Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди


Диққатнинг хусусиятлари, шахсда диққат ривожланиши


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1489373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
3-maruza matni

5.4.Диққатнинг хусусиятлари, шахсда диққат ривожланиши
диққатнинг психологик асоси ҳақида қисқача хулоса амалий тавсиялар
 
Одамнинг диққати бир қанча хусусиятларга эга бўлиб, улардан 
асосийлари–диққатнинг кучи ва барқарорлиги, диққатнинг кўлами, 
диққатнинг бўлинувчанлиги ва диққатнинг кўчувчанлигидан иборатдир. 
Диққатнинг мазкур хусусиятлари қуйидаги жадвалда тўлиқ акс эттирилган ва 
шунга мувофиқ ҳар бирига қисқача таъриф бериб ўтамиз.
Диққатнинг кучи ва барқарорлигига кўра одамларнинг диққатлари 
ўзининг кучи ва барқарорлиги жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Айрим 
одамларнинг диққати кучли ва барқарор бўлса, бошқа бир одамларнинг 
диққати кучсиз ва беқарор бўлади. 
Диққатнинг кучи ва барқарорлиги деб, одам ўз диққатини бирор 
нарса ёки ҳодисага ўзоқ муддат давомида муттасил қаратиб тура олишига 
айтилади. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги инсон ҳаётида жуда катта 
аҳамиятга эга. Чунки диққатни маълум муддат бирор нарсага муттасил, яъни 
ўзлуксиз тарзда қарата одам ишлай ҳам олмайди, ўқий ҳам олмайди ва ҳатто 
ўйнай ҳам олмайди. 
Диққатнинг кучли ва барқарор бўлиши бир қанча сабабларга боғлиқдир. 
Биринчидан, диққатимиз қаратилган нарсанинг хусусиятлари, биз учун 
бўлган аҳамиятига, иккинчидан диққатимиз қаратилган нарса билан амалга 
ошириладиган фаолиятларимизга, учинчидан нерв системасининг айрим 
хусусиятларига боғлиқдир. Буларнинг ҳаммаси объектив, яъни бизнинг 
иродамиз билан боғлиқ бўлмаган сабаблардир. Диққатнинг кучи ва 
ЙЎНАЛИШ 
КЕНГЛИК 
БАРҚАРОР 
Т
А
Ш
ҚИ
И
ЧК
И
Ю
ҚО
Р
И
ҚУ
Й
И
Ҳ
А
Ж
М
ТА
ҚС
И
М
Л
А
Н
ГА
Н
МА
Ҳ
С
УЛ
Д
О
Р 
БЕ
МА
Ҳ
С
УЛ
Д
О
Р 
ДИҚҚАТ СИФАТЛАРИ 
ФАОЛЛИК 
КЕНГЛИК 
ЖАДАЛЛИГИ 
О
С
О
Н
ҚИ
Й
И
Н
Б
А
Р
ҚА
Р
О
Р
БЕ
ҚА
Р
О
Р


барқарорлиги албатта субъектив, яъни одамнинг айни чоғдаги ҳолати билан 
ҳам боғлиқ. Масалан, айни чоғда бетоброқ бўлиб турган одамнинг ёки бошига 
бир оғир ташвиш тушган одамнинг диққати кучли ва барқарор бўла олмайди. 
Одамлар ўз диққатларининг кўлами жиҳатидан ҳам бир-бирларидан 
фарқ қиладилар. Айрим одамлар диққатининг кўлами кенг бўлса, бошқа бир 
одамлар диққатининг кўлами торроқ бўлади. Диққатнинг кўлами айни бир 
вақтда одамнинг идрокига сиғиши мумкин бўлган нарсалар миқдори билан 
белгиланади. Бошқачароқ қилиб айтганда, идрок қилиш жараёнида 
диққатимиз қаратилган нарсалардан қанчасини онгимизга сиғдира олишимиз 
диққатнинг кўламини ташкил этади .
Диққат кўламини тажриба йўли билан аниқлаш қийин эмас. Бунинг учун 
диққатнинг кўламини аниқлаётган одамга айни бир вақтнинг ўзида бир неча 
ўзаро боғланмаган ҳарфларни, рақамларни ва турли геометрик шаклларни 
кўрсатиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бунда одам кўрсатилаётган 
нарсалардан айни вақтда қанчалик кўпини бирданига идрок эта олса, унинг 
диққати шунчалик кенг бўлади.
Диққатнинг кўлами одатда тахистоскоп деган махсус асбоб билан 
аниқланади. Бу асбоб ёрдамида айни бир вақтнинг ўзида идрок эттириладиган 
нарсалар жуда тез кўрсатилади. Бунда одам ўз диққати доирасига қанча нарса 
сиғдира олса, ана шунга қараб диққатнинг кенг ёки торлиги аниқланади. 
Ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, катта ёшли одамларда ўз диққат 
доираларига айни бир вақтда 3 тадан 6 тагача бир-бири билан боғлиқ 
бўлмаган нарсаларни сиғдира оладилар. 
Диққат кўламининг кенг бўлиши одам идрок қилаётган нарсаларини 
атрофлича ва чуқур акс эттириши, бинобарин билиш жараённинг сифатли 
бўлиши учун жуда катта аҳамиятга эгадир. 
Одамнинг диққати бир вақтда фақат битта нарсагагина эмас, балки 
иккита ёки учта нарсага ҳам бирданига қаратилиши мумкин. Ана шундай 
пайтларда диққатнинг бўлиниши талаб қилинади. Демак, диққатнинг 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling