Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/42
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1489373
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42
Bog'liq
3-maruza matni

 
Назорат учун саволлар 
1. 
Хотира ҳақида умумий тушунча 
2. 
Хотиранинг нерв физиологик асослари 
3. 
Хотира турлари
4. 
Хотира жараёнлари


 
 
 
 
 
РЕЖА: 
9.1. Хаёл хақида тушунча 
9.2. Хаёл жараёнларининг нерв физиологик асослари 
9.3. Хаёл жараёнлари ва сифатлари 
9.4. Хаёлнинг асосий хусусиятлари 
Таянч сўз ва иборалар: 
Xayol turlari, tasavvur xayoli, ijodiy xayol, ixtiyorsiz va ixtiyoriy xayol, orzu, 
tush ko„rish va shirin xayol. fantaziya. 
9.1.Хаёл хақида тушунча 
Одам ўз ҳаёти давомида илгари идрок қилган нарса ва ҳодисаларни 
тасаввур этибгина қолмай, балки ҳеч қачон ҳаётида учратмаган нарсаларни 
ҳам тасаввур эта олади. Бошқача қилиб айтганда, одам фақат илгари идрок 
қилган нарсаларинигина эслаш билан чекланиб қолмай, балки шу пайтгача 
ҳеч қаерда учратмаган янги нарсаларини ҳам ўз ҳаётида ярата олади.
Шунингдек, авлод-аждодларимизнинг ҳаётига доир тарихий 
китобларни ўқиётганимизда ёки бўлмаса, ўқитувчининг ўзоқ чет эл 
мамлакати ҳақидаги қизиқарли гапларини эшитар эканмиз, юқоридаги 
нарсаларга нисбатан тасаввурлар ҳосил бўлади. Хаёл қилиш жараёнида 
идрок қилинган образлар орқали ҳосил қилинган тасаввурлар ва бундай 
тасаввурларни онгимизда хотира орқали орттирилиши туфайли юзага келади. 
Демак, хаёл жараёнининг бўлиши учун хотира тасаввурларининг бўлиши 
шарт. Шунинг учун хаёлнинг ривожланиши инсоннинг билим бойлиги, 
турмуш тажрибаси билан боғлиқ.
Хаёл деб одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг 
(ассостиастияларни) қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича 
қўшилиши орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилишга 
айтилади. Хаёл – образ тасаввур ёки ғоя шаклида янги нарсанинг 
яратилиши, онг фаолияти, яъни илгари идрок қилинмаган нарсаларнинг 
образларини мавжуд тасаввурлар асосида мияда яратишда ифодаланадиган 
фаолиятдир. Хаёлнинг инсон ҳаётидаги ўрни жуда каттадир. Исталган 
меҳнат фаолиятини оладиган бўлсак, хаёлнинг иштирокисиз деярли амалга 
ошириб бўлмайди. Масалан, бирор нарса ясаш бирор ўсимликни ўстириш 
учун қўлга киритиладиган натижаларни олдиндан билиш, яъни хаёлда 
тасаввур этиб кўриш лозим бўлади. Шунинг учун хаёл жуда кўп 
фаолиятларнинг таркибий қисмига киради.
Кишининг бутун руҳий ҳаёти шахснинг билиш фаолияти ва эмоционал 
иродавий ҳолатлари билан ўзвий боғлиқ. Хаёл идрок хотира тафаккур каби 
мантиқий билиш жараёнлари билан ўзвий боғлиқ ҳолда ривожланади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling