Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди
Диққат турлари, ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
3-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диққат турлари Мақсад Иродавий зўр бериш Ихтиёрсиз Ихтиёрий Ихтиёрийдан сўнгги
5.3.Диққат
турлари, ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат, ихтиёрийдан сўнги диққат. Одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб қаратса, бошқа бир нарсалар диққатни беихтиёр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари жалб қилади. Одам психик фаолиятининг муайян объектга йўналтирилиши ва тўпланишида ифодаланадиган диққат қуйидаги турларга бўлинади. Диққатнинг активлигига қараб - ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги диққат. Диққатнинг объектига қараб - ташқи ва ички диққат. Диққатнинг фаолият турларига қараб – индивидуал, гуруҳий ва жамоавий диққат Айрим адабиётларда диққатнинг иккита ва айримларида учта деб кўрсатилади. Улар ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат ва ихтиёрийдан сўнгги диққат турларидан иборатдир. Диққат турлари Мақсад Иродавий зўр бериш Ихтиёрсиз Ихтиёрий Ихтиёрийдан сўнгги - + + - + - Ихтиёрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади. Одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ёрқин рангли нарсалар, ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиёрсиз диққатни юзага келтирувчи сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, ҳикоя ўқиш машғулоти пайтида тўсатдан учиб ўтган реактив самолётнинг қаттиқ ва баҳайбат товуши ҳамманинг диққатини беихтиёр ўзига жалб қилади. Ихтиёрсиз диққат одамнинг ҳар турли эҳтиёжлари ва қизиқиши билан бевосита боғлиқ бўлган диқкатдир. Шунинг учун ҳам айни чоғдаги эҳтиёжларимиз, қизиқишларимиз билан боғлиқ бўлган нарсаларнинг таъсири ихтиёрсиз диққатга сабаб бўлади. Масалан, эркин ўйин пайтида залдан эшитиб қолган болани қизиқтирган мусиқа овози унинг диққатини ўйиндан дарҳол ўзига жалб қилиб олади. Ихтиёрсиз диққатнинг нерв-физиологик асосини ориентировка ёки бу нима? рефлекси ташкил қилади. Чунки теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг И хти ёр си з И хти ёр и й Ихт иёри йд ан с ўн гг и Та ш қи И чк и И н д и ви д уа л Гур уҳ ли Ж амо а Диққат турлари Активлигига қараб Объектига қараб Фаолият формасига қараб салгина ўзгариши бизда дарҳол ориентировка рефлексини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, «нима гап» деган маънода атрофимизга разм сола бошлаймиз. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling