Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/42
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1489373
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
3-maruza matni

Хаёл турлари 
Одатда биз тасаввур хаёли, ижодий хаёл, ихтиёрий ва ихтиёрсиз хаёл 
деб хаёлни бир неча турларга ажратамиз. Айнан хаёл турларини қуйидаги 
тарзда ифодалаш муҳим саналади. 
Тасаввур хаёли деб ўтмишда бўлиб ўтган ёки ҳозирда бор бўлган 
лекин бизнинг турмуш тажрибамизда шу пайтгача учратмаган, яъни биз 
идрок қилмаган тасаввур ва образлар яратишга айтилади.
Тасаввур хаёлини одатда тикловчи хаёл деб ҳам юритилади. Тикловчи 
ёки тасаввур хаёлини инсон ҳаётидаги роли ғоят даражада каттадир. Агар 
тикловчи хаёл бўлмаганда одам ўқий хам олмаган бўлар эди. Биз жуда кўп 
нарсаларни кўрмаган, яъни бевосита идрок қилмаган бўлсак, ҳам уларни 
тасаввур эта оламиз: бунда биз бошқа одамларнинг айтиб бўлган сўзлари 
асосида ўқиган китобларимиз асосида хаёлий тасаввур ва образлар яратамиз. 
Масалан, болалар китобчалардан ўқиб берилган эртаклардаги 
қаҳрамонларни уларнинг бағоят ботирликларини, қўрқоқликларини ва бир-
бирларига ёрдам беришларини хаёлий тасаввур орқали акс эттирадилар. 


Тикловчи ёки тасаввур хаёли жараёнида одам кўз олдига келтираётган 
образнинг объекти ҳақиқатдан ҳам муайян бир жойда бўлганлигини 
англатади. Тасаввур ёки тикловчи хаёл боғча ёшидаги болаларда ҳам бўлади. 
Масалан: уларга ўқиб берилаётган ҳикояни эшитар эканлар, ҳикоядаги 
афсонавий қаҳрамонлар, уларнинг баланд қоялар устидаги қурилган 
қасрлари кўз ўнгиларида гавдалана бошлайди.
Ижодий хаёл - деб тажрибамизда бўлмаган ва воқеликнинг ўзида ҳам 
учратмаган нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввур ҳамда образлар яратишдан 
иборат хаёл турига айтилади.
Ижодий хаёл мураккаб акс эттириш жараёни бўлиб, одамнинг ҳаётида 
жуда катта аҳамиятга эгадир. Одам ўзининг ижодий хаёли орқали бирор 
янги, шу пайтгача қўрилмаган нарса яратади. Масалан: Ёзувчи асари учун 
типик образ яратганда унинг хаёли ижодий бўлади. Тадқиқотчининг бирор 
тадқиқот устида ишлаганида ҳам унинг хаёли ижодий бўлади.
Ижодий 
хаёл образлари сўзларда ёки моддий объектларда 
тасвирланиши мумкин. Ижодий хаёл маҳсули, яъни тасаввур ва образлари 
санъатнинг ҳамма турларида архитектурада, фан ва техника соҳасидаги 
ихтироларда намоён бўлади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, тасаввур 
хаёли билан ижодий хаёл ўртасидаги фарқ фақат нисбий характерга эгадир. 
Худди ижодий хаёл жараёнидаги каби тасаввур хаёли жараёнида ҳам аслида 
нарсаларнинг образлари янгидан ижод қилинади. Ана шунинг учун хаёлнинг 
бу икки турини бир-биридан батамом ажратиб бўлмайди.
Ижодий хаёлнинг махсус тури орзудир. Орзу ижодий хаёлнинг,
тилакнинг келажакка қаратилган шаклидир. Орзусиз киши бўлмайди. Орзу 
одамнинг у ёки бу фаолиятига ундайдиган стимул турткич ҳисобланади. 
Лекин орзунинг бошқа салбий турлари ҳам бор. Масалан, одамни асосий иш 
фаолиятидан бошқа ишга судрайдиган орзулар ҳам бўлади. Шундай одамлар 
ҳам бўладики, улар ўзларининг аниқ фаолиятларини орзу билан 
алмаштириб, тилак ва истакларига ширин орзудагина етиб юрадилар.
Уларнинг «қуруқ хаёлпарастлар» деб юритилади. Хаёл қилиш жараёни 
ҳамма билиш жараёнларидаги каби ихтиёрсиз ва ихтиёрий хаёл турларига 
бўлинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling