Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
3-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.4. Хаёлнинг асосий хусусиятлари
- Назорат учун саволлар
Хаёлнинг реаллиги - воқеликни тўғри акс эттирувчи хаёлий
образларнинг яратилиши, генийларни хаёлининг кучи реал хаёлдир. Масалан, : космосга учиш хаёлни олдиндан тасаввур этиш. Хаёлнинг реаллиги одамнинг тажрибасига, билимига, тафаккурига боғлиқ бўлади. Образлар амалга ошмаса, бу реал хаёл бўлмайди, балки фантастик хаёл бўлади. Болаларда хаёл катталарга тақлид қилиш орқали ўсади. Болаларда фантазия жуда кучли, масалан, улар оддий чўпни «учқур от» деб тасаввур қилиб ўйнайдилар. Уларни қаҳрамон деб ҳис қиладилар. Ясли ёшига нисбатан боғча ёшидаги болалар хаёли бир мунча кенгроқ бўлади. Уларда хаёл асосан кенгроқ бўлади. Бола катталарга тақлид қилиб, шофёр, доктор бўлади ва ҳоказо. Боғча ёшидаги болаларда хаёл ихтиёрий бўлади. Масалан, катта одам болага кубиклардан уй ясаш, расм чизиш каби топшириқлар беради. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли катталар билан мулоқотда бўлиш таъсирида ўсади. Болалар эртакларни тинглашни, воқеаларни эшитишни ёқтирадилар. Катталарнинг фикрларини эшитиш натижасида болаларда улар ҳали кўрмаган нарсалар тўғрисида образлар пайдо бўлади. Болалар ўйин вақтида эркин образларни яратадилар. Кичик ёшдаги болалар хаёлининг ўсиши учун тарбиячининг олиб борадиган машғулотлари, турли ўйинларини тасаввур этишлари катта аҳамиятга эга. Асосан қизиқишлар хаёлнинг ўсишига ёрдам беради. Хаёл фаолияти кучли бўлса унинг мазмуни кенгроқ идрок қилинади. Хаёл тасаввурлари эсда олиб қолиш, эсга тушириш боғланишларини вужудга келтириш учун таянч бўлади. Тафаккур жараёнидаги яққоллик хаёл фаолияти туфайли содир бўлади. Хаёл фаолияти туфайли туғиладиган ҳислар кўпинча анча кучли ва барқарор ҳислар бўлади. 9.4. Хаёлнинг асосий хусусиятлари Хаёл жараёни ва унинг вужудга келиши бир қанча шароитларга боғлиқдир. Хаёл ҳар доим маълум бир йўналишга эга. Одатда вужудга келган хаёл одамнинг ўз фаолияти давомида нимага интилаётгани, нимани истаётгани билан боғлиқ бўлади. Масалан, тарбиячи тарбияланган болаларнинг ким бўлиб етишишларини хаёлан кўз олдига келтириб кўради. Хаёл жараёнининг хусусиятларидан бири шундан иборатки, хаёл одамнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва ўз олдига қўйган вазифалари билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Лекин шуни айтиб ўтиш лозимки, одамнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳамма вақт ҳам истаган нарсаларга эришавермайди. Кўпроқ одамнинг хаёлида ҳамма вақт қўрқинчли нарсалар гавдалана боради. Ана шу пайтдаги эҳтиёжининг таъсири билан одамнинг хаёли ўтмишда идрок қилинган нарсалардан ҳосил бўлган тасаввурни ижодий равишда қайта ишлаб, янги образлар ярата бошлайди. Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, хаёл хамиша бой тажриба ҳамда билимларга асосланади. Агар билим етишмаса, хаёлий тасаввур ҳосил бўлмайди. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга қадимги давр инсонлари ҳақида гапирилса, улар худди ҳозирги замон кишилари сингари тасаввур қиладилар. Бунинг асосий сабаби билимларнинг етишмаслиги, шунингдек мазкур ёшдаги болалар тарихий мўзейларда бўлмаганликлари, театрларга тушиб, тарихий асарларни кўрмаганликлари, тарихий киноларни ҳали жуда кам кўрганликлари туфайли бундай тасаввурларни ҳосил қилишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан навбатдагиси хотира тасаввурларини анализ ва синтез қисмидан иборатдир. Хаёл учун материал бўладиган тасаввурлар хаёл яратиб бераётган образларга кўпинча тўлиқ ҳолда кирмасдан, балки қисман фаолиятида рўй беради. Бунда муайян тасаввурлардан ажратиб олинган элементларни бошқа тасаввурлар билан қўшиш ва бир туркум қилиш жараёни рўй беради. Мана шундай синтез қилиш фаолиятида фойдаланадилар, улар яъни ёзувчилар ўз асарларидаги қайдномаларнинг типларини бир қанча айрим тасаввурлардан вужудга келтирадилар. Ниҳоят хаёлнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, агар идрок образлари айни ҳозирги пайтдаги нарсалар билан боғлиқ бўлса, хотира образлари ўтган замондаги нарсаларнинг образларини тиклаш билан боғлиқ бўлса, хаёлий йўл билан яратилган образлар эса ҳозирги ва ўтган замонгагина эмас, балки келажак замонга, одам келажакда нима ишлар қилишини хаёлан тасаввур қилиб кўриш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Назорат учун саволлар 1. Хаёл хақида тушунча 2. Хаёл жараёнларининг нерв физиологик асослари 3. Хаёл жараёнлари ва сифатлари 4. Хаёлнинг асосий хусусиятлари Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling