абсолют ёки нисбий етишмовчилиги натижасида скелет, орган ва тўқималарнинг ўсишдан орқада қолиши билан характерланади. эркакларда 130 смдан аёлларда эса 120 смдан паст бўлса нанизм деб диагноз қўйилади. Нанизм мустакил касаллик бўлиши мумкин ёки бир қанча эндокрин ва ноэндокрин касалликларда симптом бўлиб, келиши мумкин. ТАСНИФИ: Нанизмнинг икки хил формаси тафовут қилинади: 1. Пропорционал тана тузилишининг бузилиши билан кечадиган нанизм
Тиреогенли (микседематоз) нанизм
Буйрак усти бези касалликларидан кейин келиб чиққан (адреногенитал) нанизм
Айрисимон без касалликларидан кейин келиб чиққан нанизм
Экзоген таъсирлар натижасида келиб чиққан ёки алиментар нанизм
2. Ноорпорционал тана тузилишининг бузилиши билан кечадиган наним
Рахитик нанизм
Хонродистрофик нанизм
Туғма суяк мўртлиги натижасида келиб чиққан нанизм
Do'stlaringiz bilan baham: |