Антенналар ва рэ
Aktiv va passiv vibrator deb nimaga aytiladi?
Download 0.59 Mb.
|
A va T tarqalish Javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Директорли антенна. Конструкцияси ва характеристикалари
Aktiv va passiv vibrator deb nimaga aytiladi?
Antenna aktiv vibratorlar (fider kiritilgan vibratorlar shunday deb nomlanadi) va passiv vibratorlar (manba berilmaydigan vibratorlar) qatoridan tashkil topadi. Passiv vibratorlar aktiv vibratorlarning elektromagnit maydonlari yordamida qõzg’atiladi. Aktiv vibrator sifatida halqali yoki shuntli vibratorlar qõllaniladi. Aktiv vibratorlardan maksimal nurlanish (qabul qilish) tomon joylashgan passiv vibratorlar “direktorlar” (lotincha «Direkt» – yõnaltirish sõzidan olingan) deb nomlanadi. Aktiv vibratorlardan maksimal nurlanishga qarama qarshi ( qabul qilish) tomon joylashgan passiv vibratorlar “reflektor” (lotincha «Reflekt» – akslantirish, qaytarish sõzidan olingan) deb nomlanadi. Odatda faqat bitta reflektor qõllaniladi, keyingi vibratorlar zaif qõzg’aladi va antenna tõlqin tarqatishiga ta’sir kõrsatmaydi. Директорли антенна. Конструкцияси ва характеристикалари. Директорли антенналар («тўлқинли канал» типидаги антенналар) метрли ва дециметрли тўлқин диапазонида ўқ бўйича нурлатувчи йўналган антенна сифатида кенг қўлланилади. Антенна битта актив ва бир нечта пассив тебратгичдан иборат. Пассив тебратгичдаги ток актив тебратгичдан нурлатилаётган майдон ҳисобига юзага келади. Пассив тебратгич рефлектор сифатида ишлаши учун, унинг тўлиқ узунлиги 0,5λ дан бир оз катта, директор сифатида ишлаши учун эса, 0,5λ дан бир оз кичик бўлиши керак. Нурланиш йўналганлигини оширишга бир вақтда бир нечта пассив тебратгични қўллаш орқали эришиш мумкин. Одатда, рефлектор вазифасини фақат битта пассив тебратгич бажаради (10.8 - расм), чунки қўшимча пассив тебратгичлар ўрнатилганда улар жуда суст қўзғатилади. Айрим ҳолларда орқа ярим фазода нурланиш даражасини камайтириш учун асосий рефлектор усти ва остида жойлаштирилган қўшимча рефлекторлардан фойдаланилади. Директорлар сони етарлича кўп бўлиши мумкин, чунки ҳар бир олдинги директор энергияни кейингиси томон йўналтиради («тўлқинли канал» тушунчаси айни шундан), бу билан директорларнинг қўзғатилиши учун яхши шароит юзага келади. Антенна кераклича созланганда, рефлекторда юзага келувчи ток фаза бўйича актив тебратгичдаги токдан олдинда бўлиши керак. Директорлардаги токлар фаза бўйича орқада қолиши керак. Унинг қиймати директорнинг актив элементидан қанча узоқда бўлса, шунча катта бўлади. Бунда максимал нурланиш антенна ўқи бўйлаб йўналган (директорлар томон). Актив тебратгич сифатида одатда ҳалқали тебратгич қўлланилади. Бу, пассив тебратгичлар таъсири ҳисобига (йўналтирилган қаршилик), директорли антеннадаги актив тебратгичнинг кириш қаршилиги камайиши билан изоҳланади. Актив тебратгич сифатида ярим тўлқин узунликли оддий тебратгичдан фойдаланилганда, антенна таркибида унинг кириш қаршилиги 20...30 Оm гача камаяди, бу антеннанинг таъминот линияси билан мослашувини қийинлаштиради. Ҳалқали тебратгичнинг хусусий кириш қаршилиги (300 Ом атрофида) оддий симметрик тебратгичникига қараганда тўрт марта катта, шунинг учун қўшни пассив тебратгичлар таъсирида ҳам, у мослашув учун етарлича бўлиб қолади. Бундан ташқари, бу тебратгич ноль потенциал нуқтада тўғридан-тўғри металл ўзакка уланиши мумкин (10.8 - расм). Пассив тебратгичлар ҳам шу ўзакка ўрта нуқтада қотирилади (одатда пайвандланади). Бу конструктив жиҳатдан жуда қулайдир. Антеннани таъминлаш одатда "U-колено" типидаги симметрикловчи қурилмадан фойдаланиб, коаксиал кабель бўйича амалга оширилади Антеннанинг камчилиги – бу унинг ишчи диапазонининг чекланганлигидир. Тўлқин узунлик ўзгариши билан, асосий япроқ кенгаяди, ён япроқлар сатҳи ортади, тескари йўналишда нурланишлар ошади, антеннанинг таъминловчи фидер билан мослашуви бузилади. Антенна 150 асосий частотадан тахминан 5...15% ли частота полосасида қўлланиши мумкин. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling