Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/42
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1489373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
3-maruza matni

ДИҚҚАТ
 


 Диққат психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум 
аҳамиятга эга бўлган объект устида тўпланишидан иборат билиш жараёнидир. 
Йўналтириш деганда психик фаолиятнинг танловчанлик табиати, объектни 
ихтиёрий ва беихтиёрий танлаш тушунилади. Ўқувчи мактабда ўқитувчи 
гапираётган гапларни эшитиб ўтирганда мана шу эшитиб ўтириш фаолиятини 
онгли равишда танлаб олган, унинг диққати онгли равишда қўзғалган шу 
мақсадга бўйсундирилган бўлади. Ўқувчининг бирор бошқа нарсага 
чалғимасдан ўқув материалининг мазмунига зеҳн қўйиб ўтиришида унинг 
психик фаолиятининг йўналиши ифодаланади.
Психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда ана шу танлашгина 
тушунилиб қолмай, балки ана шу танланганни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш 
тушунилади. 
Диққатнинг билиш жараёни учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозимдир. Диққат сезиш жараёнида, идрок қилишда, хотира, хаёл ва 
тафаккур жараёнларида ҳар доим иштирок этади. Диққат барча акс эттириш 
жараёнларимизнинг 
доимий 
йўлдошидир. 
Диққат 
барча 
психик 
жараёнларимизда қатнашса ҳам, лекин диққатнинг ўзи ҳеч нарсани акс 
эттирмайди. 
Одам бирор нарсага зўр диққат билан киришган пайтида унинг ташқи 
қиёфасида айрим ўзгаришлар кўзга ташланади. Демак, диққат одатда ўзининг 
сиртқи яъни ташқи аломатларига эгадир.
Биринчидан, диққат қаратилган нарсани яхши идрок қилиш учун унга 
мувофиқлашишга уринишдан иборат ҳаракатлар (тикилиб қараш, қулоқ 
солиш) қилинади. 
Иккинчидан, ортиқча ҳаракатлар тўхтайди. Жиддий диққатнинг 
хусусиятларидан бири қимирламасдан жим туришдир. Масалан, аудитория ва 
театр залидаги жимлик диққат вақтидаги ҳаракатсизлик натижаси бўлиб, бу 
жимлик одамлар маърўзачини ёки артистни зўр эътибор билан 
тинглашаётганини англатади. 
Учинчидан, кучли диққат пайтида кишининг нафас олиши секинлашиб ва 
пасайиб қолади. 
Демак, диққат пайтида организм рестепторларимиз алоҳида ҳолатда 
бўлади. Аммо бу ҳолат диққатнинг фақат ташқи ифодаси бўлибгина қолмай,
балки унинг маълум йўналиши ва барқарорлигини сақлаб турувчи шартлардан 
бири ҳамдир. Шунинг учун кўпинча бирор ишни бажаришдан аввал 
организмимизни шу ишга мослаб муайян бир ҳолатда тутиб оламиз. 
Диққатнинг ташқи ифодаланишига рассомларнинг расмлари, турли 
журналлардан олинган суратлар энг яхши иллюстратив материал 
ҳисобланади. Улар ёрдамида киши диққатининг ташқи ифодасига хос бўлган 
мимика ва пантомимикани кўрсатиш мумкин. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling