Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
3-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
РЕЖА: 7.1. Хотира ҳақида умумий тушунча 7.2. Хотиранинг нерв физиологик асослари 7.3. Хотира турлари 7.4. Хотира жараёнлари Таянч сўз ва иборалар: Эмоционал, образ ва сўз-мантиқ хотираси, мнемик,феноменал, образли Хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. Биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. Хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. Бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. Киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисаларни яхши эслаб қолади. Аксинча, киши учун кам аҳамиятга эга бўлган нарсалар ёмон эсда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. Шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайтсак, кўпгина адабиётларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. «Индвиднинг ўз тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга ХОТИРА тушириши хотира деб аталади». Лекин мазкур таърифларни таҳлил қилган профессор Э.Ғозиев томонидан хотира тушунчасига қуйидагича таъриф берилади. «Хотира атроф-муҳитдаги воқелик (нарса)ни бевосита ва билвосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда, пассив ва фаол ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс эттирувчи эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, унутиш ҳамда таниш ҳиссидан иборат психик жараён. Алоҳида ва умумийлик намоён қилувчи ижтимоий ҳодиса барча таассуротларни ижобий қайта ишлашга йўналтирилган мнемик фаолиятдир». Шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган мазкур таъриф хотиранинг мураккаб, кенг қамровли жиҳатларини тўла таъкидлаш имкониятига эга. Шахснинг йўналиши унинг қизиқишида ифодаланади. Кишининг қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир кўрсатади, яъни яхши эсда олиб қолишни таъминлайди. Биз кўпинча у ёки бу нарса ва ҳодисаларни ёмон эсда қолдирамиз. Бу хотирани ёмонлигини эмас, балки уларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. Масалан, ўқувчилар ҳамма фанларни бир хил ўзлаштира олмайдилар. Бу уларнинг ҳар хил хотирага эга эканликлар билан эмас, балки ўқитилаётган фанга қизиқишнинг ҳар хиллиги билан тушунтирилади. Эсда олиб қолишга кишининг эмоционал муносабати ҳам катта таъсир кўрсатади. Киши учун яққол ҳаяжонли реакстия вужудга келтирувчи нарсалар онгда чуқур из қолдириб, пухта ва ўзоқ ёдда сақланади. Биз бир нарсадан таъсирлансак, ўша ўзоқ вақт эсда сақланади. Самарали хотира кишининг ирода сифатларига ҳам боғлиқдир. Кучсиз, иродасиз, ишёқмас кишилар ҳар доим юзаки, ёмон хотирлайдилар. Аксинча, иродали, материални ўзлаштиришга астойдил киришадиган кишилар пухта ва чуқур эслаб қоладилар. Самарали хотира кишининг умумий маданиятига, унинг ақлий савиясига, билимига, уқувига фикрлаш қобилиятига, кўникмаа ва одатларига ҳам боғлиқдир. Шундай қилиб, хотиранинг табиати ва унинг самаралилиги шахснинг хусусиятлари билан боғлиқдир. Шахс ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида ўзининг хотирлаш жараёнини онгли равишда тартибга солади ва бошқаради. Хотира соҳасида қуйидаги асосий жараёнлар: эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш бир-биридан фарқ қилинади. Бу жараёнлар фаолиятда таркиб топади ва белгиланади. Маълум материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти давомида индивидуал, яъни шахсий тажрибани тўплаш билан боғлиқдир. Тўпланган тажрибадан кейинги фаолиятда фойдаланиш қайта эсга туширишни талаб қилади. Маълум материалнинг фаолиятда қатнашмай қолиши ёддан чиқаришга олиб келади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling