Al-xorazmiy nomidagi urganch davlat universiteti


Download 0.95 Mb.
bet2/6
Sana19.06.2020
Hajmi0.95 Mb.
#120428
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ataniyozova Nodira Qirqbo`g`imlar

. (Tallophyta)

Юксак ўсимликларнинг вегетатив танаси барг, поя, илдиздан иборат. Шунинг учун уларни кармофита (Cormophyta) ўсимлик дейилади. Тубан ўсимликларнинг вегетатив танаси ниҳоятда содда анатомик тузилишга эга.

Тубан ўсимликларга сувўтлар, вируслар, бактерия, замбуруғлар, лишайниклар киради. Озиқланишига кўра сувўтлар – автотроф, бактерия ва замбуруғлар – гетеротроф организмлар ҳисобланади.

Ўсимликлар дунёсини ботаника фани ўрганади. Унинг бир нечта бўлимлари мавжуд:



Ўсимликлар систематикаси – морфология билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг асосида морфологик белгилар ётади. Систематиканинг флористик ва филогенетик вазифаси мавжуд бўлиб, флористик вазифаси тур ва ундан катта бўлган бошқа таксономик бирликлар тўғрисида кўпроқ маълумот тўплайди ҳамда уларни бир –бири билан яқин (ўхшаш) лик белгиларига асосланган ҳолда маълум бир систематик категорияларга (тур, оила, қабила, синф, бўлимларга) жойлаштиради.

Филогенетик вазифада – ўсимликларнин комплекс белгилари (морфологик, кимёвий, физиологик, эмбриологик ва ҳоказо)га асосланган ҳолда, улар бир системага жойлаштириладики, бу системада ўсимликлар дунёсининг келиб чиқиши тарихини, уларнинг филогениясини акс эттира олиш керак. Демак, филогения ўсимликларнинг эволюциясини авлоддан тортиб энг катта систематик бирликларгача бўлган ўхшашлик муносабатларини ўрганади.

Умуман юксак ўсимликлар олами ҳозирги вақтда қуйидаги бўлимларга бўлинади:

1. Риниятоифа – Rhyniophita

Юксак ўсимликларнинг энг содда тузилишга эга бўлган қадимги вакиллари қазилма ўсимликлардир.

2. Мох (йўсин) тоифа – Bryophyta

Ривожланиш жараёнида гаметофит устун, спорофит редукцияга учраган ўсимликлар.

3. Псилоттоифа- Psilotophyta

Спорафит устунлик қилади, гаметофит ер остида бўлади.

4. Плаунтоифа- Lycopodiophyta

Спорофит устун туради, микрофилия илдизлари бор. Гомоспора ва гетероспорали.

5. Қирқбўғимтоифа- Equisetophyta

Спорофит устун туради. Гомо ва гетероспорали, барг ва шохлари поя бўғинларида мутовка (тўп-тўп) бўлиб туради.

6. Қирққулоқтоифа (папоротниктоифа) - Polypodiophyta

Спорофит устун туради.

7. Очиқ уруғли ёки қарағайтоифа- Gymnospermae ёки Pinophyta

Спорофит устун туради. Макрофилли ва микрофилли, шаклан ўзгарган макроспорали уруғ куртакларидан юзага келадиган уруғлар билан кўпаяди.

8. Ёпиқ уруғли ёки магнолиятоифа- Angiospermae ёки Magnoliophyta

Спорофит устун туради. Уруғлари оналик тугунчасининг ичида тараққий этган.

1-6 гача юксак спорали ўсимликлар.

7-8 уруғли ўсимликлардир.

Инсон ҳаётида ўсимликларнинг жуда катта аҳамиятга эга эканлигини ибтидоий даврда яшаган одамлар ҳам билган, чунки фойдали ўсимликлардан ташқари зарарли ўсимликлар ҳам кам эмас. Шунинг учун ҳам уларни бир-биридан фарқ қилиши учун ўсимликлар классификациясини яратиш зарурияти туғилган. Ўсимликлар классификациясининг энг қадимги нусхалари грек философларининг китобларида, анча кейинги намуналари эса сўнгги даврда, яъни Рим ҳукмронлиги даврида яратилган ва замонамизгача етиб келган. Эрамиздан олдинги 384-322 йиллар қадимги грек фани Аристотел асарларида ҳаммадан кўп равнақ топган.



Адабиётлар шархи.

Аристотел ҳайвонотлар классификациясини яратган ва бу билан ҳайвонотлар систематикасига асос солган.

Аристотелнинг ботаникага оид асарлари йўқолиб кетган, бироқ сақланиб қолган асарларига қараб, унинг ботаника масалалари билан қизиққанлигини англаш мумкин. Аристотелнинг “Ўсимликлар назарияси” номли асари бизгача етиб келмаган, лекин у ўз даврида 100 дан ортиқ ўсимлик турларига тавсиф берган. Аристотелнинг шогирди Теофраст (эрамиздан аввалги 371-286 йиллар) ўз ватанидаги талай ўсимликларни ва бошқа ўлкаларда ўсадиган кўпгина ўсимликларни текширади ва ўсимликлар классификациясини ҳам ишлаб чиқади. У ҳамма ўсимликларни дарахтлар, буталар, ярим буталар ва ўтларга бўлди. Теофраст ўсимликлар тўғрисидаги билимларини ўсимликларнинг турмушдаги аҳамияти билан маҳкам боғлайди ва одам қўли билан яратилган шароитда ўсимликларнинг қай тариқа ўзгариб боришига эътибор беради. У ўсимликларни маданийлаштириш методларини ва сабзавот ҳамда бошқа фойдали ўсимликлардан юқори ҳосил олишни кўрсатиб беради. У ўсимликларни атрофлича ўрганиб 10 томлик “Ўсимликларнинг табиий тарихи” номли асарини ёзади ва 450 га яқин ўсимликларга ҳаётий шаклига ва экологик хусусиятларига қараб тузади.

У маданий ўсимликларнинг табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фарқи борлигини инобатга олади. Лекин унинг яратган тизими мазмунига кўра сунъий тизим эди. Шундай бўлса ҳам бу тизим 1 асргача давом этди.

Кейинчалик ўсимликларни уларнинг аҳамиятини кўзда тутиб ўрганиш узоқ вақтгача ҳукмрон йўналиш бўлиб қолди. Бу йўналиш рим олими Плиний асарларида (эрамиздан аввалги 24-79 йилларда) ўз аксини топди. Теофраст ишларини Плиний давом эттирди. Плиний “Табиат тарихи” номли 9 томли китоб ёзиб, унинг 6 томи ўсимликлар дунёсига бағишланган. У 1000 га яқин ўсимлик турига тавсиф беради.



Асли грек бўлиб, Римда машҳур врач ҳисобланган, кўп сафарларга бориб, кўпгина ўсимликларни ўз кузатувларидан билиб олган.

Диоскорид (1асрда яшаган) 500дан ортиқ ўсимлик турларини баён қилиб асар ёзади ва шу асарларида уларнинг қаерда ўсишини ва қаерда тарқалганлигини кўрсатиб беради. Лекин Диоскорид асарлари ўсимликлар классификациясининг принципиал асосларини ишлаб чиқиш учун муҳим аҳамиятга эга эмас эди. Лекин 15 аср давомида энг муҳим қўлланма бўлиб келган. Унинг “Доривор моддалар” номли асари бор. Ўсимликлар тўғрисидаги маълумотлар Ўрта Осиёда ўрта асрларда яшаб ижод қилган олимлар асарларида ҳам кенг баён этилган.

Муҳаммад Ал-Хоразмий (782-847) 847- йилда “Китоб сурат ал-арз” номли асарини ёзади. Унда дунё океанлари, қитъалари, қутблар, дарё, ўрмон, кўл, ўсимликлар ҳақида маълумотлар беради.



Абу Бакр Ар-Розий (865-925) табиат ҳақида 33 та табобат бўйича 56 та асар ёзган. Унинг “Ал Ховий” асари ҳажми жиҳатидан, тиб қонунларидан катта бўлган, уни 15 йилда ҳам тугата олмаган, бу асарни унинг вафотидан кейин шогирди ёзиб тугатган.

Абу Наср Фаробий (870-950) 180 та асар ёзган. Шулардан 11 таси табиатга оид бўлган.

Абу Райҳон Беруний (937-1048) “Сайдана” номли асарида доривор ўсимликларнинг номларини 31 тилда баён қилган. Бу асар 1- фармакагенезияга доир йирик асар эди. “Сайдана” да 1000 та доривор ўсимликка тавсиф берилган.
Абу Али Ибн Сино (980-1097) ҳаёти давомида 450 дан ортиқ асар ёзган, шундан 242 таси бизгача етиб келган. Асарлар ичида энг машҳури “Тиб қонунлари” бўлиб, у 5 жилдли ҳисобланади. Бунда 400 дан ортиқ доривор ўсимликлар ҳақида маълумот берилган. Бу асар 1-марта 1020 йилда нашр қилинади. Умуман Ибн Сино асарлари ХVI асргача Европадаги университетлар учун асосий қўлланма бўлган. 1954 йилга келиб бу асар ўзбек тилида нашр этилди. 1980 йилда олимнинг 1000 йиллик юбилей муносабати билан бу асар 2-марта нашрдан чиқди.

Ботаника ХV аср охиридан бошлаб тараққий эта бошлади. ХV аср охирида Теофраст асарлари грек тилидан лотин тилига таржима қилинди ва Диоскарид билан Плинийнинг унутилиб кетган асарлари яна ўрганила бошланди. Италия гуманистлари қадимги ботаниклар тилга олган ўсимликларни атрофдаги табиатдан излай бошлайдилар.



ХV асрнинг охирлари ва ХVI асрнинг бошларида қилинган катта саёҳатлар Европада ҳеч ким билмайдиган ўсимликлар ҳақидаги маълумотларни берди. Чет мамлакатларнинг ўсимликлари, айниқса уларнинг фойдалилари ботаника боғлари деб ном қўйилган маҳсус жойларда экила бошланди. Ўсимлик намуналарини қуритилган ҳолда сақлаш усули ҳам ўша вақтларда кашф этилди. Уларни гербарийлар деб атала бошланди. Бироқ тўпланган материаллардан фойдаланиш учун уларни системага солиш аниқ бир тартибга келтириш зарурияти туғилди. Жуда катта ҳажмда гербарийлар тўпланганлиги муносабати билан ХVI асрдан бошлаб, тахминан ХVIII аср ўрталаригача ўсимликларни системага солиш вазифаси ботаниканинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолди.

Масалан, К.Линнейнинг устози табиатшунос Бургов (1668-1738) ХVII асрнинг охири ва ХVII асрнинг бошларидаёқ ботаникани табиатнинг бир қисмидир деб таърифлаб, унинг ёрдамида “Ўсимликларнинг номлари аниқ ва осонгина билиб олинади ва яхши эсда қолади” деган эди.

Ўсимликлар тизимини ( системасини) яратиш уcтида қилинган илк уринишлардан энг кўзга кўринган (1583) Италия ботаниги – врач Цезольпин (1519-1603)системасидир. У ҳам 1000 тур ўсимликни аниқлаб, фанга киритган. Цезольпиннинг асосий хизмати шундаки, у ўз классификациясига субъектив белгиларни эмас, балки объектив белгиларни, яъни одам учун маълум даражада аҳамияти бўлган “Тасодифий” белгиларни эмас, балки ўсимликнинг ўзи учун муҳим бўлган белгиларни асос қилиб олиш кераклигини англади. Цезольпин ўсимликлар системасини тузиш учун кўпайиш органларининг белгилари ҳаммасидан муҳимдир деган қоидани назарий жиҳатдан асослаб беришга уриниб кўрди.

Цезольпин “Ўсимлик ҳақида” асарида ўсимликлар оламини аввало икки қисмга: 1) Дарахтлар ва буталар; 2) Ярим буталар ҳамда ўтларга ажратди ва кейинроқ уларнинг мева тузилиши, мева уяларининг ва уруғларининг сонига қараб 15 синфга бўлди, кейинчалик гул тузилишига қараб янада кичикроқ гуруҳларни ҳам ажратди. Шундай бўлса ҳам, ҳозирги замон нуқтаи назаридан қараганда жуда номукаммал бўлган Цезольпин системаси систематика фанининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган.

ХV асрга келиб, асарлар билан бир қаторда ботаника боғлари ҳам барпо қилина бошланди. Дастлаб Университетларда доривор ўсимликлар боғи ташкил этилди. Бундай ботаника боғлари Италия, Германия, Франция, Голландия, Англия, Россияда ташкил этилди.



Пётр I нинг фармони билан Москвада 1706-йилда доривор ўсимликлар коллекцияси ташкил қилинади. 1805-йилга келиб, у Ботаника боғига айлантирилади. ЎзФА Ботаника боғи 1921-йилда барпо қилинган.

ХVI - ХVIII асрларда ўсимликларнинг янги системаларини яратган бир қанча ботаникларнинг ишлари ХVIII асрнинг ярмида швед табиатшуноси К.Линнейнинг (1707-1778) асарларида маълум даражада поёнига етди. К.Линней ўсимликларни Теофраст таклиф этган ва Цезольпин қувватлаганидек, дарахт, бута ва ўтларга бўлишдан воз кечди. У асосий систематик белги ўрнида кўпайиш органини “Ўсимлик турлараро” китобида танлади. Лекин Цезольпин сингари мевани эмас, балки гулни, аниқроқ қилиб айтганда, чангчилар (андроцей)нинг тизимини танлаб олди. У барча ўсимликларни гулига қараб, 24та синфга бўлади, синфларни эса 116 та қабилага ва 1000та туркумга бўлган. Линней системаси амалий жиҳатдан қулай бўлиб чиқди. У биринчи бўлиб ҳамма жойда ҳар бир ўсимлик номини икки сўз билан атади, яъни Бинар номенклатура жорий қилди. Ўсимлик қўш ном билан аталди. Бунда биринчи сўз билан ўсимликнинг қайси туркумга мансублигини кўрсатилса, иккинчи сўз билан одатда мазкур турга хос маҳсус белги кўрсатиб бериладиган бўлди. Лекин тур ва авлод тушунчалар янги тушунча эмас эди. Тур ҳақидаги таълимотнинг асосчиси Д.Рей турни бир бирига ўхшаган турлар бирлаштирилиб, авлод дейиладиган бўлди. Линней тадбиқ этган бинар номенклатура ва ўсимликларни тасвирлаш усули жуда ҳам қулай бўлиб чиқди, шунга кўра ботаниклар ва зоологлар ҳозирги кунга қадар улардан фойдаланиб келади. Лекин Линней системасининг ҳам муҳим камчилиги бор эди. Масалан, ғалла ўсимликларининг кўпчилиги ҳар хил синфларга киритилган эди. 6 синфга киритилган карам, шоли, пиёз қабилалари сунъий равишда бирлаштирилган эди, бу катта хато эди. Линней табиий система тузиш ниятида уриниб кўрди ва ўсимликларни 67 та табиий қабилага (тартибга) бўлди, бироқ бу қабилалар турли - туман ўсимликларнинг ҳаммасини ўз ичига ололмайди. Лекин Линней ўзининг табиий системасини тушунтириб бера олмади. Буни ўзи ҳам тан олади. “Мен ўзимнинг табиий қабилаларимни асослаб бера олмайман, аммо мендан кейин келадиганлар бунга асос топади ва менинг ҳақ бўлганлигимни англайди” деган сўзларни ёзиб қолдиради. Сунъий система (тизим) танқидга учрагандан кейин, олимлар олдида янги тизимни тузиш зарурияти туғилди.

Табиий классификация тўғрисидаги тушунчаларни кенгайтиришда А.Жюссьенинг “Ўсимликларнинг туркумлари” (1789-й) деган асари муҳим босқич бўлди. Жюссьенинг табиий системаси илмий систематиканинг асл мазмунига муҳим ўзгариш киритди. У табиий тизимнинг асосчиси ҳисобланади. У “Ўсимликлар туркумлари” асарида ўсимлик дунёсини 3 та қаторга ажратади:
1. Уруғпалласизлар

2. Бир уруғпаллалилар

3. Икки уруғпаллалилар

Эволюция назариясини биринчи бўлиб яратган Ламарк (1744-1829-й) ижоди табиий классификациянинг тараққий этишида жуда муҳим рол ўйнайди. Табиий тизимни такомиллаштиришда Ж.Б.Ламарк ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Ламарк турлар орасида кўпинча кескин фарқ бўлмаслигини англай олди. “Турларнинг пайдо бўлиши” деган ўз назариясини яратган. Ч.Дарвин ҳам турларнинг ривожланиши тўғрисида жуда кўп асарлар яратди. Юқорида айтиб ўтилган олимлардан ташқари ўсимликлар систематикасини ривожлантиришда Венштейн, Кузнецов системалари ҳам катта рол ўйнайди.

Машҳур немис ботаниги А. Энглер (1844-1930-й) бутун дунё тан олган филогенетик тизимни ишлаб чиққан.Энглер тизимида барча ўсимликлар дунёси 17 та бўлимга ажратилади. Шундан 13 бўлими тубан ўсимликларга тегишли бўлиб, 14-бўлими йўсинларни ўз ичига олади, 15-бўлим псилофитлар, псилотлар, плаунлар, қирқбўғим ва қирққулоқларга, 16-бўлим очиқ уруғлиларга, 17-бўлим эса ёпиқ уруғлиларга бағишланган. Филогенетик тизимлардан яна бири Даниялик ботаник Е.Варминг ва Австралиялик ботаник Р.Веттштейнларникидир. Р.Веттштейн ўз тизимида ўсимликлар дунёсини 9 та бўлимга ажратади. Ундан 8 таси тубан ўсимликларга оид бўлиб, 9-бўлим юксак ўсимликларни ўз ичига олади.



Россияда ўсимликлар систематикасига П.Горянинов (1795-1865-й) катта ҳисса қўшади. У 1864-йилда “Табиат тизимининг ўзига хос қирралари” номли китобида табиатда тараққиёт оддийдан мураккабга томон йўналишда боришини ва тубан ўсимликлардан юксак ўсимликлар келиб чиққанлигини таъкидлайди. У ўсимликлар дунёсини 12 та синф, 48 қабила ва 187 та оилага бўлади.

Филогенетик системани тузишда М.Горажанин, Н.Кузнецов (1914), Х.Галлир (1912), А.Вага, Д.Зеров, Ч.Бесси (1995), Д.Ж.Хатчинсон ва Н.Бушларнинг хизматлари бениҳоя каттадир. Улардан ташқари А.Л.Тахтаджян, А.Кранквист ва В.Циммерман (1966) ҳамкорликда юксак ўсимликларни 8 та бўлимга ажратади.

1. Мох (йўсин) лар

2. Риниялар

3. Псилотлар

4. Плаунлар

5. Қирқбўғин

6. Қирққулоқ

7. Очиқ уруғлилар

8. Ёпиқ уруғлилар

Ўзбекистондаги ботаниклардан М.Г.Попов, П.Коровин, И.И.Гранитов, Қ.З.Зокиров каби олимлар ҳам систематика фанининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. Ўзбекистон олимларининг жуда катта ютуғи шундан иборат бўлдики, улар 10 жилдлик Ўрта Осиё ўсимликлари аниқлагичини босмадан чиқарди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон систематиклари Ўзбекистон флорасини ўзбек тилида нашр қилиш устида иш олиб боришмоқда.
Асосий кисм.

Қирқбўғимтоифа ўсимликларнинг характерли белгиси шуки, поясининг бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинганлиги ҳамда баргларнинг ҳалқасимон жойлашганлиги билан ажралиб туради.

Қирқбўғимларнинг кўпчилик турлари бизгача етиб келмаган.

Бўлимнинг асосий синфлари:



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling